Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв футболчиларнинг ижтимоий тармоқлардан мудом фойдаланиши борасида ташвишли фикр билдирди.
Испания ва Дания терма жамоалари мураббийлари Европа чемпионати мобайнида футболчиларига ижтимоий тармоқларда фикр қолдиришни тақиқлаб қўйишган ва бунга сабаб қилиб "Фейсбук" ҳамда "Твиттер" кабилар ўйинчиларнинг футболга диққатларини жамлашга халақит қилишини билдиришган. Йоахим Лёв ҳам ўз ҳамкасблари қўллаб қувватлади, бироқ қўли остидаги ўйинчиларга тақиқ жорий этгани йўқ.
"Футболчиларни ижтимоий тармоқлардан фойдаланишларини ҳурмат қиламан, ахир бу уларнинг ҳуқуқи ва мулоқотга киришиш усули. Уларга ёқадиган нарсани тақиқлаб қўйиш ярамайди, албатта. Фақат мен ўзининг ҳаёт тарзи тафсилотларини халқаро тармоққа ёйиш нега кераклиги бироз тушунарсиз. Кўплар ўз ҳаётининг интим ва ҳаммага ҳам айтиб бўлмайдиган тафсилотларини миллионлаб инсонлар билан баҳам кўришади. Менимча бу – хавфли!" – дея Лёв сўзларини келтиради goal.com.
"Албатта, мен ижтимоий тармоқларга аъзо эмасман, адвокатим яқиндагина менинг номимдаги саҳифани ёптирган эди. Бу ҳолат ҳам ушбу тизимнинг хавфли эканлигига яққол мисол", - дея ўз сўзларини якунлаган германия терма жамоаси бош мураббийи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).