Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба.

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [27]

Хитой терма жамоаси Темур Кападзега қизиқиш билдирмоқда [18]

Роберто Карлос: «Одил Аҳмедов билан бирга тўп тепиш мен учун шараф бўлган» [16]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [14]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [12]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [11]

Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди [9]

"Челси" Ферминга "Барселона"дагидан 3 баравар кўп маош бермоқчи [8]

Ўзбекистон кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди ва сўнгги ярим финалчига айланди [6]

«Интер» собиқ президенти оғир аҳволда касалхонага ётқизилди [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2639 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:25 Новости футбола.
      13:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.08.2025

      05:50 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Обруч, мяч. Группы.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      11:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Индонезии. Гонка.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Булавы, лента. Группы.
      16:30 "Культовые".
      17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      17:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      18:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      18:55 LIVE Гольф. Чемпионат Московской области. Прямая трансляция.
      21:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      21:25 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      02:20 "Культовые".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      03:50 Гольф. Чемпионат Московской области.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол 3х3. Кубок России в Сириусе.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2. Прямая трансляция.
      18:05 Новости.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 Д/ф "Великий "Юнайтед".
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Хоккей. Кубок мэра Москвы. "Спартак" (Москва) - ЦСКА (Москва).
      04:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 6. Олот - Паль. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Ҳаммамиз юракдан ҳаракат қилсак, Худо қўллайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Миржалол Қосимов бугун матбуот анжумани орқали кенг жамоатчиликка таништирилди. Дастлаб сўз Миржалол Қўшоқовичнинг ўзига берилди.

Миржалол Қосимов:

— Аввало ҳаммага ассалому алайкум. Ҳамамизни мақсадимиз ЖЧда иштирок этиш. Олқишларингизни ўша вақтга олиб қўйсангизлар яхши бўларди. Бош мураббий бўлишим кутилмаган ҳолат бўлди. Барчаси бир кун ичида ҳал бўлди. Бизни олдинда Ливандаги ўйин кутиб турибди. Шунинг учун дарҳол савол-жавобларга ўтсак ҳам бўлади.


— Мураббийлар штабида кимларни кўрсак бўлади?
— Бу ерда мен кимнингдир бошини олиш учун келганим йўқ. Мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Бу ерда ишни давом эттириш керак, холос. Кеча аламли мағлубиятга учрадик. Қанқадир ўзгариш қилиш ниятим йўқ. Тезроқ 8 июнга тайёргарлик кўришмиз керак.

— Иккинчи бор терма жамоамизда бош мураббий бўлиб иш бошлаяпсиз. Бу фурсат ичида нималар ўзгарди?
— Мен терма жамоадан кетмаган эдим. Доим улар билан эдим. Икки йил ичида уйда дам олиб ётганим йўқ, ҳарқалай. Севимли ишим билан машғул бўлдим. Таклиф билан чиққан Мираброр Усмоновга йўқ дея олмадим.

Бу — миллий терма жамоамиз! Кимнидир жамоаси эмас! Биз ютуқларда ҳам мағлубиятларда бирга бўлишмиз керак! Ҳаёт давом этади. Олдимизга қўйилган мақсадга бел боғлаб ишлашимиз керак.

— Терма жамоа футболчилар билан кўришдингизми. Биринчи машғулотларни қачон ўтказасиз?
— Менинг вақтимни кўп олмасангизлар ишни тезроқ бошлайман. Болалар билан кўришдим. Улар эртага машғулотга киришишади. Таркибда қандайдир ўзгаришлар бўлади бирибир. Чунки сариқ олган футболчилар бизга ёрдам беришади. Яна бир тарафи, рақиб ўйнини ҳам кўриб чиқшимиз керак.

— Одил Аҳмедов хозиргача ҳимоя чизиғида ўйнади. Уни жойи ўзгариши мумкинми? Терма жамоа муаммоси марказий ҳимояда. Агар бу муаммо мураббий ўзгариши билан хал бўлганида, хал бўлиб улгурган бўларди. Бу ҳақида ҳам ўйлаб кўрдингизми.
— Биринчи саволингизга жавоб, ҳа мумкин! Иккинчи саволингизга жавобим: ҳақиқатдан ҳам, марказий ҳимоя чизиғидаги муаммолар мураббийни қўлида бўлганида ҳаммаси бартараф бўларди. Жамоага янги қон олиб киришимиз керак. Бу ҳақда футболчилар билан ҳам гаплашиб олдик. Кетишдан олдин битта қўй сўйиб юборамиз!

— Сизни терма жамоа курсисига келишингиз 2008 йилги сценарийни такрорлаётгандек. Терма жамоага келганингизга «Бунёдкор» раҳбарияти қандай фикрда?
— Айтяпман-ку, миллий терма жамоа биринчи ўринда туради. Ватан танланмайди. Бу ерда «Бунёдкор», «Пахтакор» ёки «Насаф» деган номлар бўлиши керак эмас. Иккинчи саволга келсам, бу сафар сценарий бошқароқ. Терма жамоадаги ва клубдаги ишим параллел равишда давом этади.

— Ҳамма ишини тезда ҳал қилишингиз керак. Чунки Ливан билан ўйин эртароқ бўлади.
— Мен ҳам ўйин нечада бўлишини сўрадим. Биргина биз эмас, Ливан ҳам 16:00 да майдонга чиқади. Улар 20:00 да биз эса 16:00 да чиққанимизда, бошқа гап эди.

— Нима сабабдан дарров мураббий бўлишизга рози бўлдингиз?
— Нима, сиз Ватан танлайсизми?! Агарда бармоқ орасидан қарасангиз иш бўлмайди. Мен қўрқишим керак эдими? Мен бошимга ураманми бу ғалвани дейишим керакмиди? Олдин терма жамоага чақирилмаганимда ҳам, ўзим боришга уринардим. Ҳаммамиз юракдан ҳаракат қилсак, Худо қўллайди. Терма жамоа менинг шахсий уйим эмас. Бу ҳаммаси мен учун эмас. Терма жамоа миллат шаъни.

— Одатда, журналистларнинг матбуот анжуманида тилак билдиришларини ёмон кўраман. Кеча ҳам бир-иккиси Абрамовга тилак билдиришаётганида ҳам ёмон кўргандим. Мен бугун бу анъанани бузмоқчиман. Мени сўзим савол эмас, балки тилакдир, балки. Терма жамоада учта камчилик бор: вазиятлардан фойдалана олмаслик, қисқа паслар орқали ўйин ўтказиш, ҳимояни унитиб қўйиш. Кейинги ўйиинларда шу уч камчиликни тезроқ бартараф қилсангиз термага ҳам мухлислар ҳам яхши бўларди (Бобомурод Абдулла саволи).
— Албатта, жамоага фойдаси тегадиган усулларни қўллашга ҳаракат қилинади. Футболчилар ҳам, мухлислари ҳам, журналистлар ҳам яхши натижани хоҳлашади. Мағлубият ҳам футболда бўлиб туради. Агар болалар ёмон ўйнади десак, ҳам хато бўлади. Ҳакам ҳам хато қилди. Балки барча мана шундай вазиятлари учун ҳам футболни яхши кўрса керак. Европада манаман деган футболчилар ҳам 2 метрдан гол ура олмай қолишади. Доим ҳамма футболчилар майдонга ютамиз деган ниятда майдонга тушади.

— Миллий терма жамоада саралаган футболчилар тўп суради. Сизнингча, ҳозирда терма жамоага мос бўлган, лекин айни пайтда ўйнамаётган ёки терма жамоага мос бўлмаган, лекин терма жамоага чақирилаётган ўйинчилар борми?
— Футболчиларга баҳо бериш учун бемалол вақт бўлиши кўриш. Ўйинчи алмаштиришни оладиган бўлсак, ўйинни кучайтириш учун иккинчи бўлимда бошқа футболчи туширалирди. Мураббий кутганини футболчи кўрсатиб беролмади. Футболчилар клубда зўр ўйин кўрсатиши мумкин. Лекин терма жамоага келгани ўйини чиқмай қолиши мумкин. Буни кўриб чиқиш учун эса қанқадир вақт ва йиғинлар бўлиши керак. Албатта, ўртоқлик ўйинлар бекорга ўтказилмайди. ФИФА кунлари бор, ундан яхши фойдаланашимиз керак.

— Миржалол Қўшоқович, терма жамоалар маркази билан жорий йилги режалар ҳақида гаплашиб олдингизми?
— Вақт оз деяпманку. 8 июндан кейин ҳаммасини гаплашимиз мумкин. У ўйиндан дарров бу ёққа сакраб ўтиб бўлмайди.

Савол ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевга: Абрамов энди ЎФФда нима иш қилади?
Санжар Ризаев: Абрамов қайси ишда ишлаши Ливан билан ўйиндан кейин  аниқ бўлади. Бу ҳақда аниқ маълумот йўқ.

— Олдин ишлаган вақтингизда ўртоқлик ўйинларн бўлмаган. Эрон билан ўйинда ҳам терма жамоалар марказининг айби билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилмади. Кейин ҳам шундай муаммо бўлиши мумкин. Сиз олдиндан ўзингизни шартингизни қўйдингизми? Ҳар билан ўйиндан олдин ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиб беришларини сўрадингизми?
— Миллий терма жамоамиз ўртоқлик ўйни ўтказмаган бўлса-да, Эрондан яхши ўйин кўрсатди. Бундан буёғига ФИФА кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ким биландир ўртоқлик учрашуви ўтказмаслик учун қанақадир муаммо бўлиши мумкин. Қайсидир жамоа ўйнаймиз, деб ўйнамаслиги мумкин. Лекин федерацияни мақсади олий. Унақа муаммо бўлмайди, деб ўйлайман.

— Федерация билан шартнома туздингизми? (залда кулгу)
— Бу нарсага кейин жавоб бераман. Ўзингизни қулоғингизга айтаман (залда кулгу).

— «Отлар кечувда алмаштирилмайди», дейилади. Эртага миллий терма жамоа Жаҳон чемпионатига чиқа олмаса, терма жамоалар маркази айбдор бўладими, Абрамовми ёки Қосимов?
— Мен айбни бировга ағдаришни ва алдашни ёмон кўраман. Хато қилсам, ўз бўйнимга оламан!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:05, 04.06.2012. Ўқилди: 8981 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Вильярреал Николя Пепе 1
7 Алавес Тони Мартинес 1
8 Леванте Иван Ромеро 1
9 Вильярреал Пап Гуйе 1
10 Атлетик Бильбао Мароан Саннади 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.