Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийлар: Катта савол – плюсми ёки минус?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Савол: Жозе Моуриньонинг мавсум-2021|2022даги фаолиятига қандай математик белги қўйиш керак - минусми ёки плюс?

 Бу бир қарашда ўта жўн, иккинчи томондан анча мураккаб масала. Биринчидан, «Рома» бошқарувини қўлга олган португалиялик Италия «А» сериясида кутилган натижани таъминлай олгани йўқ. Иккинчидан, «Беназир» ўз коллекциясига яна бир еврокубокни қўшиб қўйди. Ҳа, Конференциялар Лигаси Европада гранд­лар тан оладиган турнир эмас, аммо факт шуки, бу еврокубок, барибир.


ЭНДИ ТОП-4 ҲАМ  ОРЗУ...

Жозе Моуриньо ёхуд «Беназир»нинг мураббийлик фао­лияти олдингидек эмаслиги тайин. Ҳар ҳолда, португалиялик мутахассис «А» серияда «Рома»ни Рим кутган даражага кўтара олгани йўқ. Ҳа, «бўрилар» унинг бошқарувида Конференциялар Лигаси ғолибига айланишди, лекин бу бошқа масала. Бинобарин, римлик тиффозилар Элдор Шомуродов жамоасидан аввало, «А»да юксалишни кутишганди. Якуний 6-ўрин эса улар кутган натижа эмас, албатта. Чунончи, Моуриньони Римга жамоани лоақал сов­риндорлар қаторига етаклашидан умидвор ҳолда таклиф этишганди. Умуман олганда, Жозе Моуриньо мураббийлик ишида жамоалари билан қаторасига 2-марта миллий лиганинг кучли 4талигига киролмади. «Беназир»нинг фаолиятида бундай омадсиз серияси биринчи марта кузатилганини ҳам айтиш керак. Эслатма, Жозе мавсум-2020|2021ни «Тоттенхэм» билан АПЛнинг 7-ўрнида якунлаганди. Айнан шу унинг мустақил иш давридаги энг паст натижа ҳисобланади. Қолаверса, Жозе Моу миллий чемпионатларда атиги 3 марта кучли 4таликни забт этолмаган, холос (2 марта 6-ўрин ва 1 марта 7-ўрин). Шу омадсизликларнинг барчаси охирги 4 мавсумга тўғри келгани унинг мураббийлик фалсафаси эскирганидан далолатми? Айтиш қийин.

* Жозе Моуриньо учун фао­лиятидаги дастлабки 4 мавсум олтин давр ҳисобланади. Зеро, у бу оралиқда «Порту» ва «Челси» билан 2 мартадан чемпионлик нашидасини сурганди.

* Мавсум-2009|2010 Жозе Моуриньо учун энг омадлиси саналади. Португалиялик ўшанда «Интер»ни «требл» сари бошлаганди.

* Жозе Моуриньо мустақил мураббийлик фаолиятидаги дастлабки 10 мавсумда миллий чемпионатларда 2-ўриндан пастини тан олмаган. У бу орада 4та чемпионат (Португалия, Англия, Италия ва Испания)да 4та клубни бошқарганди.


ЕВРОКУБОК КЕРАКМИ, МОУНИ ЧАҚИРИНГ! 

Жозе Моуриньонинг мураббийлик фаолияти воқеалар ва турли-туман фактларга бой. Ижобий фактлардан бири эса, еврокубокларга дахлдор. Мана, португалиялик мутахассис бу йил «Рома»ни 50 йилдан кейин Европа миқёсидаги турнирда ғалаба томон етаклади. Ҳа, Рим клуби нақ ярим асрдан буён евроаренада соврин нималигини билмаётганди. Қаранг, Жозе келди, кўрди ва бирданига клубнинг 1961 йили бошланган «қуруқ» сериясига қарата зарба берди («Рома» охирги марта Ярмаркалар кубогида зафар қучганди). Айтиш жоиз, муайян жамоанинг евроаренадаги омадсизлигига чек қўйиш Моу учун ўзига хос одатга айланиб улгурган. Ҳар ҳолда, у нақ 4та клубнинг қитъа миқёсидаги «қуруқ» сериясига барҳам бергани билан алоҳида мақтанишга ҳақли. Оддий айтганда, «Беназир» бунга қадар «Порту»ни 16 йил, «Интер»ни 12 йил, «МЮ»ни эса 9 йиллик танаффусдан кейин еврокубокларда ғалаба томон бошлаганди. Мана, Моу бу сафар «Рома»нинг 50 йиллик омадсизлигига нуқта босди. Демак, Европа жамоалари президент ёки раҳбарларига хитоб: «Еврокубоклардаги омадсиз серияни узиш керакми? Унда Жозе Моуриньога қўнғироқ қилинг!»

* Жозе Моуриньо «МЮ»ни афсонавий Алекс Фергюсондан кейин Европа майдонларида ғалаба сари етаклаган ягона мураббий. 

РЕЙТИНГДА 3-ЎРИН! 

Конференциялар Лигаси кубоги Жозе Моуриньо учун фаолиятидаги 25-соврин бўлди! Ўзига хос юбилей! 2000 йилдан буёғини ҳисобга олсак, Моу Европада жами жамоавий совринлар сони бў­йича 3-ўринда. Ҳозирда ушбу рейтингни испаниялик Хосеп Гвардиола бошқариб турибди - 32та соврин. Лекин Пеп бутун фаолиятини элит гуруҳга мансуб жамоаларда ўтказмоқда. Ҳар ҳолда, «Барселона», «Бавария», «Манчестер Сити» билан соврин ютиш ва «Порту» ёки «Рома»ни ғалаба сари етаклаш ўртасида фарқ катта, барибир. Энг сов­риндор мураббийлар рейтингида иккинчи бўлиб турган руминиялик Мирча Луческу эса асосан Украинада муваффақият қозонган. Шу фактларнинг ўзи Жозе Моуриньо чиндан ҳам «Беназир» мақомига муносиб эканлигига далолат! 

* 21-асрда Европада атиги 6 нафар мутахассис 20та жамоавий соврин маррасига етган, холос.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:29, 01.07.2022. Ўқилди: 1874 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик