Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахромжон Давлатов блогидан: Ҳаёт шунақа

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қандайдир икки кун мобайнида шунча ўзгаришлар бўлиб кетдики, бундан бошинг айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Ҳаммадан ҳам терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичи доирасидаги биринчи ўйинини интизорлик билан кутган эдик. Ўзбекистон терма жамоаси “Жар” стадионида эронлик футболчиларни қабул қилишди. Якун биз кутганчалик бўлмади. Вакилларимиз охирги секундларда ютқазиб қўйишди.

Бош жамоамизнинг тайёргарликлари бизнинг кўз ўнгимизда “Жар” стадионида ўтди. Шу боисдан ҳам тайёргарлик борасидаги ўз фикрларимни айта оламан.

Терма жамоа узоқ муддатдан сўнг йиғилди. Бироқ тўлиқ таркиб учрашувга 2-3 кун қолганида жамланди. Бундай вазиятларда мураббийлар қийин синовни бошдан кечиришади. Барчани бир маромга келтириш осон иш эмас. Кимдадур чемпионат ўйинлари эндигина якунланган бўлса (масалан Россия ва БААда), бошқалар (“Бунёдкор” аъзолари) Узоқ Шарқдаги оғир учрашувдан сўнг терма жамоа лагерига етиб келишган эди. Шу боисдан ҳам Вадим Абрамов ва унинг ёрдамчилари учун футболчилар ҳолатини бир маромга келтириши енгил бўлгани йўқ.

Шунингдек, дисквалификация туфайли Эронга қарши майдонга туша олмайдиган беш нафар футболчининг йўқлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмасди. Қолаверса, жароҳатланган ўйинчилар ҳам бор эди. Майдонга оптимал таркиб туша олмайдиган бундан вазиятдан мураббийлар чиқиб кетиш йўлларини қидиришди.

Очиқ ва ишонч билан айта оламан – футболчиларга эътироз билдириш ўринсиз. Барча ўйинчилар ғалабани ўзимиз томонга оғдириш учун бор кучларини ишга солишди. Ҳавфли вазиятлар яратиш борасида бизникилар Эрондан анчайин устунликка эга бўлишди. Виктор Карпенко, Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов ва бошқа ўйинчилар содир этган вазиятларни бир эсланг. Қаердадур дарвозабоннинг маҳорати қўл келган бўлса, бошқа ҳолатларда омад биздан юз ўгирди. Агарда япониялик ҳакамлар Одил Аҳмедовнинг тоза голини инобатга олишганида эди... ғалабани нишонлаётган бўлардик.

Афсуски, бу сафар ҳам ҳакамлар билан боғлиқ муаммога йўлиқдик. Ҳа, Япониядан келган ҳакамлар биз ўйлаганчалик маҳоратга эга эмас эканлар. Лекин улар голни атайин ҳисоблашмади деган фикрдан йироқман. Шунчаки, Юичи Нишимура ҳам, унинг қанотдаги ёрдамчиси Тору Сагара ҳам ўша онда тўп чизиқни кесиб ўтганини пайқамай қолишди. Бу вазиятда УЕФА қўллаётганидек дарвозалар ортидаги ҳакамлар етишмади. Ахир биз қандайдир ўртоқлик учрашувини эмас, балки жаҳон чемпионати саралаш учрашувини ўтказяпмиз-ку!

Сўнгги сонияларда гол қўйиб юборган вазиятда бизни тоза ҳимоячи қутқариши мумкин эди. Лекин ўшанда дарвозабон олдида асли ярим ҳимоячи бўлган Азизбек Ҳайдаров қолганди. Нима дейиш мумкин: бу – футбол! Ҳали бутун учрашув сценарийсини олдиндан қоғозга тушиб берадиган ёзувчи туғилгани йўқ. Айнан шундай жиҳатлари билан футбол миллионлар ўйинига айланиб улгурган. Кутилмаган вазиятларга бой бўлгани учун ҳам уни мухлислар севишади. Бугун қайғудамиз. Ўйлайманки, эртага муваффақиятни тантана қилаётган бўламиз.

Терма жамоамизнинг бугунги ҳолати яхши эмас. Бироқ вазиятни ўнглаш учун  имконият етарли. Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини “Бунёдкор” қандай бошлаганини бир эсланг. Ўз майдонимизда австралияликларга ютқазиб қўйган бўлсак-да, кейинчалик нафақат гуруҳдан кейинги босқичга чиқишни, балки чорак финал йўлланмасини ҳам қўлга кирдик. Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида бизнинг захирамизда бешта ўйин бор эди холос. Терма жамоамизни эса яна етти ўйин кутиб турибди. Шундай экан тушкунликка тушишни кераги йўқ. Мамлакатимизда маҳоратли ва иқтидорли футболчилар талайгина. Энди улар янги бош мураббий қўл остида жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашишади.

Терма жамоанинг янги бош мураббийи – Миржалол Қосимов! Биз у билан бир жамоадамиз. Шу боисдан ҳам Миржалол учун жудаям хурсандман.  www.goal.com интернет-портали Миржалол Қўшоқовични май ойида Осиёнинг энг яхши мураббийи деб топди. Унинг кетидан эса Миржалолни терма жамоага бош мураббий этиб тайинлашди. Буларнинг барчаси “Бунёдкор” футбол клуби мураббийлар штабида олиб борилаётган тўғри ишларнинг самарасидир. Шахсан ўзим ва бутун жамоамиз номидан Миржалол Қосимовга терма жамоамизда улкан муваффақиятлар тилайман. Мамлакатимиздаги ҳар бир мутахассис бош жамоада ишлашни орзу қилади. Ҳа, энди мураббийга ва уни шогирдларига осон бўлмайди. Биз клубда Миржалол Қўшоқович билан унинг ишлаш тартибини келишиб оламиз. Терма жамоа манфаатлари учун унга қўлимиздан келган барча ёрдамларни кўрсатишга тайёрмиз.  Ўйлайманки, ҳамжиҳатликда барча ишни тўғри олиб бора оламиз. Ҳалқаро майдонда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Бунёдкор”нинг мақсад ва вазифалари аввалгидек қолади.

Яна бир хабар билан жамоамиз мухлислари эътиборини тортмоқчиман. 4 июнь куни “Бунёдкор” ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев оила қурди. 2012 йил юртимизда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинган. Шундай экан, Мурзоевга мустаҳкам оила муборак деб қоламан. Ёшларга ўзимнинг барча эзгу тилакларимни билдириб ўтмоқчиман.

Ҳаёт шунақа: унда барчага жой бор – муаммолар, ютуқлар, қувончлар... Хурсандчилик кунларимиз кўп бўлсин деб қоламан.

Бахромжон ДАВЛАТОВ 

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:20, 05.06.2012. Ўқилди: 5153 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.