The Sun хабарига кўра, "Арсенал" ёзда трансфер бозорида қўшимча маблағ олиш учун яна етти нафар футболчисини сотмоқчи.
Манба берган хабарга кўра, "тўпчилар" таклифларни кўриб чиқадиган футболчилар рўйхатида ҳужумчи Николас Пепе ва дарвозабон Бернд Лено бор.
Олдинроқ "Фулхэм" 30 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга яқин экани хабар қилинганди.
Ўтган мавсумда Лено барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ўтказиб юборган. Уч марта гол ўтказиб юбормасдан майдонни тарк этишга муваффақ бўлди. Дарвозабоннинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Пепе "Арсенал"га 2019 йилнинг августида рекорд даражадаги 79 миллион евро эвазига ўтган эди. 2021/22 йилги мавсумда 27 ёшли форвард барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).