"Барселона" Кунде борасида яна бир таклиф тайёрламоқда
"Барселона" Жюль Кунде борасида "Севилья"га яна бир таклиф билан чиқмоқчи.
Олдинроқ Каталония клуби "Севилья" футболчиси билан шахсий шартнома масаласида келишувга эришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Футболчининг клуби билан муаммони ҳал қилиш қолган ва ҳозирда “Барселона” 50 миллион евролик таклиф тайёрламоқда, дея хабар беради испан нашрлари.
"Севилья" молиявий муаммога дуч келди ва катта эҳтимол билан футболчининг трансферига қаршилик қилмайди, аммо каталонияликлар таклиф қилаётган сумма "Севилья"га мос келадими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Ўтган мавсумда футболчи Ла Лигада 32 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Киритилди: 11:31, 08.07.2022. Ўқилди: 3146 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар