"Зенит" Россия Суперкубоги учун ўтказилган баҳсда "Спартак"ни мағлуб этди - 4:0.
Учрашув Санкт-Петербургдаги "Газпром Арена" стадионида бўлиб ўтди. Ўйинда "Зенит" РПЛнинг амалдаги ғолиби, "Спартак" эса Россия кубогининг амалдаги соҳиби сифатида иштирок этди.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони таркибида Иван Сергеев, Малком, Вендел ва Матео Кассьералар гол уришди.
"Зенит" кетма-кет учинчи ва тарихда эса еттинчи марта Россия Суперкубогини қўлга киритди. Клуб бу борада ЦСКА рекордини такрорлади, москваликлар ҳам мамлакат Суперкубогида 7 та ғалабага эришган.
"Спартак" Россия Суперкубоги учун ўйинда тарихда тўртинчи бор мағлуб бўлди, жамоа фақат бир марта (2017 йилда) кубокни қўлга киритди.
Россия Суперкубоги, финал
"Зенит" - "Спартак" - 4:0
Голлар: Сергеев, 29 (1:0). Малком, 34 (2:0). Вендел, 46 (3:0). Кассьерра, 90+3 (4:0)
Зенит: Одоевский, Чистяков, Дуглас Сантос (Ерохин, 86), Алип, Барриос, Вендел (Круговой, 77), Клаудиньо, Кузяев, Сутормин (Бакаев, 70), Малком (Мостовой, 77), Сергеев (Кассьерра, 69)
Спартак: Селихов, Рыбус, Джикия, Чернов (Рассказов, 76), Умяров, Игнатов (Зиньковский, 46), Хлусевич (Литвинов, 61), Зобнин (Пруцев, 76), Денисов, Соболев (Николсон, 60), Промес
Огоҳлантиришлар: Барриос, 89’ - Чернов, 57’. Николсон, 88’
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).