Ҳозирги кунда дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчилари Карим Бензема ва Роберт Левандовски ҳисобланади. “Дуэль” лойиҳамизнинг бугунги сонида айнан ўша икки футболчини солиштиришга қарор қилдик. Ҳўш икки футболчидан қай бири кўпроқ очко жамғарар экан кўрамиз.
Гол+пас
Футболнинг асоси голдан иборатлигини ҳисобга олиб биринчи босқични футболчилар қувончи билан боғлашга қарор қилдик. Ҳужумчи учун энг асосий иш гол киритиш. Карим Бензема 753 ўйинда 53628 дақиқани майдонда ўтказган. Шу вақт ичида у 389 марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, 186 голга ассистентлик қилишга улгурган. Карим фаолияти давомида бор-йўғи 16 бор сариқ карточка билан жазоланган ва умуман майдондан четлатилмаган.
Польшалик ҳужумчи эса, 676 ўйинда 55628 дақиқа вақтни майдонда ўтказган. Шу вақтгача Лева 676 ўйинда 509 гол ва 135 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган. Шунингдек, Лева 69та сариқ ва 2 бор қизил карточка билан жазоланишга ҳам улгурган.
Биринчи турдаги натижалар фақат клубдаги статистикадир. Терма жамоадаги ўйинга эса алоҳида тўхталамиз. Карим Бензема ўртача ҳар 137 дақиқада биттадан гол уради. Ҳар 93 дақиқада эса битта гол ярата олар экан. Роберт эса, ҳар 109 дақиқада битта гол уради ва ҳар 86 дақиқада битта гол ярата олади. Кўриниб туриптики, биринчи турда Лева рақибидан устунроқ келган ҳолда 5 очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Каримга эса 3 очко беришга мажбурмиз.
Совринлар
Иккини турда нимани солиштиришмизни биладиган ишқибозлар бу сафар Бензема 5 очкога эга чиқишини таҳмин қилган бўлсалар керак. Карим Бензема фаолияти давомида 30 бор жамоавий совринлар ютишга эришган. Жумладан, 5 карра УЕФА Чемпионлар лигаси ва 4 карра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблиги бор. Шунингдек, Карим 86та индивидуал совринлар эгаси ҳисобланади. Унинг “Олтин тўп”и ҳозирча йўқ. Ярим йилдан сўнг бўлиб қолса ажаб эмас.
Левандовски эса фаолияти давомида 28та жамоавий совринлар ютган. Шулар орасида 1 марта Чемпионлар лигаси ғолиблиги ва 1 марта клублар мундиали чемпионлиги бор. Шунингдек, Роберт 127та индивидуал совринлар ютган. Уларнинг асосий қисми Бундеслигада ойнинг энг яхшиси ва йил рамзий жамоасига киритилганлигидир.
Бундеслига ва Ла Лига даражаси туфайли индивидуал совринлар бу ерда катта рол ўйнамайди ва жамоавий совринларнинг сифати борасида Карим рақибидан устунроқ. 5 карра Чемпионлар лигаси ғолиби бу турда мағлуб бўлиши аслида мумкин эмас эди. Левага 3 очко, Каримга эса 5.
Терма жамоадаги ўйин
Карим Бензема Франция термаси сафида 97 ўйин ўтказиб 37 гол ва 20та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг термадаги дебюти 2007 йил 19 ёшлигида амалга оширилган. Каримнинг натижалари бундан бир қанча яхши бўлиши мумкин эди. Аммо Валбуэна билан бўлган муаммодан кейин у бир муддат термадан ҳайдалган. Карим Франция билан битта соврин ютган. 2021 йилдаги Миллатлар лигаси чемпионлиги Бензема учун термадаги ягона совриндир.
Роберт Левандовски эса Польша либосида 132 ўйинда иштирок этиб, 76 гол ва 28 голли узатмани амалга оширган. Унинг термадаги дебюти 2008 йил 20 ёшида бўлган. Польшанинг таркиби нисбатан кучсизлиги туфайли Роберт ҳали бирорта совринни юрти билан биргаликда ютмаган.
Карим Бензема Франция либосида ҳар 166 дақиқада гол урган ва ҳар 108 дақиқада голда иштирок этган. Левандовски эса ҳар 134 дақиқада 1та гол ва ҳар 98 дақиқада голда иштирок этган. Бу сафар польяк ўз ҳисобига 5 очкони қўштириб қўйди. Бенземада эса 3 очко.
Трансфер нархи
Бензема Левандовскидан деярли 1 ёшга катта. Аммо Трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланган. Польшаликнинг нархи эса 45 миллион еврога тенг. Лева бу сафар ҳам 5 очко Карим эса 3 очкога лойиқ кўрилди.
Сўнгги мавсумдаги ўйин
Бу йўналиш бўйича Карим исталган футболчидан устун бўлса керак. 2021-2022 йилги мавсум Бензема учун энг яхшиларидан бўлди. Шу ўринда, биз учун ҳам Бензема ҳаммадан яхши ўйин кўрсатди. Карим мавсум давомида 46 ўйинда 44 гол киритиб 15 голли узатмага муаллифлик қилди. Ўртача 66 дақиқада 1 голда иштирок этди.
Левандовски ҳам аслида зўр мавсум ўтказди. Аммо Чемпионлар лигасида у Карим сингари жамоасини ортидан торта олмади. Леванинг статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, у мавсум давомида 46 ўйинда 50 гол иритиб, 7 голли узатмага муаллифлик қилган. Лева ҳар 70 дақиқада бир голда иштирок этган.
Кўриниб турганидек, бу йўналишда Карим ҳар жабҳада Левадан устун келди. Фақат ундан 6та камроқ гол урган бўлиши мумкин. Аммо пас беришда ҳам Бензема ўзини яхши кўрсата олди. Шу сабаб у фойдали иш коэффициентида ҳам устунроқ.
Умумий натижа
Агар фақат сўнгги масумдаги ўйинлар солиштирилганда Карим сўзсиз ғолиб бўлар эди. Ўша Леванинг “Олтин тўпи” берилмаган йили эса Роберт ҳаммадан устунроқ эди. Умумий статистика эса Робертда 21 очко, Каримда 19 очко бўлганини кўрсатмоқда. Роберт ҳақиқатдан “гол машинаси”. Балки, Бензема катта вақт давомида Роналдунинг соясида қолгани сабаб бугун имкониятни бой бергандир. Аммо унинг ўйинига қойил қолмай илож йўқ. Фаолияти давомида бирорта қизил карточка олмагани эса таҳсинга сазавор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).