"Спартак" ҳужумчиси Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин
"Спартак" ҳужумчиси Шамар Николсон "Фенербахче"га ўтиши мумкин.
Cubuklu Sports нашри хабарига кўра, турк клуби 25 ёшли ямайкалик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Николсон шу йил бошида Бельгиянинг “Шарлеруа” клубидан 8 миллион евро эвазига Москванинг “Спартак” клубига ўтган эди. У барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "қизил-оқлар" билан бирга Шамар Николсон ўтган мавсумда Россия кубоги соҳибига айланганди. Финалда "Динамо" 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Спартак" янги мавсумдаги илк ўйинни 16 июль куни "Ахмат"га қарши сафарда ўтказади.
Киритилди: 18:22, 13.07.2022. Ўқилди: 1126 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар