Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кутилмаганда шикастланган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2021 йилнинг октябрида «Лион» юлдузи Лукас Пакета бир неча соатга жаҳоннинг энг машҳур футболчисига айланди.

Бразилия термаси сафида ўйин ўтказганидан кейин 40 соат ўтиб, Франция чемпионати доирасида «Монако» либосида майдонга тушди - шунчаки, оддий ҳаракатлар билан чекланмай, ажойиб паслари эвазига мухлисларга қувонч бағишлади. Ўша баҳсдан кейин Тьерри Анри Лукасни Лига 1даги энг яхши ўйинчилардан бири сифатида эътироф этди. Пакетани «ПСЖ» ва «Ньюкасл» кузата бошлади - айниқса, англияликлар «сеҳргар» футболчи учун ўзлари учун рекорд сумма - 50 млн. евро тўлашга тайёрлар. Янги чорловлар иштиёқидаги Лукас еврокубокларсиз вақт ўтказмоқчи эмас.

Энди айнан шу футболчи ёқимсиз ҳолат туфайли яна машҳурликка эришди: варрак учираётган пайтда нотўғри ҳаракат қилгани туфайли бармоғини шикастлаб, операцияни бошдан кечирди. «Болалар ўйинлари ҳам соғлиғингиз учун хавфли бўлиши мумкинлигини унутманг. Ҳар доим ўзингизни асранг», - деди Пакета. Лукас шу ҳафта машғулотларга қайтмоқчи, аммо янги клубида унга хавфли ўйинчоқ беришмаса керак. Бу сўнгги пайт­ларда кузатилган энг ғалати жароҳатланиш ҳисобланади. Қуйида эса шунга ўхшаш бир нечта ҳолатни ёдга оламиз.

Марк Шелтон ва қулоқ тозалагич
Жорий йилнинг апрелида «Хартлпул» аъзоси Марк Шелтон қулоғига чўп кириб кетиши оқибатида ўйинни ўтказиб юборди. У ҳаттоки, шифохонага ҳам борди. Футболчи кроватдан туролмаган, мунтазам бош айланишидан азият чеккан. Хавотир олманг - шифокорга учраганидан сўнг муаммо ҳал бўлди, аммо энди пахтали қулоқ тозалагичдан фойдаланмаса керак.

Сантьяго Канисарес ва соқол олиш идиши
Маҳоратли посбон айнан шу жароҳат сабабли ЖЧ-2022ни ўтказиб юборган, аслида терманинг асосий дарвозабони бўлиши кутилганди. Канисарес соқол олиш учун мўлжалланган лосьон идишининг ерга тушмаслиги учун оёғини қўйганди, холос. Оқибатда эса шиша синиқлари товонини шикастлади ва уйда қолишига тўғри келди.

Эвер Банега ва қўл тормози
Ёқилғи қуйиш мақсадида тўхтаган футболчи автомобилининг қўл тормозини ишлатишни эсдан чиқарди. Натижада, Банега машинадан тушганида, у юриб кетиб, оёғини босди. Эвер илик суякларининг лат ейиши сабабли операция қилинди ва қарийб ярим йилни майдон четида ўтказди.

Дариус Васселл ва дрель
Англия термасининг собиқ ҳужумчиси - мисоли ўзига душман. Бармоғи териси шилинганидан кейин шифокорга учраш ўрнига, электр дрелдан фойдаланишни маъқул кўрди. Васселл ниятига етди, бироқ ярага инфекция юқтириб олди. Охир-оқибат кейинги бир нечта ўйинларни трибунадан кузатишга мажбур бўлди.

Карлес Бускетс ва дазмол
Бу дарвозабон ҳеч қачон «Барселона»да асосий посбон вазифасини бажармаган - ўртамиёна реакцияси сабаб у ҳақда ҳазиллар янграрди. Аммо Карлес керакли пайтда жамоаси жонига оро кирган: бир сафар ўғлининг устига қулаётган дазволни ушлаб қолган. Гарчи қўлини куйдирган бўлсада, зурриёдини асраган. 

Алессандро Неста ва PlayStation
Андреа Пирло компьютер ўйинларини ўйнаб, кейин жаҳон чемпионлигига эришган бўлса, афсонавийлик бўйича ундан қолишмайдиган Алессандро Неста роҳат ўрнига бармоқларини жароҳатлаб олди. Кейинроқ у машғулотда шикастланганини айтди. Афсуски, ҳеч ким бунга ишонмади.

Лиам Лоуренс ва ит
«Сток»нинг баджаҳл хавбеки оқшом пайти уйидан чиқаётиб, зинада бехос кучукни босиб олди ва тўпиғини шикастлади. Умуман, Лоуренс айни ҳолатга тушган ягона футболчи эмас. Бир сафар ярим ҳимоячи Даррен Барнард севимли итига урилиб йиқилиши оқибатида тизза пайлари жароҳатланганди.

Леонид Слуцкий ва мушук
Россия футболидаги қадимий воқеалардан бири: «Мен ўртамиёна футболчи эдим. Ке­йин фантастик ҳодиса рўй берди. Бир куни қўшни аёл эшик қоқиб, мушугини дарахтдан олиб тушиб беришимни сўраб, илтимос қилди. Дарахтга чиқишим фаолиятим якунига сабаб бўлди. Лекин ўша мушук ҳамон тирик».

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:56, 16.07.2022. Ўқилди: 5354 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик