Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

А Серияда «голсизлик инқирози»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Янгиликлар
A A A

А Серия ҳақиқий «голсизлик инқирози»ни бошидан кечирмоқда. Италия чемпионати ҳозирда Европанинг бешта тўп-5 лигаси ичида энг кам гол уриладиган мусобақага айланди. Жорий мавсумдаги 110 та учрашувнинг 17 таси 0:0 ҳисоби билан якунланган — бу барча ўйинларнинг 15,5 фоизини ташкил этади. Солиштириш учун: Англия Премьер-лигасида фақат 6,4 фоиз ўйинлар голсиз тугаган, Францияда — 4,6%, Германияда — 4,4%, Испанияда — 4,2%.

Жорий мавсумда А Серияда энг кўп қайд этилган ҳисоб — 0:0. Кейинги ўринларда 1:1 (13 марта) ва 0:1 (11 марта) турибди. Умуман олганда, 59,1% ўйинлар (110 та баҳсдан 65 таси) иккита ёки ундан кам гол билан якунланган — бу кўрсаткич Бундеслигадаги (36,7%)дан анча юқори. Чемпионатнинг яна бир хусусияти — дуранглар улушининг юқорилиги: 38 та учрашув (34,6%) шундай якунланган ва бу кўрсаткич Европадаги барча етакчи лигалар ичида энг юқориси ҳисобланади.

2017 йилдан 2022 йилгача А Серия ҳар мавсум 1000 тадан ортиқ гол уриш чегарасини босиб ўтарди, рекорд эса 2020/21 йилги мавсумда қайд этилган — 1163 тўп. Аммо сўнгги уч йилда бу кўрсаткич ёмонлашди: ўтган мавсум 973 гол билан якунланган — бу 2011/12 йилги мавсумдан (971 гол) кейинги энг паст натижа.

Ҳозирча, 11 турдан сўнг, жами 244 гол киритилган (ўртача ҳар турда 22,2 тўп), бу эса мавсум охиригача тахминан 850 гол бўлишини кўрсатмоқда. Солиштириш учун: Бундеслигада ҳозир 290 гол (ўртача 3,21 ҳар ўйинда), Лига 1да — 315 (2,92), Ла Лигада — 301 (2,74), Англия Премьер-лигасида эса — 313 (2,61).

Бу ҳолат тўпурарлар рўйхатида ҳам акс этмоқда: Германияда Ҳарри Кейн (13 гол), Францияда Хоакин Паничелли (9), Испанияда Килиан Мбаппе (13), Англияда Эрлинг Холанд (14) етакчилик қилса, Италияда энг кўп гол урганлар — атиги 5 тадан тўп билан Ҳакан Чалҳанўғли ва Риккардо Орсолини.

Шу билан бирга, бошқа мамлакатларда етакчилар классик ҳужумчилар бўлса, Италияда — ярим ҳимоячи ва қанот ўйинчиси. Бунинг ўзиёқ шуни тасдиқлайдики: самарадорлик муаммолари фақат «Рома» каби айрим жамоаларда эмас, балки бутун чемпионат миқёсида кузатилмоқда.

Манба: https://t.me/Football_shavkat26
Киритилди: 13:55, 13.11.2025. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик