Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Конте “Тоттенхэм”да ажабтовур ишлар қиляпти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Антонио Конте 2021/2022 йилги мавсум ўртасида "Тоттенхэм"га келиб қўшилган эди. Клубда катта муаммолар бор эди. Нуну қўл остида чемпионатни муваффақиятсиз бошлашдан ташқари, Лондон клуби Харри Кейнни йўқотиши мумкин ҳам эди.

Италиялик Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун жамоани йўлда қайта қуриши ва шу билан бирга маҳаллий юлдузларга қолишлари кераклигини исботлаши керак эди. Конте иккаласини ҳам уддалади ва энди “Тоттенхэм” олдинга қадам ташлашга тайёрланмоқда.

Қишдаёқ Конте икки янги футболчи Дейан Кулушевски ва Родриго Бентанкурни олиб келди. Ёзда жамоани янгилаш давом этди.

Лондон клуби Ришарлисонни "Эвертон"дан олди - ҳужумчи учун 58 миллион евро тўланган. Конте бразилияликдан қандай фойдаланиши борасида баҳслар бор. Эҳтимол, янги келган футболчи кучли учликка даъвогарлардан бирига айланади, унга асосий таркибда жой кафолатланмаган.

Премьер-лигада "Эвертон"да уч мавсум давомида Ришарлисон 30 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. У ўтган мавсум "Эвертон"да 30 ўйинда 10+5 натижа қайд этди.

29 миллион евро Ив Биссума учун “Брайтон”га берилди, бу эса "шпорлар" учун асосий трансфер бўлиб кўринди. "Мидлсбро"дан Жед Спенс учун "Тоттенхэм"дан 14 миллион евро тўлаган. Антонио Конте билвосита футболчини кутмайотганини, унинг келиши эса раҳбариятнинг ваколати эканлигини айтди. Шу билан бирга, Спенс яхши захира футболчисига ўхшайди . Ёш ҳимоячи мавсум давомида 45та ўйинда майдонга тушган.

Контенинг ўзи талаб қилган трансфери бу “Тоттенхэм”га ўтган Иван Перишич бўлди. Хорватиялик футболчи 33 ёшда, аммо уни ёши ўтиб қолди, дейишга ҳам қўрқади одам. У “Интер” сафида А серияда 35 та, Чемпионлар лигасида 8 та ўйинда майдонга тушди. Конте эса таниш ва меҳнаткаш ўйинчига эга бўлди.

"Тоттенхэм" клуби "Барселона"дан Клемен Ланглени ижарага олди. Хави 27 ёшли марказий ҳимоячини жамоада кўрмаяпти, Конте эса франциялик футболчи билан ишлашга тайёр. Фаолиятини қайтадан бошламоқчи бўлган ҳимоячига Контедан мосроқ мураббийни топа олмайсиз.

Ижара муддати тугагандан сўнг клубга беш футболчи қайтишади: Тангай НъДомбеле, Жовани Ло Челсо, Брайан Хил, Папе Матар Сарр, Алфи Уайтмен. Бештасидан фақат Сарр ёзда ижарага олинган, қолганлари эса Конте томонидан машғулотларга синалмоқда. Эҳтимол, яқин кунларда футболчиларнинг тақдири ҳал бўлар.

Мавсум олди йиғини Антонио Конте учун жамоа билан ишлашнинг энг муҳим қисмидир. Нунунинг ўрнини босган мураббий жамоани йўлда қайта қуришга мажбур бўлди. Декабрь ойида "шпорлар" кичик коронавирус эпидемиясини бошдан кечирди. Аммо ёздагина "Тоттенхэм" футболчилари Контенинг йиғини нима эканлигини билиб олишди.

"Тоттенхэм" ўз тарихида бор-йўғи беш марта ўйинчиларини 30 миллион евродан кўпроққа сотган. Бу чексиз ресурсларга эга бўлмаган клуб учун муаммо. Ўша "Ливерпуль" ва "Челси" мунтазам равишда ўйинчиларни сотишда катта миқдорда фойда олишади, бу эса трансфер бозоридаги имкониятларни оширади.

Ўтган мавсумда "шпорлар" Деле Алли, Денни Роуз, Пауло Гассанига ва Эрик Ламелани бепул қўйиб юборди. 2024 йилда Ҳарри Кейн, Эрик Даер, Давинсон Санчес, Лукас Моура, Бен Девис, Ҳарри Уинкс, Метт Доерти, Уго Ллорис билан шартномалар тугайди. Балки Фабио Паратичи футболчилар қийматини йўқотмаслик учун шу ёзда уларни сотишни бошлайди.

Лойиҳага ишонч

"Тоттенхэм" асосий вазифани бажарди Кейн ва Сонни сақлаб қолди. Конте билан ўтган ярим мавсум футболчиларга бу жамоа билан совринлар ютиш мумкинлигига умид берди. Лойиҳага ишониш Антонио Конте учун асосий тушунчадир. Раҳбарият хато қилмайди ва бузилган ваъдаларни қабул қилмайдиган италияликга бўйсунади.

Киритилди: 20:09, 22.07.2022. Ўқилди: 5435 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.