Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳусайн Норчаев: «Бўшашиш йўқ, бу бошланиши, холос»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни» кенг нишонланди.

Пойтахтимиздаги «Янги Ўзбекистон» боғида бир гуруҳ йигит-қизларга давлатимизнинг юксак мукофотлари топширилди. Жумладан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакиллари Ҳусайн Норчаев, Жасур Жалолиддинов ва Ҳожимат Эркинов шахсан мамлакатимиз Президентидан «Келажак бунёдкори» медалини қабул қилиб олдилар. Махсус мухбиримиз шу муносабат билан «Насаф» ҳужумчиси Ҳусайн Норчаевни муборакбод этиш баҳонасида уни алоҳида суҳбатга чорлади.

- Ҳусайн, юксак эътироф - «Келажак бунёдкори» медали муборак бўлсин...

- Катта раҳмат. Ҳалигача қувонч ва ҳаяжонимнинг чеки йўқ. Негаки, ушбу мукофотни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзидан қабул қилиб олдик. Тўғриси, буни сира кутмаган ва ўйламагандим ҳам. Албатта, бу эътироф қалбимизни катта севинч ва шодликка лиммо-лим тўлдирди,  шунинг баробарида зиммамиздаги масъу­лиятни янада ошириб юборди.

- Давлат мукофотини қабул қилишда кўнглингиздан кечган кечинмалар билан ўртоқлашсангиз.

- О, нимасини айтасиз... Муҳтарам Президентимизнинг қўлимни қисганча «Бўшашмайлик, ҳали бу бошланиши» деган сўзлари мислсиз даражада тўлқинлантириб юборди. Бу - оталарча даъват. Ўша лаҳзада кўз ўнгимдан бутун йўлим ўтди беихтиёр - беғубор болалигим кечган Яккабоғ тумани Совуқбулоқ қишлоғи, отамнинг қўлимни тутганча яшил майдонга чорлагани, «Насаф» академиясида илк устозим Дадажон ака Тоғаев берган ўгит ва маслаҳатлар, айни пайтдаги бош мурабби­йимиз Рўзиқул ака Бердиевнинг катта ишонч билан олдинга бошлагани... Қаранг, бир чекка қишлоқнинг оддий фарзанди атиги 21 ёшда давлат раҳбари томонидан юксак мукофотга лойиқ кўрилди... Очиғи, ўша кунги ҳаяжон ва бахтиёрликни тавсифлаб беришга ожизман.

- Ушбу хушхабарни яқинларингиз ва дўстларингиз ҳам ўзгача кайфиятда қабул қилган бўлсалар керак...

- Уйимиздагина эмас, бутун қишлоғимизда байрам бошланиб кетди. Устига-устак қутловлар... Қанчадан-қанча болакайлар олдимга келиб, баралла айтишди: «Ҳусайн ака, келажакда худди сиздек футболчи бўламан». Табиийки, бу ҳам ўзгача кайфият бағишлади. Айниқса, отамнинг шодланганини кўриб, ичимга сиғмай кетдим гўё. «Ўғлим, энди бу ишончни оқлашинг шарт, ватанимиз, Юртбошимиз сендан шуни кутмоқда» - отамнинг ушбу самимий сўзлари миямга абадий муҳрланди. Демак, Президентимиз сўзларига яраша тўхташ йўқ, умид қиламанки, катта ютуқлар ҳали олдинда.

- Футболчи сифатида халқ меҳрини қозониш осон эмас. Яъни ғалабанинг завқли дамлари ортида машаққатли меҳнат бор...

- Албатта, ҳаёт доим фақат шодликдан иборат бўлмаганидек, футболда ҳам нуқул ғалаба қозониш мумкин эмас. Ҳужумчи сифатида имкониятдан фойдаланиб, рақиблар дарвозасини нишонга олганча жамоа муваффақиятига ҳисса қўшиш завқли, албатта. Лекин футболчи ҳаё­тида дуранг ва мағлубият, бош эгик ҳолда майдондан чиқиш ҳам бор. Натижа чиқмаган пайт аввало, ўзимга савол бераман: «Ҳужумчиман, нега зиммамдаги вазифани уддалай олмадим?» Оддий айтганда, барчасини таҳлил қилиб, машғулотларда хатолар устида ишлашга ҳаракат қиламан. 

Футболда энг ёмони - қулай имкониятдан фойдаланилмаслик ва минглаб мухлислар ҳамда мураббийдан дашном эшитиш. Тўғриси, омадсиз ўйинлардан кейин кўзимга уйқу келмайди. Бутун тун бўйи кейинги ўйинда ўзимни кўрсатиш ҳақида ўйлаб чиқаман, бу борада ўзимга қатъий сўз бераман.

- Ўзбек футболи тарихи айнан буюк голеадорлар билан бой - Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов... Бироқ бугунги ҳужумчилар улар яратган мактабга мос ўйнашмаётгандек. Умуман, футболимизнинг бугунги ҳужум ҳаракатига қандай баҳо берасиз?

- Оталар жасорати - фарзандларга мерос. Ҳозирги ҳужумчиларга баҳо беришга ёшлик қиламан, албатта. Лекин Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Владимир Фёдоров каби афсоналар бошлаб берган шонли анъана яна тикланишига ишонаман. Мана, Элдор Шомуродов Италияда ўйнамоқда, Қозоғистон чемпионатида фаолият юритаётган Игорь Сергеев ҳам чакки эмас. Қолаверса, Отабек Шукуров, Азиз Ғаниев, Жалолиддин Машарипов ва Сардор Рашидов каби ҳужумга мойил футболчиларимиз ҳам бор. Охирги вақтларда ўзимизда камолга етган Бобур Абдухолиқовнинг Беларусь чемпионатида дадил одимлаётгани алоҳида қувонтирмоқда. Лекин биз - ҳужумчилар ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз шарт. Оддий мисол, Ўзбекистон миллий ва олимпия термалари ҳамда «Насаф»даги фаолиятимни чуқур таҳлил қилсам, мен ҳали уддасидан чиқмаган ишлар бир талай. Кумирим Роналдонинг ўйин услуби, жисмоний, техник ва тактик ҳолатини кўз олдимга келтириб, ўйлаб қоламан: «Биз нега шундай ўйнолмаймиз?» Жавоб оддий: мукаммаллик сари интилишда кўп ва хўп ишлаш керак. Замонавий футболнинг шиддатли тараққиёти шундай ёндашувни талаб қилади, акс ҳолда, ортда қолиб кетасиз. Оддий мисол, Европанинг аксарият жамоаларида ҳужумчилар билан ишлайдиган алоҳида мураббийлар бор. Бизда нега шу жиҳатга эътибор қаратилмайди? Тўғри, жамоаларимизда мураббийлар ҳужумчилар билан ҳам етарли даражада ишлашади, аммо ҳар бир чизиқ бўйича алоҳида мутахассис шуғулланса, самара тезроқ кўринармиди?

- Фаолиятингиз давомида катта ўрин тутган мураббийлар хизматини алоҳида эътироф этдингиз. Умуман, «Насаф» академиясида малакали мутахассислар кўп. Яна кимларни тилга олишни истардингиз?

- 10 ёшда «Насаф» академиясига келган бўлсам, Дадажон Тоғаевдан ташқари, Элдор Мойлиев, Илёс Пардаев, Сирожиддин Эшқобилов, Денис Қаюмов, Павел Кшнякин каби мураббийлардан ҳам кўп нарса ўргандим. Уларнинг ўгитларини асло унутмайман. Мураббийларимиз ҳар доим бизга футболда ҳам юлдузли онлар бўлиши, шундан эсон-омон ўтган тарбияланувчигина янги марраларни забт этишини уқтириб келишган. Ўзингиз ўйланг, мустақиллик йиллари ўзбек футболи не-не истеъдодларни кашф этмади. Бироқ ҳамма ҳам чинакам юксакликка кўтарилолмади. Демоқчиманки, ёрқин келажакни ўйласак, ишга ёндашувни ўзгартиришимиз керак. Мана, бизнинг олдимизга аниқ вазифа қў­йилган - аввало, олимпия термаси сафида Париж Олимпиадасига йўл олишимиз, ке­йин миллий жамоа билан мундиал ҳавосидан баҳра олишимиз керак. Бунинг учун ҳаракатдан тўхтамаслик, Суперлига баҳсларида имкон қадар тажриба тўплаш зарур. Албатта, «Насаф»нинг Осиё майдонларидаги муваффақиятини таъминлаш ҳам устувор вазифа ҳисобланади. Муҳими - орзу йўлида жиддий ишлаб, Юртбошимиз томонидан кўрсатилган эҳтиром ва қатъий ишончга амалий натижа билан жавоб бериш. Ҳозирги ҳаракатлар яқин орада натижа беришидан умидворман, бунга ишонаман ҳам.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:10, 23.07.2022. Ўқилди: 3275 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик