Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Эрон 3 7
3 БАА 3 4
4 Қатар 3 4
5 КХДР 3 2
6 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 3 7
2 Ироқ 3 7
3 Иордания 3 4
4 Уммон 3 3
5 Кувайт 3 2
6 Фаластин 3 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 Австралия 3 4
3 Саудия Арабистони 3 4
4 Баҳрайн 3 4
5 Индонезия 3 3
6 Хитой 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Австралия 3-1 Хитой
3-тур Ўзбекистон 0-0 Эрон
3-тур Иордания 0-2 Жанубий Корея
3-тур Баҳрайн 2-2 Индонезия
3-тур Қатар 3-1 Қирғизистон
3-тур Уммон 4-0 Кувайт
3-тур БАА 1-1 КХДР
3-тур Ироқ 1-0 Фаластин
3-тур Саудия Арабистони 0-2 Япония

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 5528 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансферлар ойнасида "Реал" фаол бўлмади. АПЛ клублари катта саҳнада!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ёзги трансфер ойнасида сарфланган маблағлар бўйича клублар рейтинги эълон қилинди. Бешта клуб жорий трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади.

"Бавария", "Манчестер Сити", "Барселона", "Тоттенхэм" ва "Лидс" бу борада супер трансферларни амалга оширди.

50 миллион еврога етган харидларни 21 та клуб, жумладан, Англия премьер-лигасининг 12 нафар вакили амалга оширди. Бу ҳам албатта, Премьер-лига даражаси ошганини кўрсатади.

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби - "Реал" ёзги трансфер ойнасида энг кўп пул сарфлаган жамоалар орасида кучли 10 таликда мавжуд эмас. "Реал Мадрид"нинг харажатлари 80 миллион еврони ташкил этади, "қаймоқранглилар" 13-ўринни банд этишди. Жамоа премьер-лигага янги келган "Ноттингем Форест"дан бир поғона ортда қолмоқда (81,75 миллион евро).

Қуйида трансферлар ойнасида фаол бўлган клублар ҳақида сўз юритамиз.

10-ўрин. "Ливерпуль" - 85,8 миллион евро

«Ливерпуль» «Аякс»дан бор-йўғи 200 минг евро кам сарфлаган ҳолда деярли топ 10 ликка киришни амаллади. "Қизиллар"нинг асосий сармояси Дарвин Нуньесга кетган бўлиб, 75 миллион евро тўланган. Уругвайлик футболчи ҳақидаги гап-сўзлар ҳамон ОАВда кенг кўламда айланмоқда. Бир неча кун олдин ҳужумчи "Лейпциг"га қарши ўртоқлик ўйинида покер қайд этди.

9-ўрин. "Боруссия" (Дортмунд) - 86 миллион евро

"Боруссия" Холандни сотиб юборди, аммо янги келган футболчилар ҳам ундан кам эмас: Алле, Адейеми, Шлоттербек, Зюле. Ачинарлиси, Себастьян яқин орада майдонда кўриниш бермайди. Унинг жароҳати тикланишига бир неча ҳафта керак бўлади.

8-ўрин. "Ювентус" - 89,5 миллион евро

"Ювентус" Федерико Кьезани сотиб олиш бўйича узоқ йиллик шартномани адо этди ва Мюнхенга етиб келган де Лигт ўрнига "Торино"дан бразилиялик ҳимоячи Бремерни сотиб олди.

7-ўрин. “Челси” – 94,2 миллион евро

Бу сумма Рахим Стерлинг ва Калиду Кулибалининг тўловларидан иборат, бироқ “Челси” “Севилья” билан Жюль Кунденинг трансфери борасида келишиб олган. Товон пули 60 млн еврони ташкил қилади. Шунинг учун шартнома расмийлаштирилгач, "Челси" ушбу рейтингда еттинчи ўриндан биринчи ўринга кўтарилади. Даҳшат!

6-ўрин. "Арсенал" - 97,06 млн евро

"Арсенал" учун анча қайноқ ва илҳом бахш этувчи трансфер ёзи! "Канонирлар" аллақачон Габи Жезус, Фабио Виейра ва океан нариги томонидан бир нечта йигитлар билан шартнома имзолашди. «Манчестер Сити»дан трансфери аллақачон келишиб олинган Александр Зинченко эса алоҳида катта воқелик.

5-ўрин. "Тоттенхэм" - 101,9 миллион евро

Конте ҳақиқатан ҳам "Тоттенхэм"ни ўзгартира олди, чунки яқин вақтгача "шпорлар" йиллар давомида трансфер бозорига дадиллик билан кира олишмасди, энди эса янги келганлар учун юз миллиондан ортиқ маблағ сарф этилди. "Эвертон"дан Ришарлисон энг қиммат (58 миллион евро) га сотиб олинди. Лекин Биссума, Спенс, Лангле каби футболчилар ижарадан таркибга қўшилди ва бундан ташқари бир қанча тажрибали эркин агентларни ҳам унутмаслик керак.

4-ўрин. "Барселона" - 103 миллион евро

"Барселона"нинг ҳалигача катта қарзлари мавжуд. Аммо Жоан Лапорта ҳаммасини ҳисобга олиб қўйган, у ақлли трансфер сиёсатини амалга ошириш ниятида. Чунки биласизки, Бартомеу даврида қанчадан қанча миллиардлар бесамар сарфлаб юборилди. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун Жоан анча тер тўкишига тўғри келади. Каталонияликлар энг ёрқин трансфер сиёсатини олиб бормоқда: Левандовски, Рафинья, Кристенсен, Кесье. Ва ҳали бу рўйхат тугаш ниятида эмас!

3-ўрин. "Лидс Юнайтед" - 105,64 млн евро

Ўтган мавсум охирида Премер-лигадан деярли тушиб кетиш арафасида бўлган клубни бу поғонада кўриш ажабланарли ҳол бўлиши турган гап. "Лидс" футболчилар алмашинуви бўйича гигантлар қаторига кириб олди. Янги келганлар ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоа аллақачон беш футболчи трансферини ҳал қилиб бўлган: Бренден Ааронсон, Луис Синистерра, Тайлер Адамс, Расмус Кристенсен ва Марк Рока.

2-ўрин. “Манчестер Сити” – 108,75 миллион евро

Англиянинг амалдаги чемпиони ҳозирча икки кучли трансферга эга - Эрлинг Холанд ва Калвин Филлипс. Шубҳасиз, бошқа харидлар ҳам эътиборни тортади. Айни дам “шаҳарликлар” ҳимоянинг чап қанотида Александр Зинченконинг ўрнини эгаллаши кутилган Марк Кукурелья учун “Брайтон” билан савдолашмоқда.

1 ўрин. “Бавария” – 117,5 миллион евро

Одатда, "Бавария" катта пуллар эвазига трансферларни амалга оширишни истамайди, аммо бу ёзда мюнхенликлар ўз қоидаларини кескин тарзда бузмоқда. "Бавария" шу пайтгача Европада трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган жамоага айланди. Де Лигт, Мане ва Гравенберхни сотиб олган "қизиллар" янги мавсумдан таркибни ЕЧЛ бош совринига етарли даражада кучйтириш ниятида. "Ювентус"дан келиб қўшилган Де Лигт клуб тарихидаги иккинчи энг қиммат трансферга айланди.

Киритилди: 18:52, 23.07.2022. Ўқилди: 2030 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Япония Такуми Минамино 2
2 Қатар Иброҳим ал-Ҳассан 2
3 Саудия Арабистони Ҳассан Кадеш 2
4 Ироқ Айман Ҳуссайн 2
5 Қатар Алмоез Али 2
6 Иордания Язан ан-Наймат 2
7 Япония Хидемаса Морита 2
8 Япония Коки Огава 2
9 Баҳрайн Муҳаммад Марҳун 2
10 Уммон Абдулраҳмон ал-Мушайфрий 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.