Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Можаро: Замбия аёллар термаси сардори эркакми?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аёллар футболи атрофида янги можаро кўтарилди. Аниқроқ айтсак, Замбия аёллар терма жамоаси сардори Барбра Банда Африка чемпионатидан четлатилди. Чунончи, унинг асл жинси бўйича шубҳа-гумонлар бор. Қисқаси, Банда хоним аслида эркак эмиш... «СЭ» нашри ушбу мураккаб вазият тафсилотлари ва энг муҳим жиҳатларни тўплашга уринди.

Ўғил болалар билан ўйнаган ва Хитойда энг яхши тўпурар бўлган. Расмий маълумотларга қараганда, Бар­бра Банда 2000 йилнинг 20 март куни Замбия пойтахти Лусакада туғилган. У болалигидан спортга меҳр қўйиб, маълум муддат футбол баробарида бокс билан ҳам шуғулланган. Якунда отасининг қатъий кўрсатмасига биноан, футболни танлаган, барибир. Банданинг футболчилик фао­лияти Bauleni United Sports Academy марказида бошланган. Эътиборли томони, у бу даргоҳда ўғил болалар даврасида ўйнаган. Шунчаки, ўша пайт академия тизимида Барб­ранинг ёшига тўғри келадиган қизлар гуруҳи бўлмаган. Банда 17 ёшга тўлгач, Замбия армияси тасарруфидаги Green Buffaloes («Яшил Буффало») клуби сафига қўшилади. Уни кейинчалик ҳарбий хизматга ҳам жалб этишади.

Барбра қизлар ўртасидаги қатор халқаро турнирларда яхши таассурот қолдириб, 18 ёшида Испаниянинг «Лог­роньо» клубига ўтади ва дебют ўйинидаёқ «Уэльва» дарвозасини ишғол қилади. Бироқ испанлар орадан атиги 6 ой ўтгач, Бандани Хитойнинг «Шанхай Шэнли» жамоасига жўнатишади. Шу тариқа Барбра Чин юртида аёллар ўртасидаги миллий чемпионатнинг 13та ўйинида 18та гол уриб, энг яхши тўпурарга аталган совринга эга чиқади.

Уни аёллар ўртасидаги Африка чемпионатига нега қўйишмади? Замбиялик футболчининг жинсига боғлиқ шубҳа-гумонлар анча олдин пайдо бўлган. Бандага нисбатан эътирозлар ўз-ўзидан туғилмаган, албатта. Биринчидан, у эркакларга хос гавда тузилишига эга. Иккинчидан, бу борадаги тиббий кўрик натижалари ҳам Барбранинг чиндан ҳам, эркак бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни янада қувватлантирди. Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, таҳлилда Банда қонида тестостерон (эркак гормони) миқдори ғайритабиий даражада юқори эканлиги маълум бўлган. Аслида тестостерон барча аёллар қонида мавжуд, лекин минимал миқдорда. Якунда Африка футбол конфедерацияси Бар­брани вақтинча дисквалификация қилди ва унинг аёллар ўртасидаги Африка чемпионатида иштирок этишига рухсат бермади. Қизиғи, замбиялик яна икки аёл футболчи - Рэйчел Начула ва Рэйчел Кунанажига нисбатан ҳам худди шундай чора кўрилди.

Банданинг шахсий натижалари ҳайратни янада оширади. Дейлик, у Токио-2020 Олимпиадасида аёллар футболи йўналишида биринчи «хет-трик»ни расмийлаштирди. Ўшанда Барбра Нидерландия термаси дарвозасини 3 марта нишонга олган, аммо замбиялик аёллар якунда 3:10 ҳисобида мағлубиятга учрашганди. Атиги бир неча кундан сўнг Барбра Хитой термаси дарвозасига ҳам 3та гол уриб, ўз ютуғини такрорлади ва ўйин 4:4 ҳисобида якунланишини таъминлади.

Жаҳон спортида шунга ўхшаш ҳолатлар кўп. Шунга нисбатан яқин охирги можаро Жанубий африкалик енгил атлетикачи Кастер Семеня атрофида кузатилди. Бу - фао­лиятининг бошидан шубҳалар орасида қолган аёл. Семенянинг рақиблари унинг аслида эркаклигини айтиб, шикоят ёзишди. Семеня эса HBO наш­рига берган интервьюсида шубҳаларда заррача асос йўқлиги, у табиий аёл эканлигини қатъий оҳангда таъкидлади. Текширувлардан маълум бўлишича, икки карра Олимпиада чемпиони ва халқаро мусобақаларда кўп бора ғалаба қозонган Семеняда жинсий ривожланиш бузилган экан. Лекин унда эркакликнинг асосий белгилари йўқ. Якунда Кастерни четлатишмади, шунчаки, олдига тестостерон миқдорини пасайтирадиган гормонал дорилар қабул қилиш шартини қўйишди. Семенянинг охирги катта ютуғи - бу 2017 йили 800 метр масофага югуриш бўйича жаҳон чемпиони бўлгани. Унинг сўзларига кўра, гормонал дорилар саломатлигига жиддий путур етказган. Энди Барбра ҳам худди шундай муаммога дуч келиши мумкин. Айтиш керак, замбиялик футболчи яқинда «Реал» аёллар жамоаси эътиборига тушганди. Энди эса унинг бутун фаолияти катта сўроқ остида қолмоқда...

РАВШАН ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:10, 24.07.2022. Ўқилди: 3398 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик