Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор»нимчорак финални ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал дастлабки учрашуви ЖАР стадионида “Бунёдкор” ҳамда “Шўртан” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Аслида бу учрашув 24 май куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо, “Бунёдкор”нинг ОЧЛдаги зарафли юриши ва миллий терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш босқичида икки учрашув ўтказганлиги туфайли 11 июнга кўчирилганди.

“Бунёдкор” жамоаси Дэвид Карнини Австралия миллий терма жамоаси сафига кетганлиги сабабли унинг хизматидан фойдалана олмаган бўлса, “Шўртан” Асрор Алиқуловнинг жароҳати сабабли бу учрашувни ўтказиб юборган бўлса, Ярослав Крушелницкий ЎзПФЛнинг 9-турида Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи”-“Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувда қизил карточка олиб майдонни тарк этганлиги туфайли бу баҳсда иштирок эта олмади.

Учрашувдаги дастлабки хавфли вазият 7-дақиқада содир этилди. Ян Козакнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Виктор Карпенко тўҳтатмасдан Михаил Наумов қўриқлаётган дарвоза томон йўллади. “Шўртан” посбони эса яқин пастки бурчакка кириб кетаётган тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

10-дақиқада эса Игорь Таранга нисбатан қўполлик эвазияга “Шўртан” футболчилари жарима тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жаримани эса одатдагидек Вадим Афонин амалга оширди. Лекин, Игнатий Нестеров аниқ, лекин унча кучли бўлмаган зарбани қийинчиликсиз ушлаб олишга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Отабек Валижоновнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини қабул қилиб олган Таина Соро чамаси 22 метрлардан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвоза томон зарба берди, аммо анча ноаниқ.

22-дақиқада Раҳматилло Бердимуродов Лутфулла Тўраевга нисбатан ўз жарима майдончаси ичида қўполлик қилди – пенальти. Лекин, берилган имкониятни Хайруллаев Каримов амалга ошира олмади – Наумов қайтарди.

26-дақиқада Артём Филипосян ўз жарима майдончасида ичида Виктор Клишинни итариб юборди. Лекин, Рустам Бобомуродов Виктор Клишинни муғомбирликда “айблади” ва огоҳлантирди.

35-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Ян Козак “Шўртан” дарвозаси томон йўллади. Лекин, Наумов тўпни бир амаллаб ушлаб олди.

36-дақиқада Филипосяннинг майдон марказида йўл қўйган хатосидан фойдаланган Виктор Клишин тўпни эгаллаб олиб олдинга ташланди ва рақиб жарима майдончасида турган Таранга етказиб берди. Таран эса бироз шошма-шошарликка йўл қўйди ва юзага келган имкониятни кўкка совурди.

37-дақиқада Шавкат Саломовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Патрик Агбо қайтариб юбормоқчи бўлиб, сал бўлмаса ўз дарвозасини ишғол этиб қўяй деди.

38-дақииқада майдон марказидан тўпни эгаллаб олган Вадим Афонин рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва Вячеслав Пономарёвга тўпни ошириб берди. Яқиндагина майдонга тушган Пономарёвнинг йўллаган зарбасини Игнатий Нестеров қайтариб қолди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқа энди бошланган маҳалда майдон эгалари бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Шавкат Саломовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Филипосян боши билан Ян Козакка ошириб берди. Бўйдор футболчи эса боши билан қийинчиликсиз Михаил Наумов қўриқлаётган дарвозани ишғол этди – 1:0.

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланган меҳмонлар Лазиз Убайдуллаевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Виктор Клишин боши билан “Бунёдкор” дарвозаси томон йўллади, лекин Клишиннинг зарбаси кучсиз чиққанлиги сабабли, Игнатий Нестеров тўпни эгаллаб олишда қийинчиликка дуч келмади.

52-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Камол Мурзоев “Шўртан” дарвозаси томон йўллаганди, лекин ноаниқ кўриниш олди.

58-дақиқада Отабек Валижоновнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Игорь Таран “Бунёдкор” дарвозаси томон йўлламоқчи бўлди, аммо ноаниқ. Тан олиш керак, Игорь Таран Валижоновнинг бу пасини кутмаганди...

68-дақиқада Шавкат Саломовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Виктор Карпенко тўҳтатмасдан дарвоза томон йўллаганди, лекин Наумов тўпни эгаллаб олган.

71-дақиқада Валижонов тезлик билан қарши ҳужум уюштириб олдинга ташланаётган Виктор Клишинни тўп билан таъминлади. Клишин эса рақиб жарима майдончасига кириб тўпни Нестеров қўриқлаётган дарвозага йўллади, лекин мезбонлар дарвозабони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

78-дақиқада Вячеслав Пономарёвнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Отабек Валижонов бош билан “Бунёдкор” дарвозаси томон йўллади, лекин Нестеров катта қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.

80-дақиқада “Бунёдкор”нинг чиройли уюштирган комбинацияси гол билан якунланди. Шавкат Саломов чап қанотдан ҳужум уюштирди, Лутфулла Тўраев эса тўпни Ян Козакка етказиб берди. Майдон эгаларининг словакияликлик футболчиси эса осон тарзда Михаил Наумовни доғда қолдириб, жамоасининг ва ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал дастлабки учрашувидан ўрин олган “Бунёдкор”-“Шўртан” жамоалари ўртасидаги баҳсда “Бунёдкор” футболчиларининг қўллари баланд келди. Энди ушбу жамоалар жавоб учрашувини 5 июл куни Ғузор шаҳрида ўтказишади.

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал, дастлабки учрашув
Бунёдкор” - “Шўртан” — 2:0 (1:0)
Голлар: Ян Козак (45, 80).

“Бунёдкор”: И. Нестеров, А. Шораҳмедов, Хай. Каримов, А. Ғофуров (С. Жўраев 86), Ш. Саломов, Л. Тўраев (Б. Пардаев 82), А. Филипосян, К. Мурзоев, В. Карпенко (А. Раҳматуллаев 73), Р. Мельзиддинов, Я. Козак.

“Шўртан”: М. Наумов, П. Агбо, О. Валижонов, Т. Соро, И. Таран (В. Рушницкий 76), Л. Убайдуллаев, В. Афонин (И. Хазигалиев 59), В. Клишин, А. Мерзляков, Ҳай. Каримов, Р. Бердимуродов (В. Пономарёв 34).
Огоҳлантириш: Р. Бердимуродов 22, В. Клишин 26, В. Пономарёв 81.
Ноаниқ пенальти: Хайрулла Каримов 22.

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов, Р. Серазитдинов, Т. Абдуллаев, А. Эргашев.
Назоратчи: С. Эрматов.
11.06.2012 йил. Тошкент ЖАР стадиони

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:26, 11.06.2012. Ўқилди: 5276 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.