Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 10 23
2 Ўзбекистон 10 21
3 БАА 10 15
4 Қатар 10 13
5 Қирғизистон 10 8
6 КХДР 10 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 10 22
2 Иордания 10 16
3 Ироқ 10 15
4 Уммон 10 11
5 Фаластин 10 10
6 Кувайт 10 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 10 23
2 Австралия 10 19
3 Саудия Арабистони 10 13
4 Индонезия 10 12
5 Хитой 10 9
6 Баҳрайн 10 6

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Япония 6-0 Индонезия
10-тур Жанубий Корея 4-0 Кувайт
10-тур Хитой 1-0 Баҳрайн
10-тур Қирғизистон 1-1 БАА
10-тур Ўзбекистон 3-0 Қатар
10-тур Эрон 3-0 КХДР
10-тур Иордания 0-1 Ироқ
10-тур Фаластин 1-1 Уммон
10-тур Саудия Арабистони 1-2 Австралия

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Штутгарт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Боруссия Дортмунд".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Майнц 05".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Санкт-Паули".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хоффенхайм".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "РБ Лейпциг".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Боруссия Дортмунд".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Майнц 05".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Санкт-Паули".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хоффенхайм".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "РБ Лейпциг".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.06.2025

      05:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 6 в Осло, Норвегия.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      09:55 Д/ф "Олег Григорьев. Народный чемпион".
      10:55 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
      13:10 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      14:35 "Непобедимый".
      15:05 Бадминтон. Мировой тур. Супер 1000. KAPAL API Indonesia в Джакарте, Малайзия.
      17:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      17:50 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      19:40 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      20:05 "Лучшие из лучших".
      20:35 "Страна спортивная".
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 1. Прямая трансляция.
      22:30 "Страна спортивная".
      22:45 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды.
      00:55 "Непобедимый".
      01:25 Бадминтон. Мировой тур. Супер 1000. KAPAL API Indonesia в Джакарте, Малайзия.
      03:40 "География спорта". Москва.
      04:10 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Команды.
      08:00 Смешанные единоборства. АСА 107 "Grand Power" в Сочи, Россия. Александр Емельяненко против Магомеда Исмаилова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Небесная грация".
      11:25 Д/ф "Олег Григорьев. Народный чемпион".
      12:40  Х/ф "Команда мечты".
      14:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      14:55 Новости.
      15:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:55 "Век нашего спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 112" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 1. Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
      03:55 Баскетбол. "Заполярный матч звёзд" в Норильске, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.06.2025

      06:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      07:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      09:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      13:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 4 эп.
      13:15 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2004 в Афинах.
      16:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 5.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6. Прямая трансляция.
      20:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      22:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      22:45 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 5 эп.
      23:00 Пауэрлифтинг. Чемпионат мира по классическому троеборью в Хемнице, Германия. Женщины. До 69 кг; Мужчины. До 93 кг.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      03:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      04:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тайреллга тааллуқли тавсиф

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир неча ҳафта муқаддам Франция ОАВ «Фейеноорд» клуби ва Нидерландия термаси ҳимоячиси Тайрелл Маласия бир оёғи билан «Лион»га ўтиб улгургани ҳақида ёзди.

Лига 1нинг ўтган мавсумини қониқарсиз ўтказган лионликлар мудофаа чизиғини кучайтиришга эҳтиёж сезгани айтилди. «Лион» таклиф этган 12 (бонус сифатида яна 3) миллион евро «Фейеноорд» раҳбарларига маъқул келганди. Навқирон футболчи мазкур жамоа рақибларининг ҳужумларини бартараф этиши кутилганди, лекин амалда бундай бўлмади.

«Манчестер Юнайтед» футболчи учун 17 миллион евро ва келгусида бонуслар беришини айтди ва Роттердам клуби мутасаддиларини ўз томонига оғдирди. «Фейеноорд» спорт директори Фрэнк Арнесеннинг сўзларига эътибор беринг: «Келишув амалга ошди. Энди Тареллни кутяпмиз. Агар у «ҳа» деса, «МЮ»га ўтиши муқаррар».

Маласия ўтган мавсум «Фейеноорд»да асосий фигуралардан бирига айланди, чемпионатда атиги иккита ўйинни ўтказиб юборди, 1та гол ва 4та самарали узатма муаллифига айланди. Сўнгги икки йил давомидаги иштироки эвазига Нидерландия термасидан таклиф олди, ҳозирга келиб, миллий жамоада 5та учрашувда майдонга тушишга ҳам улгурди. 2021 йилнинг сентябрида Черногория термасига қарши баҳсда (4:0) Маласия ассист қайд этди. Уэльс жамоаси билан ўйинда (2:1) ҳам шеригининг голига ҳаммуаллиф бўлди.

94-дақиқада, яъни уэльсликлар ҳисобни тенглаштиришганидан бироз ўтганида, 22 ёшли футболчи Воут Вегхорстни самарали узатма билан таъминлади. Айни пайт Луи ван Гал чап қанот ҳимоясида Дэйли Блиндни биринчи рақамли деб билади, аммо Маласия келгусида ушбу позицияни эгаллашга асосий номзод саналади. Овен Уэйндал унга бу борада бош рақобатчидир.

Гарчи «Фейеноорд» ўзаро икки учрашувда «Аякс»га имкониятни бой берган бўлсада (0:2, 2:3), қаҳрамонимиз ўзини кўрсатишни уддалади, амстердамликларнинг ёрқин вингери Антонига муносиб рақиб бўлди. «Маласиянинг ўйини кўрсатиб турибдики, у жуда керакли футболчи, - деди «Фейеноорд»нинг собиқ чап қанот ҳимоячиси Рууд Хойс. - Антони тезкор, Маласия ҳам. Антони чапдаст, Маласия ҳам. Демак, Маласия - куч. Унда ҳамма керакли сифатлар мужассам: тезкорлик, динамика, чаққонлик ва ажойиб техника».

Аслида, баҳс қанчалик юқори мақомга эга бўлса, Маласия шунчалик яхши ўйнайдигандек - бу эса «Фейеноорд»нинг Конференциялар лигаси финалига чиқишига замин ҳозирлади. Шундай экан, ҳар дам олиш кунлари интенсив ўйинларга бой ўтадиган Премьер-лига шароитида Тайрелл барқарорликка эришишига шубҳа йўқ. Йигитча АПЛ муҳитига мослашиш учун етарли жисмоний салоҳиятга эга. «Фейеноорд» собиқ устози Дик Адвокатнинг таъбирига кўра, Маласиянинг устунлиги унинг ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда бир маромда ўйнай олиши билан изоҳланади. Чидамкорлиги ва рақибга қаршилик кўрсатишга тайёрлиги эвазига «Фейеноорд» мухлислари унга «питбуль» лақабини беришган.

Қаҳрамонимизнинг ёшини инобатга олсак, футбол ўйнашни бошлаганида кимнинг ўйинини кузатганини англаш қийин эмас. У «Реал» аъзолари, ҳужумга қўшилиш ва ҳимояланишни бир маромда уддалайдиган чап қанот ҳимоячилари - Марсело ва Давид Алабанинг мухлиси ҳисобланади. «Маласия ҳамиша кучли ҳимоячи бўлган, энди эса унинг тўп билан муомалада яна ривожланаётганини кўришингиз мумкин», - дейди «Фейеноорд» мураббийи Арне Слот.

Англия футболидаги юқори темпга мослашиш - масаланинг бир жиҳати, буни устунликка эриша оладиган жамоа сафида амалга ошириш - бош-қа масала. Тайрелл юқори тезлиги эвазига ҳар қандай хатосини ювиши мумкин. Лекин адолат юзасидан тан олиш керак, Маласияга «Фейеноорд» сафида рақиблик қилган жамоаларнинг 90 фоизи Премьер-лигада ҳар икки ҳафтанинг бирида рақиблик қиладиган жамоалардан сезиларли фарқланади.

«Олд Траффорд»да мунтазам ўйин вақтига эга бўлмасликни оддий қабул қилиш мумкин. Зеро, Маласиянинг ягона рақобатчиси ҳисобланадиган Люк Шоу ўтган мавсум яхши тўп сурди, лекин у жароҳатланишга мойил. Яна бир чап қанот ҳимоячиси Алекс Теллес эса шу ёзда «МЮ»ни тарк этишга яқин.

Ҳар бир трансфер - бу таваккал. «Манчестер Юнайтед»-га ўтиш Маласиянинг ўсишига қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги хавотирни вужудга келтирар, эҳтимол. Табиийки, 23 ёшга тўлиб улгурмаган йигитчанинг Эридивизидан Премьер-лигага кўчиб ўтиши даража жиҳатидан катта ўсиш. Тайрелл улкан иқтидор соҳиби бўлсада, ўз устида ишлашни давом эттирмоқда. Барқарорлик масаласидаги муаммо эса ёш футболчиларга хос. Шубҳа йўқки, Маласия бос-қичма-босқич салобатли чап қанот ҳимоячисига айланди, лекин уни Премьер-лигада камида кучли тўртликни кўзлайдиган жамоанинг бошланғич таркибига киришга нолойиқ деб ҳисоблайдиганлар ҳам топилади, албатта.

Маласия - қойилмақом дриблинг устаси. 22 ёшли футболчи ўтган мавсум ассистлар сони (6) бўйича фақат Душан Тадич (9) ҳамда Фредрик Мидтсе (7)дан ортда қолди. Аммо ундаги фаоллик кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Мисол сифатида «Венло»га қарши кечган баҳсни ёдга олиш мумкин: ўшанда ўнг қанотга кўчган Маласия тўпни йўқотиб, жамоаси гол ўтказиб юборишига сабабчи бўлганди.

Аммо Тайрелл ўз даражасини яхшилашига ишонгимиз келади. У ақлли ўйнайди, атрофида ҳам яхши инсонлар жамланган. Агар отаси бўлмаганида, қаҳрамонимизнинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши амалга ошмаслиги ҳам мумкин эди. «Футболчи ўйнаш иштиёқидан ташқари, интизом масаласи ҳам бор, - дейди у. - Мен шунчаки, майдонда тўп суришни хоҳлайман. Отам эса тўғри йўлни танлашимга ундаган. Ундан бағоят миннатдорман».

Эҳтимол, «Лион»га ўтиш ўсиш жараёнида фойдалироқ бўлиши мумкин эди (зеро, у ерда босим нисбатан камроқ). Лекин Жованни ван Бронкхорстнинг таъкидлашича, Маласия Англия чемпионатида ўйнашга тайёр. «Тайреллни ёшлар жамоасидаги иштирокидан яхши танийман. Унинг ҳаракатларини кўриб, ёш бўлишига қарамай, вазифасини аъло даражада бажараётганини кўрдим. Керак пайтда, рақибига қарши зич ўйнайди, шунингдек, муайян зоналарда ҳам ҳимоялана олади, - дея эслайди «Рейнжерс»нинг ҳозирги устози. - Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Наполи»га қарши баҳсда Риджечиано Хапс жароҳат олганида, Маласияни майдонга туширишда муаммо кўрмаганман. Баъзан ортиқча асабийлашиш керакмас, шунчаки, йигитчага ишонч бағишлашнинг ўзи етарли».

Демак, юқоридаги фактларни ҳисобга олган ҳолда, Маласиянинг Англиядаги янги шароитга мослашиши, «МЮ»нинг муваффақиятли трансферларидан бирига айланишига ишонгимиз келади.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:32, 26.07.2022. Ўқилди: 1275 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Муҳаммад Муҳибий 6
2 Эрон Меҳди Таремий 5
3 Қатар Алмоез Али 5
4 Иордания Язан ан-Наймат 5
5 Кувайт Юсуф Носсир 5
6 БАА Фабио Лима 5
7 Иордания Али Олван 5
8 БАА Ҳариб Абдулла Суҳайл 4
9 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
10 Эрон Сардор Азмун 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.