Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Аверьянов: «Уйда ҳам, сафарда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Россияда хизмат кўрсатган мураббий мақомига эга бўлган Александр Аверьянов аста-секин «Андижон»ни жиддий жамоага айлантириб бормоқда. Лекин айтиш керакки, унинг учун ҳаммаси кўнгилдагидек бошланмаганди. Эсингизда бўлса, жамоа мавсумни қониқарсиз бошлади ва бирин-кетин мағлубиятларга учради. Ўша кезларда бош мураббий ҳаммасига сабр билан чидаб турди. Вақт ўтган сари жамоа ўз ўйинини топиб бормоқда. Футболчилар мураббий нима истаётганини тушуниб етишди десак муболаға қилмаган бўламиз. Боз устига мухлислар ҳам Аверьяновга қаттиқ ишонишади. Буни эса унинг ўзи яхши ҳис қилиб турибди.

«Андижон»нинг охирги ўйинларида ўсиш яққол кўзга ташланмоқда. Олдинда эса жамоани Зарафшонда «Қизилқум»га қарши яна бир мураккаб беллашув кутиб турибди. Лекин таркибда муаммолар бор. Яъни, бир қатор ўйинчилар жароҳатга учраганлар. Бу эса мураббийни ташвишга солиши турган гап. Бироқ Александр Николаевич ҳеч қачон тушкунликка тушмаяпти. У нима бўлганда ҳам Андижонда яхши жамоани шакллантиришга ишонади. Куни-кеча мураббий Андижон вилояти телерадиокомпаниясига интервью берди.

- Биз бунгача охирги марта Кубок учрашувида иштирок этдик, дея гап бошлади Александр Николаевич. – Ўйлайманки, ўша баҳсни яхши ўтказа олдик. Орада эса танаффус чўзилиб кетди ва бу ҳолат биз учун қулай эмасди. Тушунаман, ҳаммаси терма жамоа билан боғлиқ. Шу боис ўйинчиларга бир ҳафтга жавоб беришимизга тўғри келди. Нима бўлганда ҳам айни пайтда шогирдларимнинг яхши тайёргарлиги билиниб турибди. Кунлар анча иссиқ бўлса-да, машғулотларимизни узлуксиз равишда юқори темпда давом эттиярпмиз. Олдимизда тўртта ўйин кутиб турибди. Мақсадимиз, қолган учрашувларни ҳам кўтаринки кайфият билан ўтказиб қониқарли натижага эришиш.

- «Андижон» мавсумни жуда ёмон бошлади. Лекин жамоанинг инқирози тугагандек туюлмоқда. Шундай бўлса-да, барибир камчиликлар бор. Баъзида футболчиларга тажриба ёки иштиёқ етишмаётгандек туюлади. Шунингдек, жароҳат олган ўйинчилар ҳам бир нечта. Бу муаммолар «Қизилқум»га қарши беллашувгача ҳал қилинадими?

- Ҳар бир ўйиндан кейин жароҳатлар юзасидан қандайдир муаммолар пайдо бўлмоқда. Шунинг учун ўйинларда жароҳат олаётган футболчиларимиз учраб турибди. Аммо бизда уларнинг ўрнини бемалол боса оладиган футболчилар етарли. Қолган вақт давомида ихтиёримиздаги барча ўйинчилар тайёр ҳолатда бўладилар деб умид қиламан. Масалан, легионерларимиз ҳам қайтиб келишди. Тадас Гражюнас тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Александр Петухов ҳам машғулотларни бошлади. Тўғри, улар олдингидек формада эмаслар. Лекин ўз устиларида жиддий ишлашяпти. Бизнинг тўпурар ҳужумчимиз Владимир Шишелов ҳам тайёргарликни бошлаб юборган. Шунингдек, асосий таркибнинг яна бир аъзоси – Баҳром Абдураҳимовда ҳам жароҳат бор. У 3-4 кунда соғайиб сафимизга қайтади.

- Чиндан ҳам Шишеловнинг жароҳатга учраши жамоа учун йўқотиш эди. Уни «Қизилқум» билан учрашувда майдонда кўрамизми?

- Унинг жароҳатини енгил деб ўйласак, аксинча оғир бўлиб чиқди. Шу боис Москвада жароҳатини даволатиб қайтди. Ўйлайманки, «Қизилқум» билан баҳсда албатта тўп суради. Умуман, барча ўйинчиларимиз бунгача шай ҳолатга келадилар.

- Биринчи давра тугаганидан кейин таркибни кучайтиришни режалаштиргандирсиз. Мана яқинда уйда бўлиб қайтдингиз, у ерда янги футболчиларни кўздан кечирмадингизми?

- Ҳа, мен бир нечта учрашувларни кўрдим. Ҳаммасини таҳлил қилгач шундай хулосага келдимки, четдан ўйинчи таклиф қилишнинг ҳожати йўқ. Тўғриси, мен бундан маъно кўрмаяпман. Бундан ташқари мухлисларга асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратамиз деб сўз берганман. Шунинг учун мен сўзимнинг устидан чиқишим керак. Ҳозирда ўйинчиларимиз бир-бирини яхши тушунишиб, тажрибаларини ошириб бормоқдалар. Яна тўртта ўйин ўтганидан сўнг қайси чизиқда камчиликлар бор, нозик томонларимизни ўрганиб чиқиб шундан кейин футболчи таклиф қилишни ўйлаб кўрамиз. Александр Половков энди ўйнамайди. Шу боис унинг ўрнини тўлдирадиган ўйинчи топамиз. Лекин бу маҳаллий футболчи бўлади. Бизда селекционер мураббий бор ва у биринчи лигада бир қатор учрашувларни кўриб ўйинчи танламоқда. Бу борада маълумотларни йиғиб келган, уларни обдон ўрганиб чиқамиз.

- Бу ўз навбатида рақобатни ҳам кучайтиради...

- Бизда рақобат етарлича. Чунки жамоамизда футболчилар ҳаттоки керагидан ортиқча десам ҳам бўлаверади. Шу боис йигитлар машғулотларда бор кучини ишга солиб ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат қилишяпти. Бу рақобат яхши натижалар келтиради деб ўйлаяпман.

- Александр Николаевич, сиз 25 йил аввал «Андижон»да ишлагансиз. Айтингчи, чорак аср давомида ўзбек футболида канчалик ўзгаришларни сезяпсиз?

- Ўша пайтларда футбол энди ривожланишни бошлаётганди. 25 йил олдин «Андижон»нинг биринчи мураббийи бўлиб ишлаганимдан фахрланаман. Бу менинг профессионал мураббийлигимдаги илк жамоам эди. Ўша пайтларда Фарғона, Самарқанд, Ҳақлабодда яхши жамоалар бор эди. Ҳозир эса ўзгаришлар катта. Замонавий стадионларга бир қаранг. Улар бир-биридан чиройли. Энг асосийси, бу ерда мухлислар қойилмақом даражада. Биз охирги ўринда бўлсак-да, ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлашини тўлиқ ҳис қиламиз. Машғулотларимизга ҳам келиб мени ва жамоани олқишлаб туришибди.

- Бу йилги Европа чемпионатидан мураббий сифатида нимани кутяпсиз?

- Жаҳон ҳамда Европа чемпионатлари футболнинг ривожланишидир. Бу сафар қанақадир янгиликлар бўлишини кутяпман. Аммо тактик борасида янгиликлар бўлмаса керак. Балки ўйин борасида янги схемалар пайдо бўлиши мумкин.

- Сиз қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз?

- Табиийки, Россияга! Шунингдек Ўзбекистонга ҳам. Мен шу ерда яшаб, меҳнат қиялпман. Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишини жуда хоҳлайман.

- Айтингчи, сизнинг филасофиянгизда футбол қандай шаклланади?

- Аввал мухлислар билан учрашув бўлганида айтгандим, биз фақат ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Рақиб дарвозаси олдида голга тортадиган вазиятларни кўпроқ яратишга уринамиз. Яъни, ҳимояга ётиб олмасдан рақиб томонида ўйнашимиз керак. Мураббийлик фаолиятим давомида Оренбургда тўрт йил ишлагандим. Ўшанда оммавий ахборот воситаларида мен ҳақимда орзу қилинган жамоа мақоласи чоп этилган. Аверьяновнинг ўйин услуби фақат ҳужумкор услуб деб ёзишганди.

- Умуман, бу моделингизни сафарда ўзгартиришга мажбур бўласизми?

- Мураббий сифатида менда уй ёки сафар деган тушунча йўқ. Мисол учун «Пахтакор», «Локомотив» майдонларида ёмон ўйин кўрсатмадик. Биз майдонга ғалаба учун чиқамиз. Йигитларга доим хоҳ уйда бўлсин, хоҳ сафарда, доимо ютиш керак дейман. Лекин менинг режаларимни тўлиқ ёки аксинча бажарадиган пайтлар ҳам бўлиб туради. Агарда рақиб тезкор ўйнаса, режаларимизни бартараф қилиши мумкин. Ўша пайтларда биз кўпроқ ҳимояда ўйнаётганга ўхшаб қоламиз. Лекин ҳужумкор ўйин кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ ёзиб олди.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 16:16, 13.06.2012. Ўқилди: 5365 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик