Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Швеция ҳам Евро-2012 билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ирландия терма жамоасидан кейин Швеция терма жамоаси ҳам Европа чемпионати мусобақаларини муддатидан олдин якунлайдиган бўлди.

Англия терма жамоасига қарши учрашув драматик тарзда кечди, дейиш мумкин. Аввалига Англия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрю Кэррол инглизларга хос тарзда боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилганди.

Иккинчи бўлимда эса Швеция дастлаб ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Бу вазиятда Глен Жонсон тўпни қайтариг чоғида хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Кейинги вазиятда эса Швеция терма жамоаси ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олди. Улоф Мёльберг Швецияни руҳлантирувчи гол муаллифига айланди. Бироқ бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Иккинчи бўлимда майдонга чиқарилган Тео Уолкотт жамоаси ўйинини бутунлай ўзгартириб юборди.

"Арсенал" яримҳимоячиси дастлаб ўзи ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса жуда ажойиб ҳаракатлари эвазига Дэни Уэлбекни қулай вазиятга олиб чиқди. Уэлбек эса товони билан Исакссон дарвозасини нишонга олди. Бу чиройли ол Англияга ғалаба келтирди.

Ушбу мағлубиятдан кейин Швеция терма жамоаси мусобақа билан гуруҳ босқичидаёқ якунлаши маълум бўлди. Нафақат кейинги босқич масаласи, балки жамоанинг эгаллайдиган ўрни ҳам энди аниқ — гуруҳда тўртинчи ўрин. Сўнгги турда қандай натижа қайд этмасин "Тре крунер" ҳеч нарсани ўзгартира олмайди.

Евро-2012. "D" гуруҳи. 2-тур
ШВЕЦИЯ — АНГЛИЯ 2:3 (0:1)
Голлар: Жонсон (49, автогол), Мёльберг (59) - Кэрролл (23), Уолкотт (64), Уэлбек (78).
ШВЕЦИЯ: Исакссон, Гранквист (Люстиг, 66), Мельберг, Ж.Ольссон, Март. Ольссон, Свенссон, Чёльстрем, Ларссон, Элмандер (Розенберг, 79), Эльм (Вилҳелмссон, 81), Иброҳимович.
АНГЛИЯ: Жо Ҳарт, Жонсон, Терри, Лескотт, Э.Коул, Милнер (Уолкотт, 61), Жеррард, Паркер, Эшли Янг, Уэлбек (Окслейд-Чемберлен, 90), Кэрролл.
Огоҳлантиришлар: Милнер (58), Мельберг (63), Ольссон (72), Свенссон (90).
Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)
15 июнь. Киев. Олимпийский

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:52, 16.06.2012. Ўқилди: 5637 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик