Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» «Насаф» учрашувида ҳисоб очилмади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон олий лигасининг 10-тури сўнгги учрашувида Қаршининг “Насаф” жамоаси “Бунёдкор” меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан ўйин ташаббусини ўз қўлига олиш ва яққол устунликка эришиш учун ҳар иккала жамоа аъзолари ҳаракат қилишди. Бироқ гоҳ у, гоҳ бу жамоа футболчилари олдинга ўтишиб, ҳужумкор ўйин намойиш этишди.

Бироқ биринчи бўлимда ҳеч бир футболчи таблога ўз номини ёздириб қўя олмади. Очиғини айтганда, голга тортадиган яққол вазиятлар ҳам содир этилгани йўқ.

Танаффусдан сўнг “Насаф” аъзолари бутун эътиборларини ҳимояга қаратишиб, “Бунёдкор”ни қарши ҳужумда жазолашга ҳаракат қилишганини сезиш қийин эмасди. Умуман олганда, қаршиликлар дурангга рози ҳолда ўйин кўрсатишгани яққол билиниб турди. Усмон Тошевнинг ушбу тактикаси қайсидир маънода ўзини оқлади, дейиш мумкин.

“Бунёдкор” аъзолари бутун жамоа бўлиб олдинга ўтишди. Лекин “Насаф”нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш “қалдирғочлар”га насиб этмади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ва “Насаф” дуранг ўйнашиб, ўз ҳисобларига биттадан очко қўшиб қўйишди.

Олий Лига. 10-тур
БУНЁДКОР – НАСАФ 0:0

БУНЁДКОР: 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 10. Шавкат Саломов, 13. Лутфулла Тўраев (28. Руслан Мелзиддинов, 82), 16. Артём Филипосян, 17. Камолиддин Мурзоев (24. Баҳодир Пардаев, 87), 22. Виктор Карпенко, 33. Ян Козак (20. Анваржон Солиев, 74).

НАСАФ: 42. Мурод Зухуров, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 8. Андрейс Переплёткинс, 16. Алишер Юсупов, 17. Артур Геворкян, 18. Фозил Мусаев, 19. Иван Бошкович, 20. Эркин Бойдуллаев, 33. Шуҳратбек Мирхолдиршаев (27. Илҳом Юнусов, 80), 34. Боян Малишич.

Огоҳлантиришлар: Артем Филипосян (6), Хайрулла Каримов 52 – Шуҳратбек Мирхолдиршаев (31).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:56, 16.06.2012. Ўқилди: 5161 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик