Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [0]

ЖЧ-2026: Ральф Рангник Австрия терма жамоасининг якуний қайдномасини эълон қилди [0]

«Тоттенхэм» АПЛда жон сақлаб қолиш учун муҳим баҳс олдидан асосий ҳужумчисидан айрилди [0]

Англия ҳакамлар корпуси «Манчестер Юнайтед»нинг «Ноттингем»га урган голи хато бўлганини расман тан олди [0]

Сафоновнинг рақобатчиси ЕЧЛ финали олдидан «ПСЖ» машғулотларига қайтмоқда [0]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [0]

Вальверде Карвахаль билан хайрлашди [0]

Стерлинг 2024 йилдан буён гол ура олмаяпти [0]

Тибо Куртуа «Реал»дан кетаётган Карвахалга хат ёзди [0]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар учлигига кирди! [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гави "Барселона"да олтинчи рақамни олади. Бу унга босим бермайдими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Барселона” ва Испания футболи келажаги ҳисобланаётган Пабло Гави бугун 18 ёшга тўлди. Умуман олганда, у энди ҳақиқий профессионал шартномасини имзолаши мумкин. “Блаугранас” Гавинининг таваллуд кунига бағишлаб, 2 совға тайёрлаган дейишмоқда. Биринчиси Гави учун узоқ муддатли шартнома. Иккинчиси олтинчи рақамли либос. Гави бошланаётган мавсумда 6 рақами туширилган футболкада ўйнаши анчадан бери таҳмин қилинаётган эди. Гави яхши футболчи, иқтидорли ва келажаги порлоқ. Аммо кўп нарсани ўзгартирмайдиган либосдаги рақабнинг ҳам ўзига яраша босими бор.

 Ўтган йили Лео Месси “Барселона”ни тарк этгач, жамоа келажаги ва янги Мессиси дея қаралган Ансу Фатига 10-рақам берилди. Барча мухлислар эса, Фатидан аввалги 10 рақам кўрсатган ишни қилишини сўрашди. Табиийки, Мессидек ўйнаш ҳали Ансуга оғирлик қиларди. Шундай ҳам бўлди, Ўтган мавсум ёш ҳужумчи учун яхши бўлди десак муболаға бўлади. У асосан жароҳатни даволашга кўп вақт сарфлади. Майдонда ҳам кам пайдо бўлди, кўп ўйинларда ўша тиззасидаги оғриқ қайталаб қолаверди. Умуман жароҳат бу футболдаги реаллик, Ансу 31-рақамда ҳам шу-шу жароҳатида бўлиши мумкин эди. Аммо майдонда унга ортидаги рақам ҳам босим берганини пайқадик. Бир томонлама бу яхши. У мухлислар нимани кутаётганини ҳис қилади. Ўзини етакчидек тутишга ҳаракат ҳам қилди. 10 рақамининг босими бундан кам бўлиши мумкин эмас. Айниқса “Барселона”да.

Асосан футболчига босим берадиган, ёки етакчи сифатида ўзини ҳис қиладиган рақам ундан олдин клуб афсонасига тегишли бўлган бўлади. Яна бир ёрқин мисол, ҳозирда “Барселона” сафида бўлган Депай. Биласизми, Мемфис Депай бир вақтлар бўлажак Роналду сифатида кўрилган. Унда ҳам узоқ масофадан “пушка” йўллаш қобилияти бор эди. Депайни Роналдуга тенглаштиришларига Луи ван Гал ҳам сабабчи. У футболчини “МЮ”га олиб келган. Фергюсон давридан бери соврин ютмаган клубга эса, янги Роналду ҳақиқатдан ҳам зарур бўлган. Нидерландиялик мутахассис бу ролга ҳамюрти Депайни муносиб кўргн эди. Мемфис ўша пайтлар ҳақиқатдан ҳам анча иқтидорли ва келажаги порлоқ футболчи сифатида таасурот қолдирган эди. Фақат “Манчестер Юнайтед”нинг 7 рақамини олгач, ҳаммаси бошқача бўлди. Шундан сўнг, ҳатто бир неча йил Депайни ҳеч ким эсламади. Қачонки, у “Лион”да ҳали юқори савияси борлигини исботлаганда “Барселона” уни сотиб олди.

Умуман олганда, футболда бундай ҳолатлар жуда кўп учраган. Қайсидир рақам ёш футболчига берилди-ми? Демак ўша рақамда ўйнаган афсонага клуб вундеркиндни қиёслайди. Бу қайсидир маънода чексиз ишонч белгиси ҳамдир. Педрини бутун мавсум давомида Иньестага қийослаб, 8-рақамни унга беришди. Энди навбат Гавига келди. Муҳими 2 иқтидор эгаси ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Тўғри, Фати ҳали қайтиши мумкин. Лео Мессидан кейин жамоада 10 рақамида Ансудан бошқа футболчи ўйнамаган. Икки “эчки” даврида футбол томоша қилаётган эканмиз, барча мисоллар ҳам улар билан боғланади. Шунинг учун иккинчи мисол Депай бўлди. Айтганча, “Барселона”нинг олдинги 6-рақам эгаси Рики Пуч эди. Вақтида унинг ҳам келажаги ёрқин бўлиши таҳмин қилинарди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:10, 05.08.2022. Ўқилди: 3476 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик