Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ботир Қодирқулов: «Пахтакор»ни ютишимизга ишонгандим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Игорь Криушенко бошчилигидаги «Шўртан» чемпионлик учун даъвогарлардан бири «Пахтакор»ни мағлубиятга учратди. Шу ўринда бу ютуқ ғузорликларнинг «Пахтакор» устидан ғозонилган илк ғалабаси сифатида тарихда қоладиган бўлди. Мазкур ўйинда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган Ботир Қодирқулов иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Биз учрашув якунлангач, Қодирқулов билан боғланиб бир нечта саволларимизга жавоб олдик

— Ботир, жамоангиз ўз тарихида биринчи марта «Пахтакор»ни мағлубиятга учратди. Қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз. Айтингчи ўйиндан олдин ғалаба кучли жамоа устидан ғалаба қозонишларингга ишонганмидингиз?
— Табрик учун раҳмат. Мураббийимиз ўйиндан олдин «Пахтакор» биздан кучли эмаслигини таъкидлаб, бу жамоани мағлубиятга учратишимиз мумкинлигига ишонтирди. Жамоадошларим билан ҳам учрашувдан олдин фақат ғалаба ҳақида ўйлаётгандик. Биз учрашувни жанговар руҳда бошладик ва ҳисобни биринчи бўлиб очдик. Мана шундан сўнг, «Пахтакор»ни мағлуб этишимизга ишончим икки ҳисса ортди.

— Ўйин тўғрисида нима дея оласиз?
— Меҳмонлар бизга жиддий қаршилик кўрсатишди. Улар биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишган бўлсалар-да, бундан тушкунликка тушмай тез орада ҳисобни тенглаштиришди. Лекин биз рақибимизга нисбатан ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳладик ва якунда қимматли уч очкони қўлга киритдик.

— «Пахтакор»ни ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?
— «Пахтакор» ҳар доимгидек кучли ўйин намойиш этди. Тўғрисини айтсам, бизда ортга йўл йўқ эди. Чунки олдинги ўйинлардаги натижалар туфайли турнир жадвалидаги ўрнимиз пастлаб бораётганди. Шу боис рақиб жамоа ўйини ҳақида эмас, балки ўзимизни ўйинимиз ҳақида кўпроқ ўйладик. Лекин юқорида айтиб ўтганимдек, биз учрашувда ғалабага эришишдан бошқа нарсани ўйламадик.

— Бу учрашувда гол уришдан ташқари, ҳакамдан қизил карточка ҳам олдингиз. Айтингчи, ўйиндан олдин гол уришингизни сезганмидингиз?
— Ҳар қандай футболчи учрашувда гол урсам дея мақсад қилса керак. Мен ҳам ҳар доим имкон бўлса рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қиламан. «Пахтакор»га қарши ўйинда гол уришимга ишонмагандим. Лекин биринчи бўлим охирларида қулай вазиятга эга бўлдим ва дарвозани ишғол қилдим.

— Майдондан четлатилганингизда ҳакамлар тўғри қарор қабул қилишдими?
— Бу борада бирор нарса дейишим қийин. Майдондаги қарорларга ҳакамлар жавоб беришади. Лекин ҳакам ўша вазиятда рақиб футболчсининг сўкинганини эшитмай қолди. Бундан ташқари, мен рақибим олдига ҳали етиб бормагандим. Шундай бўлса-да, ҳакам менга қизил карточка кўрсатди. Наилож ҳакамларнинг қарорларини қабул қилишга мажбурмиз.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 17:21, 17.06.2012. Ўқилди: 4591 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик