Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Катта трансферлар кампанияси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Гана футболи раҳбарлари мамлакат миллий жамоаси тараққий йўлини кескин ўзгартиришди.

Мана, «қора юлдузлар» «Атлетик» етакчиси Иньяки Уильямсни ўз томонларига оғдиришдан ташқари, АПЛда ўйнаётган икки иқтидорни халқаро даражада Гана байроғи остида ўйнашга кўндиришди. Энди эса Бундеслига-2дан ҳам 3 нафар футболчи «олиш»ни кўзламоқдалар. Ҳаммаси тушунарли: Гана миллий жамоасини олдинда ЖЧ-2022 баҳслари кутмоқда. Мундиал гуруҳ босқичидаги рақиблар эса жуда жиддий - Португалия, Уругвай ва Жанубий Корея термалари. Қисқаси, ганаликлар шунга яраша, таркибни имкон қадар кучайтириш ҳаракатидалар. «Атлетик» юлдузи Иньяки Уильямс, АПЛдан умидли ҳимоячилар ва Бундеслига-2 клубларида тўп сураётган бир қатор истиқболли йигитлар... Ҳа, Гана футболда бошқача трансферлар кампаниясини бошлади...


Гана маданиятига ҳурмат

Иньяки Уильямс Гана ва мамлакат маданиятига ҳамиша ҳурмат билан қарайди. Испания миллий жамоаси сафида 1 марта (2016 йилнинг май ойида Босния ва Герцеговина термасига қарши кечган ўртоқлик ўйини) майдонга тушган «Атлетик» етакчисининг ота-онаси Ганадан. Умуман, Иньяки Испания термалари шарафини ёшлар миқёсида ҳам ҳимоя қилган. «Қизил фурия»дан қайта чорлов кутавериб чарчаган Уильямс охир-оқибат, футбол фуқаролигини ўзгартириб, Гана термасини танлади. Унинг ота-онаси Либерия фуқаролар уруши қочоқлари лагерида учрашишган. Улар аввалига пойтахт Аккрада қочқин сифатида яшашган, кейин Африканинг шимолий қирғоғидаги Мелильо (Испания) шаҳрида қўним топишган. Иньякининг ота-онаси бунда 4 минг километрдан кўпроқ масофа ва бутун Сахара чўлини босиб ўтишган. «Отам ўшанда товони сезгисини бутунлай йўқотган. Онам ҳам кўп қийинчиликларни бошдан кечирган, лекин у кучли аёл. Айтишларича, йўл давомида кўплаб ҳамроҳлари оғирликка чидай олишмаган ва уларни чўлнинг ўзига дафн этишга тўғри келган», - деганди Иньяки ўз интервьюларидан бирида. 

Эътиборлиси, «Атлетик» футболчиси тви тили (Гана тилларидан бири) ҳам яхши билади: «Бобом ёки бувим қўнғироқ қилса, улар билан тви тилида бемалол гаплашаман. Умуман, Гана ва унинг маданияти, таомлари, анъаналаридан ҳамиша ҳайратланаман». Айтганча, Иньякининг 19 ёшли укаси Нико ҳам футбол фуқаролигини Гана фойдасига ўзгартирмоқда. Мавсум-2021|2022да «Атлетик» таркибига ёриб кирган кичик Уильямс Испания U-21 термаси аъзоси эди.


АПЛдан истиқболли дуэт ва Бундеслига-2дан трио

Иньяки Уильямсдан таш­қари, «Брайтон»да ҳимоянинг ўнг қанотига жавоб берадиган Тариқ Лэмпти ҳам Гана паспортини олди. У шароитга қараб, олдинроқда ҳам ўйнаши мумкин. Лэмпти Англиянинг барча ёш тоифаларидаги термаларида кўриниш беришга улгурди, фақат миллий жамоа қолганди. Бироқ ҳозирги ҳолатда унинг Гарет Саутгейт рўйхатига тушиши жуда қийин. «Тушунинг, жамоамизнинг ўнг қанот ҳимоясида кучли рақобат бор. Кайл Уокер Евро-2020да биз билан бирга эди. Бу сафар Трент-Александер Арнольд ва Рис Жеймсга имконият бериш учун Киран Трипьерни безовта қилмадик», - дея ўз танловига изоҳ берганди Анг­лия миллий жамоаси бош мураббийи 2021 йилнинг ноябрь ойида. Лэмпти ҳозир 21 ёшда ва АПЛ даражасида кўзга ташланишга улгурди. Дейлик, аввалги мавсум ўша Саутгейт­дан ҳам мақтов эшитди, «Арсенал», «Бавария» ва «Атлетико» каби клублар назарига тушди.

Гана байроғи остида ўйнашга тайёр яна бир футболчи - бу «Саутгемптон» ҳимоя­чиси Муҳаммад Салису. Бу йигит 2019 йилиёқ «қора юлдузлар» бош мураббийидан чорлов олган, лекин ўшанда жисмоний тайёргарлиги жавоб бермаслигини айтиб, таклифга рад жавоби берганди. Салису Гананинг бош шаҳри - Аккрада туғилган, демак, паспортини ўзгартириши шарт эмас. Марказий ҳимояда ҳаракатланадиган 23 ёшли футболчи бунга қадар «Вальядолид»да тажриба оширган. Тўғри, у ҳозирча барқарор ўйини билан мақтанолмайди, лекин гоҳида ўта даҳшатли таассурот қолдиради, айниқса, яккакурашларда.

Гана термаси шунинг баробарида «Гамбург»нинг икки вакилини таркибга қўшиш устида иш олиб бормоқда. Булар - Стефан Амбросиус (марказий ҳимоячи, 23 ёш) ва Рансфорд-Йебоа Кенигсдорфер (хужумчи, 20 ёш). Ҳар иккиси томирида ганаликлар қони бор. Кенигсдорфер ҳозирга қадар Германия ёшлар термасининг бир неча ўйинида иштирок этди, аммо бундестимга ўтиши амри-маҳол. «Дармштадт»нинг бақувват ҳимоячиси Патрик Пфайффер (бўйи 196 см.)ни ҳам Қатарда Гана термаси таркибида кўрсак, ажабмас. Ҳар ҳолда, Гамбург шаҳрида туғилган бу йигит «қора юлдуз» бўлишга мойил.

Февраль ойида агар Гана терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритса, Каллум Хадсон-Одои ҳам «қора юлдузлар» сафига қўшилиши ҳақида хабарлар чиққанди. 

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:13, 08.08.2022. Ўқилди: 3350 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.