Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Салом Қатар! Энг тезкор футболчига эга Канада ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионати олдидан яна бир мамлакат ҳақида сўз юритамиз. Шимолий Америка машҳур жамоаларидан бири Канада билан танишинг.

Лақаби - "қизиллар"
ФИФА рейтингида 43-ўрин
Жаҳон чемпионатига иккинчи бор чиқиши
Ф гуруҳи. Рақиблар: Бельгия, Хорватия, Марокаш.

1-тур, 23-ноябрь. Белгия - Канада
2-тур, 27-ноябрь. Хорватия - Канада
3-тур, 1 декабрь. Канада - Марокаш

Олдинги муваффақиятлар

Охирги ва ягона марта Канада Жаҳон чемпионатига 1986 йилда, Диего Марадонани мафтун этган Мексикадаги турнирга келган. Жаҳон чемпионати дебютантлари жуда жиддий гуруҳга эга эдилар: Лобановский бошчилигидаги энг қудратли СССР, ажойиб Платиниси бор Франция ва ўз услуби билан энди чиқиб келаётган Венгрия.

Канадаликлар уч ўйинда ҳам мағлуб бўлишган: дастлаб французларга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди, кейин эса руҳий тушкунликка тушган венгерларга 0:2 ҳисобидаги ютқазиқ (Венгрия биринчи турда СССРга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлган эди). Сўнгги турда эса СССРдан 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Канаданинг ЖЧ-1986даги ўйинини асосийси ғалаба эмас, шунчаки иштирок этиш деб белгилаш мумкин. Канаданинг 1986 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида қисқача видеони томоша қилишингиз мумкин.

Ҳозир бутун Канада футболи учун ушбу турнирнинг аҳамиятини тасаввур қила оласизми? Юқори эҳтимоллик билан, ҳозирги иштирок 86-йилги мундиалдан тубдан фарқ қилади.

Мураббий ва ўйин услуби

Жон Хердман футбол бўйича Канада миллий терма жамоаси бош мураббийи. Қизиқ факт – Канада терма жамоаси бош мураббийи лавозимига келишидан олдин Жон фақат аёллар жамоаларига устозлик қилган. 47 ёшли инглиз аёллар футболида яхши натижаларга эришди.

2003 йилда Хердман Янги Зеландиянинг футболни ривожлантириш дастурига қўшилди, дастлаб бўлажак мураббийларга дарс берди, кейин эса мамлакатда футболни ривожлантириш бўйича директор лавозимига кўтарилди. 2006 йилда Жон Янги Зеландия аёллар футбол жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллади, шунингдек, ёшлар жамоасини бошқарган. 2011 йилда Канада футбол федерацияси инглизга қизлар жамоасини бошқаришни таклиф қилган. Ҳердман дарҳол улар билан Панамерика ўйинларида ғолиб чиқди ва шундан сўнг у 2012 ва 2016 йилги Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.

Мураббийнинг муваффақияти федерация раҳбарлари эътиборидан четда қолмади, айниқса, Канадада аёллар футболи оммалашган. Натижада, Жонга 2018 йилда у бошқарган эркаклар жамоаси мураббийи лавозимини таклиф қилишди. Хердман яхши старт олмади - у КОНКАКАФ-2019 Олтин кубогининг чорак финалида Гаити жамоаси томонидан қақшатқич зарбага учради, аммо мутахассис ўз лавозимини сақлаб қолишга муваффақ бўлди ва икки йилдан сўнг у ўз жамоасини ярим финалга олиб чиқди. Ҳердман ажойиб мотиватор. У жамоада ўйинчиларга қулай муҳит яратишни билади, барча воқеалар мавзусида бўлишга, ёшларнинг "тилида" гапиришга ҳаракат қилади.

Канада жамоасининг ўйин схемаси: рақибга қараб тез-тез 4-4-2, 3-5-2, 3-4-3 ёки 4-3-3га ўзгариб бориши мумкин. Умуман олганда, канадаликларнинг асосий схемаси ҳақида гапириш жуда қийин, улар доимо рақибга мослашиб кетишади. АҚШга қарши ўйинда "қизиллар" 4-4-2, Гондурас 3-4-3, Кюракао билан 4-4-2 (классик) схемасида майдонга тушишди.

Жаҳон чемпионати саралашида АҚШга қарши ўйин схемаси

Ўйин услуби - тезкор футбол, қанотлар орқали ҳужумлар, асосан, девор услубида ўйнаш. Алфонсо Дэвис йўқлигида канадаликлар кўпинча қанотларсиз, майдон марказидаги олмос ёки учбурчакдан фойдаланиб ўйнашади. "Қизиллар" биринчи ва иккинчи рақамни қандай ўйнашни билишади, лекин улар ҳимояланишдан кўра ҳужум қилишни афзал кўришади. АҚШга қарши мустаҳкамланган марказий зона билан шаклланган услуб гавдаланади. Кучли рақибларга қарши улар кўпинча тўпсиз ўйнашади, рақиб хато қилишини кутишади - кўпинча бу америкаликлар билан ўйиндаги каби ишлайди.

Канадаликларнинг услуби кўпинча аёллар футболини эслатиб юборади. Баъзида жамоа нима қилаётганини тушуниш жуда қийин - ҳаммаси тартибсиз кўринади.

Гуруҳ етакчилари

Алфонсо Дэвис нафақат Канада терма жамоасининг, балки ҳеч муболағасиз, жаҳон футболининг супер юлдузларидан бири.

Дэвис эндигина 21 ёшда ва у Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган, бу "Бавария"нинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида амалга ошган. Дарвоқе, Алфонсо Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ягона канадалик бўлгани учун у аллақачон тарихда ўз ўрнини эгаллаб бўлди.
Унда ҳамма нарса бор - техника, ақлдан озган тезлик, атлетикларга хос зарба. Бу кўп қиррали ўйинчи бўлиб, якка ўзи бутун қанотни ёпишга ва керак бўлганда марказий зонада ўйнашга қодир. Терма жамоа ҳужумида Дэвис асосий роль ўйнайди - Жон Хердман иқтидорли футболчини ҳимоячи вазифасидан озод қилди. Шундай қилиб, бутун чап қанот Алфонсо ихтиёрида, бу унинг статистикасида ҳам ўз аксини топди - 12 гол.

Жонатан Дэвид "қизиллар"нинг яна бир "катта" футболчиси

22 ёшли ҳужумчи аллақачон Лига 1нинг энг яхши тўпурарларидан бирига айланишга ва "Лилль" билан чемпионликни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Терма жамоа сафида Дэвид 30 ўйинда 20 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди - ақл бовар қилмайдиган рақамлар. Жонатаннинг асосий фазилатлари: тезлик, дриблинг, зарба бериш - яхши ҳужумчига керак бўлган ҳамма нарса. Бундан ташқари, Дэвид ўнг ва чап оёқни ҳам мукаммал бошқаради. Жонатан “жонглер” услубида Панамага қандай гол урганини эсланг.

Киритилди: 21:52, 08.08.2022. Ўқилди: 6681 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик