Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси эртага якунига етади. Эртага ҳал қилувчи — 11-тур баҳслари ўтказилади.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси сўнгги турни Нидерландияга қарши ўтказадиган бўлди. Ушбу жамоа мусобақада 7-саралаш поғонасига эга бўлиб, айни пайтда 15 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Нидерландиянинг мусобақа давомидаги энг кучли рақиби Эрон бўлиб, 9-турда бу жамоа билан дуранг ўйнашганди. Жамоанинг биринчи рақамли шахматчиси Аниш Гири ҳисобланади. У 2760 рейтинг очкосига эга. Гири турнирда 8та ўйин ўтказиб, 6 очко жамғарди (ҳали ютқазмади).
Ўзбекистон каби 17 очко жамғариб турган Арманистон сўнгги турда Испанияга қарши ўйнайдиган бўлди. Ҳиндистон-2 Германия билан тўқнаш келса, АҚШ Ҳиндистонинг биринчи жамоаси билан ўйнайди.
Эртага йигитларимиз ғалаба қозонишса, чечмпионликни қўлга киритади. Дуранг ҳам бизга катта эҳтимол билан камида бронза медалини тақдим этади. Мағлубият ҳақида эса ҳозирча ўйламаймиз.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Парагвай устидан қозонилган ғалабадан сўнг 39-ўринга кўтарилиб олди. Қизларимиз сўнгги турда Коста-Рикага қарши ўтказишади. Ушбу жамоа турнирда 63-ўринда сараланган.
Сўнгги тур баҳслари Тошкент вақти билан 09:30да бошланади. Тушдан сўнг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).