Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2641]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2326]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2250]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1925]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1731]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1702]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1658]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1574]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1311]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1261]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Навбаҳор 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 ОКМК 11 16
8 Андижон 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор
11-тур Хоразм 0-3 Андижон
11-тур Локомотив 1-0 Қизилқум
11-тур Насаф 0-0 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Манчестер Юнайтед" Фергюсондан кейинги трансферлар борасида даҳшатли салбий кўрсаткичга эга

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"МЮ" Сер Алекс Фергюсон клубни тарк этганидан бери 30 та футболчини жамоага жалб этди. Уларнинг ҳаммаси 10 миллион фунтдан қимматга сотиб олинган. Аммо уларнинг ҳеч бири жамоада ҳақиқий муваффақиятга эриша олмади. Камига, ўша олинган 30 футболчининг фақат 2 таси фойда билан сотилган (яъни олинган нархидан кўра баланд). Жамоанинг трансферлар борасидаги мутахассиси Эд Вудворд клубдан кетди. Аммо ундан кейин вазиятни унчалик ҳам ўзгарган дея олмаймиз. 30 та футболчидан бирортаси жамоада ҳақиқий етакчи бўла олмагани эса одамни ажаблантиради.

Трансферлар қилиш аслида катта таваккалга асосланади. Негаки, футболчилар ҳам одам. Буни ҳамма билади. Ҳеч ким сизга футболчи янги клубда ўйнаб кетишига кафолат бера олмайди.
Шу сабабдан қилинган трансферларни ҳеч бўлмаса 50 фоизи муваффақият берса, шунинг ўзи катта натижа. Аммо 30 тадан битта чиқмаслиги, ўта ғалатидир. Ҳатто, "Эвертон" Фарход Мошири қўл-остида "МЮ"дан кўра фойдалироқ харидлар амалга оширган. "Қизил иблислар" эса 30 танинг фақат 2 тасини фойда билан сотган. Улар: Дейли Блинд ва Дениел Жеймсдир. Аммо бу футболчиларнинг ҳеч бири "Олд Траффорд"да ўзини кўрсата олмаганди. Бу борада бошқа футболчиларни ҳам қараб кўришимиз мумкин.

Биринчи ном – бу Бруну Фернандеш. Португалиялик "МЮ"га 2020 йилнинг январида келган. У 18 ой давомида юқори даражада ўйнади. Аммо ундан кейин ўз формасини йўқотиб қўйди. Айниқса, бу нарса Сульшерни кетиш арафасида яққол сезилганди.
Яна бир футболчи – Ромелу Лукаку. Унинг жамоага теккан фойдасини ҳеч ким тузук эслай олмайди ҳам. Ҳатто, 80 миллион фунтлик рекорд нарх билан олиб келинган Ҳарри Магуайрни ҳам бугунги аҳволини кўриб турибмиз.
Антони Марсьяль борасида ҳам шундай дейиш мумкин. У 2015 йилда 50 миллион фунтга сотиб олинган. Унинг келиши клуб мухлисларига ёқмаган ва шу сабаб, турли хил сарказмга бой қўшиқлар куйлашган. Марсьяль сўнгги 2 мавсумда жами 5 та АПЛ голига муаллифлик қилган холос.

Энди жамоанинг ҳозирги даврдаги ишларига эътибор қаратсак. "Манчестер Юнайтед" ёз давомида "Аякс"дан ҳимоячи Лисандро Мартинес ва Тирелл Маласия("Фейеноорд")ни, "Брентфорд"дан эса ярим ҳимоя учун Кристиан Эриксенни олиб келди. Бу тушунарли ҳолат. Аммо кейинги чиқаётган хабарлар бироз ажабланарли. Хусусан, "Ювентус"дан Адриан Рабьо ёки "Болонья"дан 33 ёшли Марко Арнаутовични олиб келишга ҳаракат қилиш, қанчалик тўғри? Ҳархолда, юқоридаги ҳар икки футболчи ҳам муаммоли саналади. 2005 йилда "МЮ"ни сотиб олган Глейзерлар оиласи бугунги клуб мухлисларига ёқмайди. Бунинг сабабини эса биргина жамоа амалга ошираётган трансферларда ҳам кўриб олишингиз мумкин. Қуйида исмлари зикр этилган айрим футболчиларни клубга келтирган ёки келтираётган фойдаси ҳақида ҳам бир нарса дейиш қийин. Улар на ўйин томонлама ва на молиявий тарафдан клубга фойдаси катта бўлмаган!

Алексис Санчес (ҳужумчи)
*Фред (ярим ҳимоячи)
Поль Погба (ярим ҳимоячи)
Маруан Феллайни (ярим ҳимоячи)
*Жейдон Санчо (ҳужумчи)
*Уан-Биссака (ҳимоячи);
Мемфис Депай (ҳужумчи)
Жеймс (ҳужумчи)
*Донни ван де Бек (ярим ҳимоячи)
Златан Ибрагимович (ҳужумчи)
Эдинсон Кавани (ҳужумчи)
Радамель Фалкао (ҳужумчи)
*Роналду (ҳужумчи).

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk

*ушбу футболчилар ҳозирда жамоа таркибида

Киритилди: 17:45, 10.08.2022. Ўқилди: 2709 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 6
5 Нефтчи Стипе Перица 5
6 Бухоро Шерзод Эсанов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик