Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фрэнк Лэмпарднинг "Челси"дан кетишига нима сабаб бўлган эди? Мутахассиснинг ўзи бунга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Челси" тарихидаги энг яхши тўпурар футболчи 2019 йилда жамоа бош мураббийлигига сайланади. Аммо унинг даври узоққа чўзилмайди. Лэмпард жамоага келганида клуб транфсерлар тақиқини олган, футболчилар ичида энг яхшиси саналган Эден Азар эса жамоадан кетганди. Лэмпард эса нисбатан ёш футболчилар билан ишлашга мажбур бўлади. Шунга қарамай Лэмпард илк мавсумидаёқ АПЛда кучли тўртликка киради, мамлакат кубогида финалгача етиб боради. Аммо янги мавсум анча қийин кечди. Жамоа муаммолар гирдобида қолади. Шу сабабли Лэмпард 2021 йилнинг январида истеъфога чиқарилган эди. Бу ҳақида унинг ўзи шундай деганди:

"Мен "Челси"даги сўнгги давримда клубдаги муҳим инсонлар, бошқарувдагилар билан алоқани йўқотиб қўйгандим. Аммо бу алоқани тиклашга ҳаракат қилишим керак эди. Чунки кейинчалик мана шу орадаги бўшлиқ муаммога айлана бошлади. Клуб фақат менинг айбим билан омадсизликка учрамаган, албатта. У ерда иккинчи томонни ҳам масъулияти бўлган. Чунки ҳар қандай мураббийга аввало, қўллов керак. Бу нарса узоқ давом этадиган бўлса, кейинчалик кимдир айбдорга айланади. Футбол шавфқатсиз ва буни қабул қилиш керак. Сиз раҳбариятга ишонганингиз каби, улар ҳам сизга қўллов бера олиши керак.

Келинг, "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"ни эслайлик. Масалан, Юрген Клоппнинг АПЛдаги илк йили ёки Гвардиола дастлаб дуч келган муаммолар... Ҳаммада бўлади. Чунки ҳеч ким мукаммал эмас. Иш бор жойда камчилик ҳам бисёр. Аммо Клопп ва Гвардиоладаги раҳбарият чидади ва уларга ишонди. Ҳа, баъзида сизга билдирилган ишонч, сизнинг олдинги ишингизга қараб белгиланади. Менда эса балки шу нарса етишмагандир. Менда бу борада энг катта афсусим бор. Ўшанда турнир жадвалида аввалбошда яхши кетаётгандик. Лекин бирданига 2 ўриндан 9 ўринга тушиб кетдик. Бу учун эса атиги 4 та кетма-кет мағлубият етарли бўлди. Мен эса ишдан кетдим. Аммо буни ҳеч ким билмайди: мен ўшанда жамоа ичидаги юзлаб муаммоларни ечиш устида ишлаганман. Бу эса ўйинга ҳам таъсир этган. Шундан кейин билдимки, бундай қилиш керак эмас экан. Мен ўзимга ишониш керак эканини англадим. Одам фақат битта ишга яхши эътибор қарата олади".

Фрэнк Лэмпарддан ўша энг оғир деб ҳисоблаган даврида бахтли бўлган ёки бўлмагани ҳақида сўралганида у шундау дейди: "Йўқ, мен бахтли эмасдим. Мен иложсиз ва хафа эдим. Айниқса, сўнгги бир неча ҳафта ўта қийин кечган. Ишдан бўшатилиш эса ўта тез кечди. Нима бўлган тақдирда ҳам энг севимли жамоамда бир муддат мураббийлик қилганимдан хурсандман".

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 19:28, 10.08.2022. Ўқилди: 2521 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик