Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

      • 21.10.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 0:2
      • Брентфорд
      • 21.10.2025 00:00
      • Алавес
      • 0:0
      • Валенсия
  • Элит ОЧЛ
      • 21.10.2025 12:45
      • Мельбурн Сити
      • 2:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 21.10.2025 15:00
      • Ченгду Ронгченг
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 21.10.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 1:0
      • Санфречче Хиросима
      • 21.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 0:2
      • Матида Зелвия
      • 21.10.2025 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 4:1
      • Насаф
      • 21.10.2025 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Ас-Садд
      • 21.10.2025 21:45
      • Барселона
      • 6:1
      • Олимпиакос
      • 21.10.2025 21:45
      • Қайрат
      • 0:0
      • Пафос
      • 21.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 4:0
      • Атлетико
      • 21.10.2025 23:59
      • Байер
      • 2:7
      • ПСЖ
      • 21.10.2025 23:59
      • Копенгаген
      • 2:4
      • Боруссия Д
      • 21.10.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • 3:0
      • Бенфика
      • 21.10.2025 23:59
      • ПСВ
      • 6:2
      • Наполи
      • 21.10.2025 23:59
      • Юнион
      • 0:4
      • Интер
      • 21.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 0:2
      • Манчестер Сити
      • 22.10.2025 21:45
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 22.10.2025 21:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 22.10.2025 23:59
      • Монако
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 22.10.2025 23:59
      • Аталанта
      • -:-
      • Славия
      • 22.10.2025 23:59
      • Бавария
      • -:-
      • Брюгге
      • 22.10.2025 23:59
      • Челси
      • -:-
      • Аякс
      • 22.10.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 22.10.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
      • 22.10.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Марсель

Элит ОЧЛ. «Насаф» кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди [27]

Алаба «Ювентус» ва «Барселона»га қарши учрашувларни ўтказиб юборади [24]

Ямал Чемпионлар Лигасида 25 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди [20]

Элит ОЧЛ. «Шабаб ал-Аҳли» - «Насаф». Жамоаларнинг таркиблари аниқ бўлди [15]

«Реал» КОНКАКАФга расмий мурожаат йўллаб, Ла лига баҳсини ўтказишга рухсат бермасликни сўради [15]

ЕЧЛ. «Барселона» «Олимпиакос»ни янчиб ташлади: Фермин хет-трик, Рэшфорд дублга эришди [8]

Роналду «Ан-Наср» раҳбариятидан «Барселона» ҳужумчиси трансферини талаб қилди [5]

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тожикистонда эркаклар клубини бошқарадиган бўлди [5]

ЕЧЛ. 3-турдан ўрин олган 7 та ўйинда асосий таркиблар маълум бўлди [4]

Роналду ва Жокович биргаликда суратга тушишди ва футболкаларини алмашишди (фото) [3]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Манчестер Сити 8 16
3 Ливерпуль 8 15
4 Борнмут 8 15
5 Челси 8 14
6 Тоттенхэм 8 14
7 Сандерленд 8 14
8 Кристал Пэлас 8 13
9 Ман. Юнайтед 8 13
10 Брайтон 8 12
11 Астон Вилла 8 12
12 Эвертон 8 11
13 Брентфорд 8 10
14 Ньюкасл 8 9
15 Фулхэм 8 8
16 Лидс 8 8
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 8 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Ноттингем Форест 0-3 Челси
8-тур Брайтон 2-1 Ньюкасл
8-тур Бёрнли 2-0 Лидс
8-тур Кристал Пэлас 3-3 Борнмут
8-тур Манчестер Сити 2-0 Эвертон
8-тур Сандерленд 2-0 Вулверхэмптон
8-тур Фулхэм 0-1 Арсенал
8-тур Тоттенхэм 1-2 Астон Вилла
8-тур Ливерпуль 1-2 Ман. Юнайтед
8-тур Вест Хэм 0-2 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

25/10 00:00 Лидс - Вест Хэм
25/10 19:00 Челси - Сандерленд
25/10 19:00 Ньюкасл - Фулхэм
25/10 21:30 Ман. Юнайтед - Брайтон
26/10 00:00 Брентфорд - Ливерпуль
26/10 19:00 Вулверхэмптон - Бёрнли
26/10 19:00 Астон Вилла - Манчестер Сити
26/10 19:00 Борнмут - Ноттингем Форест
26/10 19:00 Арсенал - Кристал Пэлас
26/10 21:30 Эвертон - Тоттенхэм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7057 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Серж Гнабри: «Бавария»да клуб маданияти билан яшашни ўрганасиз...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Эндиликда тажрибаси анча ошган универсал ҳужумчи - Серж Гнабри яқинда «Бавария» билан шартномаси муддатини узайтирди ва клуб расмий сайтига махсус интервью берди.

Футболчи суҳбат давомида қизиқарли мавзуларга тўхталиш баробарида жиддий хулосани баён этди: «Тайёргарлик жараёни тугади, ҳисоб. Рақобатбардош ўйинлар энди бошланади!»

- Серж, бу йилги тайёргарлик вақти нисбатан қисқа бўлди. Шунга мувофиқ, машғулотларда юқори фаоллик сезилдими?

- Ҳа, вақт чекланганди, олдинда эса ўйинлар жуда кўп. Табиийки, бу ҳолат футболчини жисмонан толиқтиради. Лекин машғулотлар муҳимлигини, нима учун қаттиқ ишлаётганимизни яхши биламиз. Ахир бугунги қийинчиликлар эртага ишимизни анча осонлаштиради.

- Жамоа сафига қўшилган янги футболчилар қандай таассурот уйғотишди? Улар мослашишда қийланишмаяптими?

- Ҳаммаси яхши! Аслида ҳолат оддий эмас, ҳарқалай, аксарият янги йигитлар бошқа тилда гаплашишади ва бизни дарҳол тушунишлари қийин. Лекин кўряпмизки, сафимизга жуда қувноқ йигитлар қўшилишди - ажойиб ижрочилар. Албатта, ҳали ҳаммасини майдонда кўрсатиш талаб этилади. Ишончим комил, клуб раҳбарияти уларни бежиз жалб қилмаган. Қолаверса, янгилар билан ўйнаш ҳамиша мароқли.

- Роберт Левандовски кетди, Садио Мане келди. Бу «Бавария» ҳужуми учун нимани англатади?

- Бизда ҳар доим бир мавсумда 40тача гол урадиган ҳужумчи ўйнаган, Садио бу анъанани давом эттириши керак. «Бавария»га хос маҳсулдорлик янги марраларга олға интилиш ва ҳужумкор ўйинчиларнинг ўсишлари учун яхши имконият, менимча. Қисқаси, бош голеадорнинг ўзгаришида ҳеч қандай ёмон жойи йўқ - бу биз фойдаланишни истайдиган янги имконият.

- «Хоффенхайм»да айнан Юлиан Нагельсман қўл остида ҳужумчи сифатида ўйнагансиз. Ҳозирчи, унинг сиз билан боғлиқ режалари қандай?

- Икки ҳужумчига асосланган ўйин чизмасида ўзимни анча қулай ҳис қиляпман, бу тактика миллий жамоада кўп қўлланилган, қолаверса, «Хоффенхайм»да ҳам шундай ўйнаганмиз. Ўзимга қолса, марказда тўп суришни маъқул кўраман, лекин барчаси аввало, мураббийнинг қандай тизимни танлашига боғлиқ. Ҳар ҳолда, жуда мослашувчанмиз, бизда ўзаро позиция алмаштириб ўйнайдиган футболчилар етарли. Агар бир-биримизни яхши тушунсак ва йўналиш тўғри олинса, кимдир марказдан қанот томон ҳаракатланади ёки аксинча. Асосийси, бунда ҳеч қандай муаммо чиқмайди.

- Мана, клуб билан узоқ муддатли шартнома туздингиз. «Бавария» билан яна нималарни мўлжаллаяпсиз?

- Клуб тарихи доимий равишда янгиланади. Биз - футболчилар ушбу жараённи шакллантириш имкониятига эгамиз. Демак, тарих китобини иложи борича кўпроқ муваффақият билан тўлдиришни хоҳлаймиз. Бу ерда ажойиб жамоавий руҳият мавжуд. Дунё даражасидаги бундай топ-клубда ўйнаш - ўзгача роҳат.

- Ҳозирги шартномангиз якунигача қолсангиз, «Бавария»даги юриш муддати 8 йилга етади. Қизиқ, бу ерда узоқ вақт қолиш учун футболчи қандай фазилатларга эга бўлиши керак?

- Албатта, истеъдод, амбиция, ўзига ишонч ва доимо олдинга интилиш истаги талаб этилади. Жамоа ичида рақобат ҳеч қачон тўхтамайди, ақл бовар қилмас истеъдодлар келаверишади. Худди Жамол Мусиала, Поль Ваннер ёки Габриэль Видович каби. Ўзингизни бироз бўш қўйишингиз асло мумкин эмас, акс ҳолда, ўрнингизни йўқотасиз. Шу ҳам фаолиятингиз ривожланишида катта роль ўйнайди.

- «Бавария»нинг машҳур ДНКси шуми?

- Эҳтимол. Тан оламан, жамоага келишимга қадар менда бундай фазилатлар унча сезилмасди. Буни фақат шу муҳит ичига тушиш ва ҳар куни кўриш асносида ўрганиш мумкин. Ҳар 3 кунда ғалаба қозониш зарурати ҳамма жойда ҳам одатий ҳол эмас, «Бавария» эса мегаклуб, шубҳасиз. Унинг таркибида шу маданият билан яшашни ўрганасиз ўз-ўзидан.

- Ҳозир футболчи учун энг яхши даврдасиз - 27 ёш. Жамоадаги иқтидорлар сиздан нималарни ўрганишлари мумкин?

- Франк Рибери, Арьен Роббен, Филипп Лам, Бастиан Швайнштайгер ва Хаби Алонсо атрофида тажриба тўплаган аввалги авлод вакилларидан кўп нарса ўрганиш мумкин. Барча йигитлар бу ерда мартаба топиш учун келишган ва керакли хусусиятларга эгалар. Албатта, машғулотлар жараёнида ёшларга баъзи йўл йўриқларни кўрсатишим мумкин, албатта, ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда. Яна нима дейишим мумкин? Йигитлар «Бавария»дек клубда ўз салоҳиятларига ишонч ҳиссини ҳамиша биринчи ўринга қўйишлари керак. Жамоага қўшилиб келишда асосий ва энг муҳим шарт шу. Оддий айтганда, катталар футболига ўтишда ишончсиз ҳаракатлансангиз, ҳеч вақога эришолмайсиз.

- Биродарларингиз билан яна кўплаб совринлар ютишни хоҳлашингиз тайин. Айтингчи, Жошуа Киммих ва Леон Горецка билан дўстлик айнан ўзингиз учун нимани англатади?

- Бизда ўзаро ишонч ўта кучли. Дўстлигимизнинг асосийси маъноси ҳам шу. Бинобарин, бр-биримизни болаликдан яхши биламиз, шунинг учунми, ўртамизда қандайдир муаммо чиқмайди - синовдан ўтган кучли триомиз. Агар сиз ёнингиздаги инсонни яхши билсангиз, қандай фазилатларга эгалигини тушунсангиз, унга ҳар доим ишонишингиз мумкин. Яхши жамоадошлар даврасида ўйнасангиз, ишга шунчаки, бориб-қайтиш тушунчаси ўз-ўзидан йўқолади. Бизда шахсий ҳаётда ҳам умумий жиҳатлар кўп, бу ҳам ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлайди.

- Энди сиз ҳам «Бавария» етакчилари гуруҳидасиз...

- Бунга ёш ва тажриба, шунингдек, жамоадаги мавқеингиз билан етишасиз. Лекин барчаси табиатан қандай инсон эканлигингизга ҳам боғлиқ. Тўғри, етакчиликни ҳамма баралла кўрсатмайди. Мисол учун, бу борада майдонда ҳамиша баланд овозда бақириб ўйнайдиган Жошуа Киммихнинг аксиман. Муҳими - ҳар қандай усулда ёш футболчиларга ёрдам ва далда бериш, уларни руҳлантириш. Вақтида ўзимиз ҳам ёш йигитчалар бўлганмиз ва фахрий футболчилар бизни чинакамига қўллаб-қувватлашган.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:30, 11.08.2022. Ўқилди: 1389 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.