Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анвар Ражабов расман «Бурирам Юнайтед» ўйинчисига айланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

«Бунёдкор»нинг универсал ўйинчиси – ҳам ҳужумда, ҳам чап қанот ярим ҳимоясида, ҳам ҳужумчи ортида ҳаракат қила оладиган 24 ёшли Анвар Ражабов бугун, 19 июнь куни Таиланднинг амалдаги чемпиони билан 2 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди.

10-турнинг «Бунёдкор» – «Насаф» баҳсини захира ўриндиғида ўтказиб, эртаси куни футболчи ўз агенти Санъат Шарипов билан Тошкентдан Бангкок шаҳрига учиб кетишган эди. Кеча Ражабов Таиланд пойтахтидаги нуфузли госпиталлардан бирида чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу тиббий назорат натижалари ижобий чиққач, бу йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўзига хос сенсациялар қайд этган «Бурирам Юнайтед» раҳбарияти Анвар билан икки йиллик шартнома тузди.

Ражабов «Юнайтед» сафида 10-рақам остида тўп сурадиган бўлди. Унинг футболкасига эса янги клуби «ANVAR» ёзувини қўйишга қарор қилган.

— Мен Таиланднинг энг етакчи клуби таркибига келиб қўшилганимдан хурсандман, — дейди Ражабов. — Бу мен учун ўзимни янги муҳит, янги чемпионат ва ўзгача футболда синаб кўришга ажойиб имконият. «Бунёдкор»да ўйин амалиётисиз қолгандим: Ўзбекистон чемпионатида атиги бир ўйин (у ҳам бўлса 31 дақиқа) ўтказдим, Чемпионлар лигасида мураббийлар менга майдонда 2 учрашувда жами 31 дақиқа ҳаракат қилиш имконини беришди. Юртимизда ярим мавсум охирлаб қолган бир пайтда, мен майдонда бор-йўғи 62 дақиқа тўп сурибман. Натижада, терма жамоага умуман чақирилмай қўйдим. Шу жиҳатларни чуқур ўйлаб кўрдим. Менга муҳитни алмаштириш зарур эканлигига қарор қилиб, шундан сўнг «Бурирам» билан битим имзолашга ахд қилдим.

Футболчининг агенти Санъат Шарипов ҳам Анвар Таиландда кўп ўйин амалиётига эга бўлишига ҳамда юқори савиядаги футбол кўрсатишига ишонмоқда:

— «Бурирам» раҳбарияти Ражабовнинг ўтган йилги бир нечта ўйинларини кўриб чиқиб, уни бирдан ёқтириб қолди. Унинг қўрқмасдан 2-3 нафар рақибни алдаб ўтишга киришишини, кучли зарбаларини, бир сўз билан айтганда, катта салоҳиятга эга эканлигини таиландлик мутахассислар алоҳида таъкидлашди. Ва футболчига дарҳол 2 йилллик шартнома таклиф этишди. Менимча, ўйин амалиётига умуман эга бўлмаётган Анвар учун бу яхши ўзгариш. Анварнинг майдондаги ботирлиги Таиланд футболига роса мос тушади. Ўйлайманки, «Бурирам»даги фаолияти футболчимиз учун яна юқори савияга қайтиш учун ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.

«Бурирам Юнайтед» клубининг бош менежери Тадтеп Питакпулсин ҳам мазкур трансфер юзасидан ўз фикрларини баён қилди:

— Биз ўзбек футболчилари кучини юқори баҳолаймиз. Анвар жамоамиз етакчиларидан бирига айланишини истайман. Бизнинг янги аъзоимиздан умидларимиз жудаям улкан. Яқин ярим йил футболчининг бизга мослашиши учун кетади. 2013 йилги Чемпионлар лигасида эса биз энди Анвардан кўп нарсалар кутамиз. Шунинг учун ҳам уни сафимизга бирдан икки йилга қўшиб олдик.

Суратда: Тадтеп Питакпулсин, Анвар Ражабов, Санъат Шарипов.

Манба: www.stadion.uz.

Бизга берилган маълумотларда футболчининг нархи кўрсатилмаган. Бироқ "Стадион"нинг бошқа манбаларга таяниб берган хабарига кўра, Анвар Ражабовнинг трансфер нархи 130 минг АҚШ долларини ташкил қилган.

Киритилди: 18:22, 19.06.2012. Ўқилди: 5929 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик