Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3940 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бу ёзнинг энг ғалати трансферлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёзги трансфер ойнаси ёпилишига тобора яқинлашиб бормоқда. Аксарият жамоалар янги мавсум олдидан кучайиб кетишди ва бошланғич турларда кучли ва асосий ўринларни эгаллашмоқда. Аммо баъзи ўтишлар ҳайратланарли. Қуйида сиз бир неча ой олдин башорат қилиб бўлмайдиган трансферлар билан танишасиз.

Пауло Дибала, "Ювентус" → "Рома", (эркин агент)

Сиз ҳам Дибалани топ-клубда кутганмидингиз? Аргентиналик ҳужумчи “Ювентус”да етти йил ўйнаб, юлдузга айланди.

Унинг шартномаси шу ёзда тугади, аммо янги шартнома бўйича музокараларда муаммолар пайдо бўлди: Пауло ва агентлар унинг истеъдодини юқори баҳоладилар ва катта суммани талаб қилишди, клуб эса бунча пул тўлашга тайёр эмас эди. Натижада Дибала эркин агентга айланди.

Дибаланинг кейинги жамоаси "Интер" бўладигандек эди. Инсайдерлар Паулонинг Милан клуби билан музокаралари ҳақида қатъият билан ёзишди ва трансфер мантиқий кўринди. Аммо сюжет ўзгарда: Дибала "Интер"га ўтишга рози бўлмади ва Чемпионлар лигасида ўйнамаядиган "Рома"ни танлади. Пауло эндигина 28 ёшда ва жамоа танлашнинг бундай пасайиши кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Аммо мухлислар Дибалани Римда тирик афсона сифатида кутиб олишди.

Федерико Бернардески, “Ювентус” → “Торонто”, (эркин агент)

Гап “Ювентус” ҳақида кетаётгани учун Бернардески ҳақида гапирмаса бўлмайди. Бу бир йил олдин Европа чемпиони бўлиб, Канадага кетишингиз мумкинлиги ҳақидаги ҳикоя. Бир неча йил олдин Федерико Италиянинг асосий истеъдодларидан бири ҳисобланарди. У "Фиорентина"да ўзини кўрсатди ва табиийки ўша йиллардаги энг яхши Италия жамоаси "Ювентус"га ўтди. Бернардески умидларни оқламади.

Ҳаммаси Дибаладагидек якунланди. Бернардески ва "Ювентус" янги шартнома борасида келиша олишмади ва футболчи жамоасиз қолди. Бироқ Феденинг танлови бироз гъалати бўлиб чиқди. Ҳозир у МЛСда "Торонто" таркибида ўйнайди. Италиялик футболчининг Европадаги фаолияти 28 ёшида шундай тўхтаб қолгани ҳайратланишга арзимайдими?

Рики Пуч, “Барселона” → “ЛА Гэлакси”, (эркин агент)

Эркин агент сифатида яна бир ҳаракат. Пуч "Барса"да тарбияланди ва 2019 йилда аосий таркибга кириб келган. Унда ўйинлар сони аста-секин ўсиб борди, мухлисларнинг эса ярим ҳимоячидан умидлари катта эди.

"Барса" ярим ҳимоясидаги ҳозирги рақобатни ҳисобга олсак, Пучнинг кетиши мантиқий туюлди. Рики АҚШга бориб, “Лос-Анжелес Гэлакси”нинг тўлақонли футболчисига айланди. Тўғри, Пуч эшикни очиқ қолдирди - "Барса" ўз шогирдини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Анхелиньо, “РБ Лейпциг” → “Хоффенхайм”,(ижара)

Икки йил аввал Анхелиньо “Манчестер Сити”да ўз ўрнини топа олмади, кейин эса “Лейпциг”га ўтди ва ажойиб ўйин кўрсата бошлади. Испаниялик футболчи ўтган мавсумда асосий ўйинчи бўлган ва барча мусобақаларда қатнашган.

Кейин нима бўлди? Анхелиньо кутилмаганда “Хоффенхайм”га ижарага берилди. Эҳтимол, Доменико Тедескога 25 ёшли футболчи керак эмас.

Каспер Шмейхель, “Лестер” → “Ницца”, 1 млн евро

Шмейхель "Лестер"нинг ҳақиқий афсонаси. У элитага қайтишдан, шов-шувли чемпионликкача жамоа билан бирга эди. Бу вақт давомида Каспер асосий дарвозабон бўлиб қолди.

Шу ёзда эса кичик Шмейхель Францияга жўнаб кетди. Ҳар ҳолда, бундай трансферни олдиндан айтиш деярли мумкин эмас эди.

Киритилди: 13:10, 15.08.2022. Ўқилди: 7822 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.