Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Андижон"- "Шўртан". Превью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

11-турда «Андижон» ўз уйида Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилишидан хабарингиз бор. Мазкур беллашувга қизиқиш юқори даражада десак муболаға қилмаган бўламиз. Чунки бу жамоаларнинг ҳар доимги ўйинлари ишқибозларда катта қизиқиш уйғотиб келади. Қолаверса, андижонликлар ўтган турда «Қизилқум» майдонидан 1:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди ва бу мухлисларни янада қувонтиргани бор гап.

Шунинг учун улар бу сафар севимли жамоасидан фақат ғалабани кутишмоқда. Жамоа аъзолари эса айни пайтда кўтаринки кайфиятда. Улар «Шўртан» билан ўйинни сабрсизлик билан кутишяпти. Шу ўринда таъкидлаш керакки, бу сафарги рақиб анча жиддий. Белоруссиялик Игор Криушенко устозлик қилаётган жамоа бундан аввалги турда ўз майдонида «Пахтакор»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Демак, ҳар иккала жамоа ҳам яхши кайфиятда дея оламиз.

Мазкур клубларнинг ўзаро учрашувларидаги устунлик асосан «Андижон» томонида. Шу кунгача бўлиб ўтган 12та ўйиннинг 7тасида андижонликлар ғалаба қозонишган. «Шўртан» эса 3 марта рақиби устидан муваффақият қозонган. 2та беллашувда эса ғолиб жамоа номи аниқланмаган. «Андижон» жамоаси 12та учрашувда «Шўртан» дарвозасига 17та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 10та ўтказиб юборган. Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, ғузорликлар бирор марта ҳам «Андижон» майдонидан очко билан қайтмаган. Ўз навбатида жамоамиз «Шўртан» майдонида икки марта дуранг ўйнаган ва бир марта ғалаба қозонган. Нима бўлган тақдирда ҳам 20 июн куни барча мухлисларни «Соғлом авлод» стадионига чорлаймиз. Зеро, бу ўйин сира ҳам зерикарли ўтмайди.       

2006 йил

1-давра

«Андижон» - «Шўртан» - 1:0

2-давра

«Шўртан» - «Андижон» - 3:1

2007 йил

1-давра

«Андижон» - «Шўртан» - 1:0

2-давра

«Шўртан» - «Андижон» - 2:1

2008 йил

1-давра

«Андижон» - «Шўртан» - 3:0

2-давра

«Шўртан» - «Андижон» - 0:1

2009 йил

1-давра

«Шўртан» - «Андижон» - 1:1

2-давра

«Андижон» - «Шўртан» - 2:1

2010 йил

1-давра

«Шўртан» - «Андижон» - 2:1

2-давра

«Андижон» - «Шўртан» - 2:1

2011 йил

1-давра

«Андижон» - «Шўртан» - 3:0

2-давра

«Шўртан» - «Андижон» - 0:0

 

Эслатиб ўтамиз, «Андижон» - «Шўртан» учрашуви 18.00да бошланади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 21:40, 19.06.2012. Ўқилди: 4846 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик