Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 17 36
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 17 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Салом Қатар! Мундиал "қора юлдузлар"и ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

Лақаби - "қора юлдузлар"

ФИФА рейтингида 60-ўрин.
Тўртинчи бор жаҳон чемпионатига боради (2006, 2010, 2014, 2022).

Б гуруҳи. Рақиблар: Португалия, Уругвай, Жанубий Корея.

1-тур, 24 ноябрь. Португалия - Гана
2-тур, 28 ноябрь. Жанубий Корея - Гана
3-тур, 2 декабрь. Гана - Уругвай

Олдинги муваффақиятлари

Африкада ўтказилган илк жаҳон чемпионати Гана учун тарихий воқеа бўлди: "Қора юлдузлар" Камерун ва Сенегал билан бирга, турнирнинг чорак финалига қадар етиб борди. Ганаликлар ўшанда қийин гуруҳга тушишган эди: Германия, Австралия ва Сербия.

Биринчи даврада африкаликлар учун энг муҳим ва қийин рақиб – серблар бор эди, чунки гуруҳда Германия мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, шу терма жамоа тўсиғидан ўтиб олиш талаб этилар эди. Серблар жуда кучли таркибга эга эдилар ва улар Австралиядан кучлироқ эди.
Икки ҳиссиётли жамоа ўртасидаги прагматик ўйинда Гана ғалаба қозонди. Учрашувнинг 85-дақиқасида ярим ҳимоячи Здравко Кузманович ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди ва бунинг учун пеналти белгиланди. Асамоа Гьян сербларни пенальтида жазолади.

Иккинчи турда ганаликлар Австралия билан учрашишлари керак эди. Соф назарий жиҳатдан бу ўйинда Ганани дуранг ҳам қониқтирар эди. Учрашув бошидан яхши ўтмади. Гана дарвозабони Ричард Кингсоннинг хатосидан унумли фойдаланган Австралия 11-дақиқада олдинга чиқиб олди. Ганаликлар ўйинга қайтишга шошилишди ва рақиб дарвозаси томон ўтказган босимлари пенальтига сабаб бўлди ва австралияликлар ўн киши бўлиб қолди. Гьян турнирдаги пенальтидан киритган иккинчи голини нишонлади. "Қора юлдузлар" ўйинни охиригача назорат қилишган бўлсада, энди гол ура олишмади - 1-1. Параллел ўйинда Сербия сенсацион тарзда Германияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳдаги вазият янада мураккаблашади. Энди Гана немислар билан очко олиши ёки австралияликларнинг минимал ғалабасига умид қилиши керак эди. Германия билан "қора юлдузлар" муносиб кураш олиб боришди. Аммо барибир Месут Ўзил 66-дақиқада ўзининг ажойиб зарбаси билан ўйин тақдирини ҳал қилди. Гана параллел ўйиннинг ижобий натижасига умид қилиши керак эди.

Ва бу содир бўлди ҳам! Серблар Австралияга 2:1 ҳисобида ютқазишди. Гана тўплар нисбати бўйича иккинчи ўринни қайд этди ва гуруҳдан чиқди. 1/8 финалда африкаликларни гуруҳда инглизларни ортда қолдирган АҚШ терма жамоаси кутиб турганди.

Учрашув нисбатан зерикарли тарзда ўтди, жамоалардан бирининг яққол устунлиги йўқ эди. Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Кевин-Принс Боатенг ҳисобни очди. Гана олдинга чиқиб олди, лекин 62-дақиқада океанорти вакиллари Клинт Демпсининг саъй-ҳаракатлари эвазига пенальти ишлади ва уни Лендон Донован голга айлантирди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қўшимча вақт бошланганидан 3 дақиқа ўтгач, Гьян турнирдаги учинчи голи билан Ганани 2:1 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Қолган ярим соат америкаликлар назорати остида ўтди, аммо улар ўз вазиятларини голга айлантира олишмади. Ҳисоб бошқа ўзгармади ва Гана биринчи марта жаҳон чемпионатининг 1/4 финалига йўл олди. Чорак финалда "қора юлдузлар" Уругвай билан тўқнаш келишди.

Кўпчилик учун кутилмаганда бу ўйин жаҳон чемпионатидаги энг ёрқин баҳслардан бирига айланди. Дастлабки 20 дақиқада Уругвай прессинг қилган бўлса, кейинчалик Гана ташаббусни қўлга киритди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Салли Мунтари узоқ масофадан кутилмаган зарба йўллаб, учрашувда ҳисобни очди. Гана 1:0 ҳисобида кутилмаганда олдинга чиқиб олди. Уругвай бунга 55-дақиқадаёқ жавоб қайтарди - Диего Форлан жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. Ҳисоб тенглашади ва асосий вақт охиригача шундай қолди. Яна экстра таймлар! Қўшимча таймлар якунида Гана уругвайликларни мағлуб этиши мумкин эди ва бу 120-дақиқада содир бўлгани ҳам эсда қоларли воқеага айланди. Луис Суарес бўш қолган дарвозага учиб келаётган тўпни қўллари билан қайтарди ва бунинг учун майдондан четлатилди, ҳакам пеналти белгилади. Аммо 11 метрлик нуқтани Гьян голга айлантира олмади. Якунда Уругвай пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Мураббий ва ўйин услуби

Отто Аддо Гана терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Отто кўпроқ футболчи сифатида танилган. У бутун фаолиятини Германияда ўтказди. "Ганновер 96" (1996-1999), "Боруссия Дортмунд" (1999-2005) Аддо фаолиятидаги асосий клублар ҳисобланади. Дортмунд билан ганалик 2002 йилда Германия чемпионлигини қўлга киритган ва УEФА кубоги финалида ўйнаган.
Отто мураббий сифатида ҳали катта муваффақиятларга эришгани йўқ. 2009 йилдан 2015 йилгача Аддо "Гамбург"нинг ёшлар жамоасини бошқарган. 2013 йилда асосий жамоасига ҳам жалб этилди, аммо бу узоқ давом этмади, фақат иккитагина ўйин холос. 2014 йилги жаҳон чемпионатида у Гана терма жамоасининг бош скаути бўлган. Кейинчалик Отто бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Аввалига 17/18 мавсумда Дания клуби билан, кейинчалик уч йиллик танаффусдан сўнг Дортмунднинг "Боруссия"си билан 20/21 мавсумда ишлади.

Энди эса Оттога 2021 йилда Гана терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Милован Ражевачнинг мураббийлар штабига кириш таклифи тушмоқда. Дарвоқе, Жанубий Африкадаги жаҳон чемпионатида шов-шувга сабаб бўлган жамоани айнан Ражевач бошқарган эди.
Бу сафар сербиялик мураббий иш бермади: 2022-йил январида бўлиб ўтган Африка кубогида Милован истеъфога чиқарилди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун плей-офф босқичига 2 ой қолганида жамоа мураббийсиз қолди.

Отто Аддонинг тайинланишида жамоатчилик босими катта роль ўйнади. Гана футбол ассоциатсияси идорасига маҳаллий мутахассисни мураббий этиб тайинлашни талаб қилувчи хатлар билан тўлиб кетди. Ассоциация мухлислар фикрини тинглаб, Оттога терма жамоа бош мураббийи лавозимини вақтинчалик таклиф қилди, мураббийнинг келажаги Нигерияга қарши плей-офф ўйинлари натижаларига боғлиқлиги айтиб ўтилди. "Қора юлдузлар" катта қийинчилик билан турнирга йўл олишди. Нигерия билан иккита дуранг (аввал уйда 0:0, кейин сафарда 1:1) ганаликларга меҳмондаги гол туфайли турнирга йўл олиш имконини берди.

Қатарга саралашдан муваффақиятли ўтган Гана футбол ассоциацияси Отто Аддога жамоани турнирга олиб чиқишни таклиф қилди ва у билан йил охиригача шартнома имзолади.
Гана терма жамоасининг ўйин схемаси: 4-2-3-1.

Гана Нигерияга қарши плей-оффда 4-2-3-1 схемасида ўйнади. Шунингдек, Япония билан ўртоқлик ўйинида учта ҳимоячи ва 3-5-2 схемасида қизиқ тажриба ўтказилди. Аммо ўйин натижасига кўра (1:4 ҳисобида мағлуб бўлди) у муваффақиятсизликка учради. Ўйин услуби - қанотлар орқали фаол ўйин, юқори ҳимоя чизиғи. Ганаликларнинг кўп ҳужумлари ҳимоя қанотлари орқали қурилган. Умуман олганда, Гананинг қанот ҳимоячилари ўйиннинг исталган босқичида фаол ҳаракат қилишини таъкидлаш жоиз: улар рақибга босим ўтказади, ҳужумга қўшилади, майдон марказида ўзини ҳимоя қилади. 4-3-3 схемаси ярим ҳимоячиларнинг марказий учбурчагини айлантиради ва ҳужумкор қанотларнинг рақиб дарвозасига яқинроқ ҳаракат қилишига имкон беради, бу эса ўз навбатида ҳимоя қанотларига кўпроқ жой беради. 

Турнирдаги "қора юлдузлар"нинг асосий умиди Томас Парти ҳисобланади.

Айнан унга марказий чизиқни бошқариш вазифаси юклатилган. Томас кўп қиррали ўйинчи, кўп жиҳатдан у ҳужумда шерикларини қўллаб-қувватлайди, рақибни ўз ҳимоясида ушлаб туриш ҳам унга боғлиқ, бу Гана учун муҳим роль ўйнайди. Бундай футболчи ҳар қандай жамоада фойдали бўларди.

Қуйида Партининг Гана терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан голи видеосини кўришингиз мумкин.

Жордан Айю жамоанинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. У буюк Абеди Пеленинг ўғли бўлиб, тарихдаги энг яхши африкалик футболчилардан биридир. Жорданнинг укаси ҳам бор - Андре Айю. Уни яхши танийсиз. Айю фаолияти давомида Англия Премьер-лигаси ва Франция 1-лигасида шов-шув кўтаришга муваффақ бўлди.

30 ёшда бўлган Айю ҳали ҳам Гана футболи саҳифаларида ўз исмини олтин ҳарфлар билан ёзиш имкониятига эга. Қатардаги турнир, эҳтимол, Айюнинг бутун фаолияти давомида кутган ягона имкониятидир. Айюнинг асосий фазилатлари - юқори тезлиги ва ажойиб дриблингидир. Айнан мана шу икки омил Жорданга асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаб, терма жамоа сафида 19 та гол уриш имконини берди. 

Киритилди: 13:15, 16.08.2022. Ўқилди: 3713 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.