Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шўртан» Андижондан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Турнинг қизиқарли учрашувларидан бири Андижон шаҳридаги марказий “Соғлом Авлод” стадионида бўлиб ўтди.

Икки йилдан ортиқроқ вақт мобайнида сафарда ғалаба қозона олмай, ўтган турда ўша “қора анъана”га нуқта қўйиб, Зарафшон шаҳрида “Қизилқум” жамоасини мағлуб этиб келган Александр Аверьянов бошчилигидаги “Андижон” 10-турда Ғузорда “Пахтакор”ни тор-мор келтирган “Шўртан” жамоасини қабул қилди.

Учрашув “Шўртан” жамоаси ғалабаси билан бошланди. Аббос Амоновга нисбатан қўполлик қилинганидан сўнг, Владислав Цейтлин “Андижон” жамоаси дарвозаси томон жарима тўпи белгилади. Стандартдан эса Отабек Валижонов тўпни рақиб жарима майдончасига ошириб берган паллада “Андижон” ҳимоячиси Мақсуд Ҳайитов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди-0:1.

6-дақиқада эса Мўйдин Мамазулумов ўнг қанотдан рақию жарима майдончасига ёриб кириб, рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади, лекин унинг йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди.

8-дақиқада эса “Шўртан” ҳисобни яна-да оширди. Игорь Таран марказдан тўпни эгаллаб олиб, чап қанот бўлаб рақиб жарима майдончасига ёриб кирган Аббос Амоновни тўп билан таъминлади. Жароҳат туфайли анча муддат майдонга тушмаган Аббос Амонов эса икки рақиб қаршисида турган бўлишига қарамай, тўпни Лочин Долимов дарвозаси томон аниқ йўллаб, ҳисобни 0:2га етказди.

9-дақиқада Ҳамза Каримовнинг майдон марказидан рақиб жарима майдончасига ошириб берган тўпини Отабек валижонов эгаллаб олишга муваффақ бўлди-ю, уёғига рақиблар Валижоновга эркин ўйнашга йўл беришмади. Акс ҳолда, вазият анча кескин тус олиши муқарра эди.

10-дақиқада Владимир Шишелов қанотдан ҳужум уюштириб, рақиб дарвозаси томон ўткир бурчакда турган бўлишига қарамай зарба берди. Унинг зарбаси бироз ноқулай берилганлиги сабабли, Наумов тўпни эгаллаб олишда хатоликка йўл қўйиб, тўпни қўлидан чиқариб юборди. Яхшиямки, Наумов хатосини Алиқулов бартараф этиб, тўпни жарима майдончасидан узоқлаштириб юборди.

14-дақиқада Отабек Валижонов чамаси 20 метрлар узоқликдан “Андижон” дарвозаси томон зарба йўллади, лекин унинг зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб, ўз йўналишини ва “Андижон” дарвозасининг салгина юқорисидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Александр Аверянов ўйинчи ўзгартиришга мажбур бўлди. Асосан рақиб ҳужумларини “бузиш” учун майдонга чиқарилган Азиз Жўраев ҳужумчи Лочин Солиевни майдонга ташлади.

Учрашувнинг 27-дақиқасида “Андижон” футболчилари ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Азиз Ғуломхўжаев Михаил Наумов ўз жойини ташлаб чиқиб кетганлиги пайқади ва чамаси 25 метрлардан “Шўртан” дарвозаси томон зарба берди. Лекин, Михаил Наумов катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

38-дақиқада “”Шўртан” футболчилари ҳисобни йириклаштиришлари мумкин эди. Игорь Таран чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб бориб, дарвоза томон зарба берди, лекин унинг йўллаган зарбаси “Андижон” дарвозасини ёнгинасидан ўтиб кетди.

42-дақиқада Владимир Шишелов тўпни эгаллаб олиб, “Шўртан” жарима майдончаси ташқарисидан рақиб дарвозаси томон зарба йўлламочи бўлди, лекин унинг йўллаган зарбасини Михаил Наумов осонлик билан эгаллаб олди.

Биринчи бўлим якунланиб бораётган паллада “Андижон” футболчилари ҳисобни қисқартиришди. Рустам Аъзамов ўнг қанотдан тўпни рақиб дарвозаси томон ошириб берди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Лочин Солиев осонлик билан рақиб дарвозасини ишғол этди - 1:2.

Гол киритиб олганидан кейин “Андижон” футболчилари ҳужумлар қилишда давом этди. Владимир Шишелов 45-дақиқада узоқдан Михаил Наумов эҳтиёткорлигини синаб кўриш учун зарба берди, аммо бу сафар ҳам Наумов яхши ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

Иккинчи бўлимни кўтаринки руҳда бошлаган меҳмонлар сал бўлмаса учинчи голни киритишлари мумкин эди. Отабек Валижоновнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Игорь Таран рақиб дарвозаси томон йўллади, лекин Лочин Долимовдан ўтиб кетган тўпни дарвоза устуни қайтариб қолди.

51-дақиқада Лазиз Убайдуллаевнинг фаоллиги сабабли Ҳамза Каримов қанотда тўпни эгаллаб олиб, рақиб жарима майдончасида турган Мўйдин Мамазулумовга етказиб берди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Мўйдиннинг бош билан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ чиқди.

54-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Ҳамза Каримов тўпни ўзига тўғрилаб олиб, боши билан рақиб дарвозасига зарба берди, аммо, кучсиз зарба йўналтирилганлиги сабабли Лочин Солиев тўпни эгаллаб олди.

56-дақиқада Баҳром Абдураҳимов тўпни эгаллаб олиб, рақибнинг бир футболчисини алдаб ўтиб, чамаси 25 метрлардан “Шўртан” дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Зарба кучли, бироқ, ноаниқ кўриниш олди.

57-дақиқада Азиз Ғуломхўжаевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Владимир Шишелов чалқанча усулда зарба берди, аммо, “ўхшамади”.

58-дақиқада Отабек Валижоновнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини бу сафар Мўйдин Мамазулумов “акробатик” усулда дарвоза томон зарба берди, лекин унинг ўйлаган режаси амалга ошмади.

60-дақиқада Александр Аверянов майдонга учинчи ҳужумчи – Фарҳод Тоҳировни туширган бўлса, Игорь Криушенко ҳам ҳужумда тўп сураётган Игорь Таран ва Мўйдин Мамазулумовларга шерик қилиб Виталий Рушницкийни майдонга ташлади.

67-дақиқада Игорь Таран катта тезлик билан ўнг қанотда олдинга ташланиб, жуда қулай вазиятда турган Мўйдин Мамазулумовга тўпни етказиб берди. Лекин, Лочин Долимов ҳам тўпга жон-жаҳди билан чиқиб келиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолиш билан бир қаторда Мўйдин Мамазулумов билан тўқнашиб кетди ҳамда ҳар икки футболчи ҳам жароҳат олди.

69-дақиқада Баҳром Абдураҳимов чамаси 25 метрлардан “Шўртан” дарвозаси томон кучли зарба йўллади, бироқ бу сафар ҳам Наумов яхши ҳаракат қилиб тўпни қайтариб юборди.

Шу тариқа, очиқ футбол намойиш этган ҳар икки жамоалари ўртасидаги учрашувда 2:1 ҳисобида “Шўртан” футболчилари ғолиб чиқишди.

“Андижон”-“Шўртан” 1:2 (1:2)

20.06.2012 йил. 11-тур. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони.

Ҳакамлар: В. Цейтлин, А. Усмонов, Н. Тошматов, Р. Толибжонов.

“Андижон”: 12. Лочин Долимов, 4. Азиз Ғўломхўжаев, 5. Мақсуд Ҳайитов, 6. Иброҳим Отахонов, 8. Баҳром Абдураҳимов, 10. Владимир Шишелов (7. Алишер Тўҳтасинов 75), 15. Азиз Жўраев (Лочин Солиев 17), 18. Рустам Аъзамов (11. Фарҳод Тоҳиров 60), 20. Икром Ибрагимов, 21. Ильдар Маматказин, 28. Расул Рахмонов.

Заҳирадагилар футболчилар: 1. Александр Петухов, 2. Азамат Исаев, 7. Алишер Тўҳтасинов, 9. Лочин Солиев, 11. Фарҳод Тоҳиров, 19. Ислом Аҳмедов, 23. Беҳзод Ғозиев.

“Шўртан”: 1. Михаил Наумов, 2. Обид Жўрабоев, 3. Патрик Агбо, 5. Асрор Алиқулов, 6. Аббос Амонов (14. Лазиз Убайдуллаев 46), 7. Отабек Валижонов (18. Виталий Рушницкий 62), 8. Таина Соро, 9. Игорь Таран, 10. Мўйдин Мамазулумов (16. Виктор Клишин 75),  19. Александр Мерзляков, 20. Ҳамза Каримов.

Заҳирадаги футболчилар: 30. Александр Корнейчук, 4. Ярослав Крушелницкий, 11. Ильнур Хазигалиев, 14. Лазиз Убайдуллаев, 16. Виктор Клишин, 17. Вячеслав Пономарёв, 18. Виталий Рушницкий.

Голлар: Л. Солиев 45 - М. Ҳайитов (автогол) 3, А. Амонов 8,
Огоҳлантиришлар: Т. Соро 4, О. Валижонов 18, Ҳ. Каримов 88, Р. Рахмонов 90, П. Агбо 90+1,

Четлатиш: И. Криушенко 90.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 22:10, 20.06.2012. Ўқилди: 5567 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик