Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Термадаги дебют, қозоқларга қарши баҳс — муваффақият стартидаги Роналду

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Криштиану Роналду айни дам 37 ёшда. Тан олиш жуда ачинарли, лекин тез орада португалиялик супер-спортчи энди мухлисларни аввалгидек хурсанд қила олмайди. Ҳатто у каби спортчилар ҳам абадий ўйнай олмаслиги аччиқ ҳақиқат.

Ҳозирда Роналду кўплаб ютуқларни ўз ичига олган улкан биографияга эга. Бу йигит тақдирида Қозоғистон ҳам муҳим роль ўйнаган. 18 йил аввал Криш майдонга илк бор Португалия терма жамоаси аъзоси сифатида кўриниш берган эди. Бу қозоқларга қарши уй ўйинида содир бўлди.

2003 йилда Роналду биринчи тўлиқ мавсумини "Спортинг" базасида ўтказди ва кейинчалик "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Бу ердаги ажойиб дебютдан сўнг, Криш терма жамоага қўнғироқ олди. Очиғини айтганда, бу ўн саккиз ёшли болани рақиблар асосий хавф деб ҳисоблашмаган ҳам. Бу таркибда жуда кўп юлдузлар бор эди - Деку, Фигу, Маниче, Руи Кошта, Симау Саброса ва бошқалар.

Ёшлар ичида ҳам, бу ерда машҳурроқ номлар бор эди - Премьер-лигада ўйновчи Элдер Поштига ва Уго Виана, "Барса"дан Куарежма. Умуман олганда, Луис Фелипе Сколари мураббийлик қилган жуда кучли жамоа ўша пайтда шаклланган.

Ўйинга тўхталсак, Қозоғистон биринчи бўлимни муносиб ўтказди. Португаллар вазиятлар яратишди, аммо ҳимоячилар бунинг уддасидан чиқишди. Меҳмонлар ҳам ўзини кўрсатишга уриниб кўришди. Жумладан, Алибек Булешевда бир нечта имконият бўлди.

Роналду танаффусдан кейин майдонга тушди. Дебютига қарамай, Криш ўйинни ўз зиммасига олишдан тортинмади.

Роналду ўзининг ҳисобига самарали ҳаракатларни ёзиб қўёлмади, лекин португаллар барибир гол уришди. Симау Сабросанинг зарбаси дарвозадан жой олди.

“Бу менинг ҳаётимдаги ажойиб лаҳза эди. Буларнинг барчаси мен билан содир бўлди. Мен хурсанд бўлдим ва ғурурландим, шунингдек, терма жамоа мураббийига миннатдорчилик билдирдим”, — дейди Роналду терма жамоадаги илк ўйин ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашар экан.

Орадан бир йил ўтиб Роналду ҳақиқий юлдузга айланди. Португалия терма жамоаси ЕВРО финалига йўл олди, у ерда греклар сенсацион тарзда чемпион бўлишди, кумуш медалларни қабул қилган Кришнинг ўзи эса муҳим голларни урди.

Кейинроқ қозоғистонликлар Криштиану билан яна икки марта тўқнаш келишди. Иккала ҳолатда ҳам португаллар ғалаба қозонишди, Роналду эса майдонни голсиз тарк этмади.

Умуман олганда, Роналду терма жамоа сафида 189 та ўйин ўтказиб, 117 та гол урган, Европа чемпионати ва Миллатлар лигасида ғолиб чиққан. У бу катта муваффақият йўлини Қозоғистонга қарши ўйиндан бошлагани ҳам қизиқ албатта.

Киритилди: 11:39, 21.08.2022. Ўқилди: 6080 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик