Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • 1:1
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 29 38
9 Эспаньол 30 38
10 Атлетик Бильбао 29 38
11 Осасуна 29 37
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 29 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Мальорка 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси - сайёрадаги энг кўп маош олувчи спортчи. У пулни қаерга сарфлайди?

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Фаолияти давомида у миллиарддан ортиқ даромад олди!

Forbes маълумотларига кўра, Месси ўтган йил давомида "ПСЖ"да 75 миллион доллар ишлаб топган, бу спорт даромадлари бўйича сайёрамиздаги барча спортчилардан кўп.

Унинг Париждаги маоши биргина йилига 35 миллион долларни ташкил этади, демак у ҳафтасига 738 000 доллар ёки кунига 105 000 доллар ёки соатига 8 790 доллар олади.

Evening Standard хабарига кўра, аргентиналик футболчи ўтган ёзда француз жамоаси билан шартнома имзолагани учун 25 миллион доллар бонус пули олган.

Месси ўтган йили майдондан ташқари 55 миллион доллар ишлаб топганди. Фақат теннис рамзи Рожер Федерер ва НБА суперюлдузи Леброн Жеймс ундан бу борада ўзиб кетган.

Аргентиналик йилига 20 миллион доллар даромад келтирувчи Socios криптовалюта платформаси билан ҳамкорликдан ташқари, Adidas, Budweiser ва PepsiCo билан тузилган шартномалар Лионелнинг бойлигига катта ҳисса қўшади.

Ўтган июнь ойида Месси Hard Rock International'нинг биринчи спорт бренди элчисига айланди.

Мессининг бойлиги 600 миллион долларга баҳоланмоқда

Forbes маълумотларига кўра, Месси ўз фаолияти давомида, майдонда ва ундан ташқарида 1,15 миллиард доллар ишлаб топган.

Фақат учта спортчи - Леброн Жеймс, Криштиану Роналду ва Тайгер Вудс Леодан кўпроқ маош олишган.

Месси пулини ҳашаматли машиналарга сарфлашни яхши кўради

Лионелнинг гаражида Ferrari F430 Spyder бор.
Goal нашрининг ёзишича, Мессининг ажойиб автомобиль коллекцияси 2 миллион долларлик Pagani Zonda Tricolore, Ferrari F430 Spyder, Dodge Charger SRT8 ва Maserati Grad Turismo'дан иборат.

Миш-мишларга кўра, аргентиналик энг қиммат автомобил 1957 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 335 Sport Spider Scigaletti'ни 2016 йилда 37 миллион долларга сотиб олган.

Мессининг ажойиб уйлари бор

Мессининг энг ҳашаматли мулки унинг Барселона четидаги 7 миллион долларлик саройидир.

Архитектура режасига кўра, объект Кастельдефельс чеккасида парвозлар тақиқланган ҳудудда жойлашган. Унда сузиш ҳавзаси, ёпиқ спорт зали, театр ва курорт, шунингдек, Каталония тоғлари ва яқин атрофдаги пляжнинг ажойиб манзаралари мавжуд.

Шунингдек, Месси Халк исмли ити билан ўйнашни яхши кўрадиган футбол майдони ҳам бор.

Месси шунингдек “эко-уй”га эга. Сарой Аргентинанинг она шаҳри Росариода жойлашган.

2017 йилдан бери Месси Majestic Hotel Group томонидан бошқариладиган, Ибица, Мальорка ва Барселонада курортлари бўлган MiM Hotels тармоғига эгалик қилади.

2021 йилда тармоқ Пиренейлар қоқ марказида – Аран водийсида ўзининг биринчи қишки курортини очди.

Forbes маълумотларига кўра, тўрт юлдузли меҳмонхона 141 хонадан иборат бўлиб, у спа, ёпиқ бассейн, фитнес маркази ва тоғ гид хизматларини ўз ичига олади.

Месси 15 миллион долларлик шахсий самолётда учади

Мессининг 2004 йилда ишлаб чиқарилган Gulfstream V 2004 шахсий самолёти иккита ошхона ва ҳаммомни ўз ичига олади ва ўн олти нафаргача йўловчини сиғдира олади, дея хабар беради South Morning China Post.

Самолётнинг думида 10-рақам, аргентиналик футболчининг "Барселона"даги либосининг рақами ёзилган. Зинапояларида эса Леонинг ўзи, унинг рафиқаси Антонелла ва уларнинг фарзандларининг исмлари ёзилган.

Сахий Месси

2007 йилда Unicef билан ҳамкорликда ташкил этилган Лионель Месси жамғармаси бутун дунё бўйлаб болаларга ёрдам беради.

Unicef маълумотларига кўра, Месси 2017 йилда фондга Суриядаги уруш туфайли етим қолган 1600 нафар бола учун мактаб қуришда ёрдам бериш учун ўз маблағини хайрия қилган, 2019 йилда эса Кения фуқароларини озиқ-овқат ва сув билан таъминлаш учун 218 минг доллар хайрия қилган, деб ёзади Goal.

Биз Лео Месси фондини яратишга қарор қилдик ва мен болаларни хурсанд қилиш учун курашни давом эттираман. Мен қандай футбол ўйнасам, худди шундай куч ва фидойилик билан курашаман", - деган Лео фонд очилишида.

Sports.ru материаллари асосида Абдубурхон Мамажонов таржимаси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:30, 21.08.2022. Ўқилди: 13363 марта. Фикрлар: 35 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик