Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ: ёзги трансферлар қиймати рекорд даражага етди! Яна 10 кун ихтиёримизда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигаси, ўзининг нафақат савия, тезлик ёки даражаси, балки пул сарфлаш борасидаги тенгсизлигини ҳам намойиш этди. Сўнгги хабарларга кўра, Британия оролидаги элит жамоалар жами, 1,54 миллиард фунт-стерлингни айнан трансферлар учун ишлатиб юборган. Энг сўнгги ва энг катта трансферни амалга оширган клуб бу «Манчестер Юнайтед» бўлди. Жамоа «Реал»дан Каземирони 70 миллион фунтга харид қилганди. Шу билан ҳаммаси бўлиб, бир ярим миллиард фунтдан ортиқ пул АПЛ жамоалари чўнтагидан «чиқиб кетди». Энг қизиғи эса ойна ёпилишига яна 10 кун бор ва айни дамда кўпроқ харидларни истаётган клублар бисёр.

Юқорида келтирилган миқдор Англиядаги янги рекорд саналади. Бундан олдинги кўрсаткич 2017 йилда қайд этилган бўлиб, 1,43 миллиардга тенг эди. Ҳали ўн кунлик вақт борлигини ҳисобга олиб, айтиш мумкинки, клублар яна ишга киришиши мумкин.
Энди қайси клуб, қанча сарфлаганига ҳам бироз тўхталиб ўтсак. Бу борада энг катта улуш «Челси»га тегишли бўлди. Клубнинг янги эгаси Тедд Бёли жами 179,1 миллион фунтни трансферлар учун ажратди. Хусусан, 47,5 миллион Рахим Стерлинг учун, 33 миллион фунт эса Калиду Кулибалига сарфланди. Ундан кейин эса «Брайтон»дан Марк Кукурелья 62 миллионга сотиб олинганди. «Челси» бундан ҳам катта пул сарфлашга яқин турибди. Негаки, жамоа Френки де Йонг, Обамеянг ҳамда Фофана каби жиддий нишонларга эга.

Иккинчи ўрин, ҳеч кутилмаган жамоа, «Ноттингем Форест»га тегишли. АПЛ дебютанти таркибни кучайтиришга жами 140 миллион фунт сарфлаб улгурди. Бу пул янги 16 та футболчи олиб келишга ишлатилган. Кейинги, учинчи ўринни 112 миллион фунт билан «Арсенал» банд этган. Лондонликлар Габриэл Жезус ҳамда Олександр Зинченко каби топ-харидларни амалга оширганди. «Арсенал»дан кейинги поғонада уларнинг қўшниси бўлган «Вест Хэм» турибди. «Болғачилар» ҳам ҳужум ва ҳимояга катта эътибор қаратганди. Шу билан бирга, «Ливерпуль» ҳамда «Манчестер Сити»ни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, «шаҳарликлар» биргина Эрлинг Холанд учун 51 миллион фунтдан кечганди. «Ливерпуль» эса Холандга рақобат қилиш учун Португалиядан 85 миллион фунтга Дарвин Нуньесни жалб этган.

Дунёнинг энг бой, айни пайтда эса энг катта клуби бўлиши кутилаётган «Ньюкасл» бу ёзда анча камтарона иш қилмоқда. Жамоа шунча пули бор бўлса ҳам, 57 миллион фунт сарфлади холос. Аммо «қарғалар»дан ҳали янги трансферларни кутиш мумкин.
АПЛнинг бу ёзда энг «бахил» клуби сифатида «Лестер Сити»ни айтиш мумкин. Негаки, Бренден Рожерс раҳбариятдан ҳали бирорта футболчи сотиб олишни сўрагани йўқ.
Умуман олганда, АПЛнинг 20 та клуби қолган кунлар давомида ҳеч бўлмаганда, битта футболчи сотиб олишга улгуради. Агарда шундай бўлса, бу ёзнинг умумий ҳаражатлари 2 миллиардлик нуқтага етиши мумкин.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:00, 21.08.2022. Ўқилди: 3523 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.