Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • 6:0
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • 3:1
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • 0:1
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Нефтчи 12 23
5 Навбаҳор 12 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

21/06 20:00 Навбаҳор - ОКМК
22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон U-22 очко йўқотди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш “D” гуруҳи 4-тур учрашувида Яман терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашув арафасида Ўзбекистон терма жамоаси сафида икки нафар футболчи туша олмаслиги аниқ эди. Бири, Непал терма жамоасига қарши ўйинда кичик жароҳат олган марказий ҳимоячи Шерзод Файзиев бўлса, Бангладеш билан ўйинда шикастланган Алибобо Раҳматуллаев ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган эди. Шу сабаб, бошланғич таркибда бир қатор ўзгаришлар юз берди. Жумладан, марказий ҳимояда таркибнинг энг ёш ўйинчиси Сардор Раҳмонов терма сардори Фаррух Нурлибоев билан тандем ҳосил қилган бўлса, ҳужум чизиғида Темурхўжа Абдухолиқов билан бирга Александр Лупашкога ишонч билдирилди. Ярим ҳимояда эса Шоҳруҳ Гадоев, Элдор Эргашев, Дилшод Жўраев ҳамда Сардор Соибов тўртлиги ҳаракат қилди.

Таъкидлаш жоиз, қисқа муддат ичида ўйинларнинг кетма-кет ўтказилаётгани сабаб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жисмоний ҳолатларини тиклаб олиш осон бўлаётгани йўқ. Бундан ташқари, икки кун аввал бўлиб ўтган Непалга қарши ўйинда ҳам ўзбекистонлик футболчилар кўп куч йўқотишганди. Бу нарса Яманга қарши ўйинда айниқса сезилди. Фаррух Нурлибоев иккинчи бўлим бошида шикастланиб қолган бўлса, тайм ўрталарида мураббийлар Шоҳруҳ Гадоевни алмаштиришга мажбур бўлишди. Яман терма жамоаси эса, аксинча, кетма-кет уч кун дам олгани ҳолда Алексей Евстафеев шогирдлари қарши майдонга чиқди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўйин бошида кетма-кет хавфли вазиятларни юзага келтирди. Биргина Темурхўжа Абдухолиқовнинг фаоллиги эвазига унинг ўзи, Александр Лупашко ҳамда Элдор Эргашев қатор қулай имкониятларга эга бўлди. Асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратган Яман терма жамоаси эса биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўзбекистонлик футболчилар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олишмагач, яманлик футболчилар тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишди. Кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари эса рақибнинг очилиб қолган ўйинчиларини ёпишга улгуришмади. Иккита тўп узатишдан иборат бўлган Яманнинг ҳужуми Саддам Ҳусайннинг голи билан якунига етди. Бу вазиятда Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ҳимоячилари хатога йўл қўйишган эди.

Одатда қораланадиган араб футболининг типик вакили ҳисобланган Яман ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг асосий эътиборни ҳимояга қаратиши, рақибни эса яна бир бор қарши ҳужумда ушлашга шай туриши аниқ эди. Шунга қарамай, ўзбекистонлик футболчилар кейинги дақиқаларда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қола билишди. Бахтга қарши, рақиб дарвозасига биттадан ортиқ гол киритилмади.

Ўзбекистон терма жамоасининг ўйиндаги ягона ҳамда бир очко келтирувчи голи ўйин якунланиши арафасида Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилди. Майдон марказида жарима зарбасини амалга оширган Элдор Эргашев ўнг қанотда очилган Давронбек Ҳошимовни тўп билан таъминлади, “Пахтакор” ҳимоячиси эса жарима майдончаси ичида ҳаммадан баланд сакраган клубдоши – Темурхўжа Абдухолиқовни ажойиб пас билан таъминлади. Иккинчи бўлимда, Фаррух Нурлибоев жароҳат олиб майдонни тарк этганидан сўнг сардорлик боғичи билан тўп сурган ҳужумчи эса чиройли тарзда Эсам ал-Ҳакимий қўриқлаётган дарвозани нишонга олди.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала томонда ҳам қатор имкониятлар бўлганига қарамай, ҳисоб бошқа ўзгармади. 83-дақиқада Яман терма жамоаси таркибида ўйин протоколига киритилмаган футболчи – Салим ал-Умзаий майдонга тушди. Ўйиндан сўнг мусобақа комиссарлари – туркманистонлик Аллаберди Маметгулиев ҳамда қирғизистонлик Кемель Токебаев Яман терма жамоаси сўнгги лаҳзада ал-Умзаийни таркибга киритганини, шундай қилиш мумкинлигини маълум қилди. Ваҳоланки, Ўзбекистон терма жамоаси делегациясига ҳам, ўйинни ёритиш учун стадионга келган журналистларга ҳам Салим ал-Умзаий майдонга туша олмаслиги кўрсатилган ва ўйин комиссарининг имзоси билан тасдиқланган таркиблар тақдим этилганди.

Сўнгги турда Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушса, Яман терма жамоаси Бангладеш билан баҳс олиб боради. 5-тур учрашувлари 24 июнь куни бўлиб ўтади.

U-22 Осиё Чемпионати саралаш
“D” гуруҳи, 4-тур учрашуви
22 июнь, жума
ЯМАН – ЎЗБЕКИСТОН 1:1 (1:1)
Голлар: Саддам Ҳусайн (41) – Темурхўжа Абдухолиқов (45+1).

ЯМАН: Эсам ал-Ҳакимий, Мутъаз Аҳмад, Иброҳим Муҳаммад, Саддам Ҳусайн, Ёсир ал-Жабр (Салим ал-Умзаий, 83), Ёсир ал-Шайбоний (Али Қосим, 55), Али Ҳусайн Ғураба, Аммар Ҳусайн, Муҳаммад ас-Сарурий, Аҳмад ал-Ворафий, Аммар Умар (Муҳаммад аш-Шамсий, 77).

ЎЗБЕКИСТОН: Элдорбек Суюнов, Давронбек Ҳошимов, Фаррух Нурлибоев (Асилжлон Бегимқулов, 51), Элдор Эргашев, Дилшод Жўраев, Темурхўжа Абдухолиқов, Рустам Аъзамов, Сардорбек Соибов (Сардор Рашидов, 46), Александр Лупашко, Шоҳруҳ Гадоев (Павел Смоляченко, 69), Сардор Раҳмонов.
Бош ҳакам: Масъуд Туфайлия.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Муҳаммад (23), Аммар Ҳусайн (78) – Дилшод Жўраев (51), Темурхўжа Абдухолиқов (74).

ЖАМОАЛАР

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1.

Ўзбекистон

3

2

1

0

7:4

7

2.

Иордания

2

2

0

0

7:0

6

3.

Яман

3

1

1

1

2:5

4

4.

Непал

3

1

0

2

6:6

3

5.

Бангладеш

3

0

0

3

2:9

0

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:20, 22.06.2012. Ўқилди: 6483 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
4 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
6 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
7 Бунёдкор Луис Качорри 5
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
10 Нефтчи Зоран Марушич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.