Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каземиро “Манчестер Юнайтед”да, Костич “Ювентус”да, Вернер “Лейпциг”га қайтди. Топ чемпионатлариниг энг яхши трансферлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Трансфер ойнаси тугаши қанчалик яқин бўлса, клублар трансфер бозорида ўзини шунчалик фаол тута бошлайди.

АНГЛИЯ

Албатта, АПЛдаги асосий воқеа бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиронинг “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтиши бўлди. Унинг учун манкунианликлар 70 миллион евро тўлашди. Ва бу билан улар Криштиану Роналдуни клубда қолишга кўндиришди шекилли.

Навбатдаги трансфер шов-шувларини “Ноттингем Форест” ташкил қилди. Улар шунчалик кўп трансферларни ташкил қилишдики, мавсум бошида кимларни харид қилганларини клубнинг энг содиқ мухлислари ҳам унутиб қўйган бўлиши мумкин.

“Вест Хэм” “ПСЖ”га ҳимоячиси Тило Керер учун 12 миллион фунт тўлаган ва яна 13 миллион фунт стерлингни “Челси”га италиялик Эмерсон Палмийри учун беришди.

Премьер-лиганинг энг қиммат 10 та трансфери (24-08 йил ҳолатига кўра)

1. Дарвин Нуньес ("Бенфика" — "Ливерпуль" 100 млн)

2. Эрлинг Холанд ("Боруссия Дортмунд" — "Манчестер Сити" 75 млн)

3. Каземиро ("Реал Мадрид" —"Манчестер Юнайтед" 70 млн)

4. Ришарлисон ("Эвертон" — "Тоттенхэм" 69 млн)

5. Марк Кукурелья ("Брайтон" — "Челси" 65,3 млн)

6 Лисандро Мартинес ("Аякс" — "Манчестер Юнайтед" 57,4 млн)

7. Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити" — "Челси" 56,2 млн)

8. Габриэл Жезус ("Манчестер Сити" — "Арсенал" 52 млн)

9. Кэлвин Филлипс ("Лидс" — "Манчестер Сити" 48,8 млн)

10. Матеус Нуньес ("Спортинг"— "Вулверхэмптон" 40 млн)

ИСПАНИЯ

Пиренейдаги вазият нисбатан сокинроқ. "Барселона"нинг фаоллиги ва "Реал Мадрид"дан ҳеч қандай ҳаракат бўлмаганидан сўнг, сўнгги икки ҳафтанинг энг муҳим трансфери франциялик марказий ҳимоячи Тангуй Куассининг "Бавария"дан "Севилья"га 16 миллион еврога трансфери бўлди. Бу энди “Барселона”да ўйнайдиган Жюль Кундега ўринбосарга ўхшайди.

Қўшимчасига, фақат бир қатор текин трансферларни таъкидлаш жоиз - бу бразилиялик Лео Баптистаннинг "Сантос"дан “Алмерия”га ўтиши, бразилиялик Рейньернинг "Реал"дан "Жирона"га ва "Хетафе"нинг "Валенсия"дан парагвайлик Омар Алдеретега ижараси.

Ла Лиганинг энг қиммат 10 та трансфери

1. Аурельен Чуамени ("Монако" — "Реал" 80 млн)

2. Рафинья ("Лидс" — "Барселона" 58 млн)

3. Жюль Кунде ("Севилья" — "Барселона" 50 млн)

4. Роберт Левандовски ("Бавария" — "Барселона" 45 млн)

5. Науэль Молина ("Удинезе" — "Атлетико" 20 млн)

6. Браис Мендес ("Сельта" — "Реал Сосьедад" 15 млн)

7. Луис Энрике ("Флуминенсе"— "Бетис" 12,6 млн)

8. Маркан ("Галатасарай"— "Севилья" 12 млн)

9. Мохамед Али-Чо ("Анже" — "Реал Сосьедад" 11 млн)

10. Виллиан Жозе ("Реал Сосьедад" — "Бетис" 8,5 млн)

ИТАЛИЯ

Апенниндаги сўнгги ҳафталардаги энг муҳим трансфер воқеаси сербиялик Филип Костичнинг "Айнтрахт"дан "Ювентус"га ўтиши бўлди, Турин жамоаси ёз бўйи шу трансфер устида ишлашди. Депай ҳали “кекса синёра”га етиб боргани йўқ ва бу унинг жамоага келиши қийинлашиб боряпти.

Қолган клублар ҳам позицион трансферларни амалга оширди. “Монца” "Наполи"дан Андреа Петанья ва "Арсенал"дан испаниялик ҳимоячи Пабло Марини ижарага олди.

Италия А Сериясининг энг қиммат 10 та трансфери

1. Бремер ("Торино" — "Ювентус" 41 млн)

2. Шарль де Кетеларе ("Брюгге" — "Милан" 32 млн)

3. Эдерсон ("Салернитана" — "Аталанта" 21 млн)

4. Филип Костич ("Айнхтрахт" — "Ювентус" 17 млн)

5. Додо ("Шахтёр" — "Фиорентина" 14,5 млн)

6. Луиш Машимиану ("Гранада" — "Лацио" 10,1 млн)

7. Хвича Кварацхелия ("Динамо" — "Наполи" 10 млн)

8. Кристиан Торстведт ("Генк"— "Сассуоло" 10 млн)

9. Пер Схуурс ("Аякс"— "Торино" 9,5 млн)

10. Брандон Зоппи ("Удинезе" — "Аталанта" 9 млн)

ГЕРМАНИЯ

Умуман олганда, Германияда тўлиқ хотиржамлик, улар мавсум бошланишидан олдин таркибни шакллантиришга ўрганиб қолган. Нима дейиш мумкин? Аввало, олдинги танловимизга киришга улгурган Тимо верньернинг Бундеслигага қайтиши ҳақида гапириш мумкин. “Челси” форварди 20 миллион евро эвазига “Лейпциг”га қайтди.

Албатта, Бундеслиганинг биринчи ва иккинчи рақамли жамоаларининг трансферлари ҳақида сиз аллақачон хабардорсиз. Шунинг учун бунга ортиқча тўхталиб ўтиришга эҳтиёж йўқ.

Германия Бундеслигасининг энг қиммат 10 та трансфери

1. Маттейс де Лихт ("Ювентус" — "Бавария" 67 млн)

2. Садио Мане ("Ливерпуль"— "Бавария" 32 млн)

3. Себастьян Аллер ("Аякс" — "Боруссия Дортмунд" 31 млн)

4. Карим Адейеми ("Зальцбург" — "Боруссия Дортмунд" 30 млн)

5. Матис Тель ("Ренн" — "Бавария" 28,5 млн)

6. Давид Раум ("Хоффенхайм" — "Лейпциг" 26 млн)

7. Райан Гравенберх ("Аякс" — "Бавария" 24 млн)

8. Нико Шлоттербек ("Фрайбург" — "Боруссия Дортмунд" 20 млн)

9.Тимо Вернер ("Челси" — "Лейцпиг" 20 млн)

10. Адам Гложек ("Спарта" — "Байер" 13 млн)

Киритилди: 14:37, 25.08.2022. Ўқилди: 4834 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.