Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ноттингем» нима қиляпти ўзи?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий трансферлар бозорида «Ноттингем Форест» олдига тушадиган жамоанинг ўзи йўқ - АПЛ дебютанти яқинда ҳисоб бўйича 16-футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Англиянинг ўтмишдаги грандларидан бири бу сафар «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт­га эга бўлиш йўлида трансферлар бўйича ўз рекордини янгилади. Жорий ёз иккинчи марта! «Ноттингем» июнь ойида Тайво Авонийи учун 18,4 млн. фунт тўлаб, уни клуб тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айлантирганди. 22 ёшли Гиббс-Уайтнинг трансфер суммаси эса 42,5 млн. фунт (!!!!)гача етиши мумкин.

16 нафар янги футболчи учун деярли 150 миллион фунт - АПЛга 23 йиллик танаффусдан кейин қайтган «Ноттингем Форест» футбол бозорида ўзини билмай қолди, шекилли. Ҳар ҳолда, камтарин жамоа АПЛ тарихидаги энг катта харидлар тўпламини амалга оширди. 16 нафар янги ижрочи - бу бутун бир жамоа! Қолаверса, «Форест» шу билан тўхтамоқчи ҳам эмас. Умуман, дебютант жорий ёз деярли 150 миллион фунт сарфлашга улгурди. АПЛ тарихида ҳали бирор дебютант бу қадар катта харажатга қўл урган эмасди. Дейлик, «Астон Вилла» мавсум-2019|2020 олдидан янги футболчилар учун 133,7 миллион фунтдан кўпроқ ажратган эди. Аввалги мавсумларга қарасак, Чемпионшипдан кўтарилган жамоаларнинг бундай кучли трансферлар кампанияси айтарли натижа келтирган эмас. 

*** «Астон Вилла» мавсум-2019|2020ни 17-ўринда якунлади. Бирмингемликларни қуйига тушиб кетган «Борнмут» ва «Уотфорд»дан атиги 1 очко ажратиб қолди. Ўшанда жамоа 133,7 миллион фунт эвазига АПЛда 35 очко тўплади.

*** «Фулхэм»га мавсум-2018|2019 олдидан трансферлар бозорида кўрсатган фаоллиги заррача наф келтиргани йўқ. 11 нафар янги футболчи харидига 100 млн. фунтдан кўп ажратган Лондон жамоаси АПЛда атиги 26 очко тўплади. Бунинг натижаси - турнир жадвалида 19-ўрин ва Чемпионшип йўлланмаси.

*** «Лидс» мавсум-2020|2021га тайёргарлик жараёнида 96 млн. фунт баҳридан воз кечди. Муҳими, Марсело Бьелса дружинаси АПЛда дебютни муносиб ўтказди. Лекин айрим трансферлар клуб учун катта зарар келтирди. Дейлик, 16 млн. фунтга харид қилинган Элдер Кошта Яқин Шарққа йўл олди - текин трансфер. Иккинчи томондан, «Лидс» ўша вақт 17 миллион фунтга сотиб олинган Рафинья учун яқинда «Барселона»дан 52 «лимон» ундирди. 

*** «Вулверхэмптон» АПЛга чиққани ҳамоно Португалия диаспораси туфайли ўзини тутиб олди. Қолаверса, асосан устамон агент Жорже Мендеш воситачилигида сарфланган 82 «лимон» кўп карра оқланди. Мисол учун, «бўрилар» биргина Жота трансфери учун 40 миллион фунтдан кўп олишди.

*** «Норвич» ўтган йили 10 нафар янги футболчи учун 57,65 миллион фунт сарфлади, бироқ бу клубга ёрдам бергани йўқ - 20-ўрин, Даниэль Фаркенинг истеъфоси, 38та турда 26та мағлубият...

«Ноттингем»нинг 16та трансфери - бу ноёб воқелик, албатта. Хўш, грециялик миллиардер Евангелос Маринакис («Форест»дан ташқари, «Олимпиакос»га ҳам эгалик қилаётган бизнесменнинг бойлиги 500 млн. фунтга баҳоланмоқда) ажратган чамаси 150 «лимон» кимларнинг трансферига кетди? 

Морган Гиббс-Уайт (ярим ҳимоячи) - 42,5 млн. фунт

Тайво Авонийи (ҳужумчи) - 18,4 млн. фунт

Неко Уильямс (ҳимоячи) - 18 млн. фунт

Эммануэль Денис (ҳужумчи) - 13,3 млн. фунт

Орель Мангаля (ярим ҳимоячи) - 11 млн. фунт

Жюльян Бьянкон (ҳимоячи) - 8,4 млн. фунт

Мусса Ниакате (ҳимоячи) - 8,4 млн. фунт

Ремо Фройлер (ярим ҳимоячи) - 7,6 млн. фунт

Омар Ричардс (ҳимоячи) - 7,2 млн. фунт

Льюис О~Брайен (ярим ҳимоячи) - 5 млн. фунт

Харри Тоффоло (ҳимоячи) - 5 млн. фунт

Брэндон Агилера (ярим ҳимоячи) - 0,8 млн. фунт

Жесси Лингард (ярим ҳимоячи) - текин

Шейху Куяте (ҳимоячи) - текин

Уэйн Хеннесси (дарвозабон) - текин

Дин Хендерсон (дарвозабон) - ижара

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:10, 27.08.2022. Ўқилди: 3289 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик