Про лига 17-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Бухоро" учрашувидан сўнг (1:2) меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ғалаба қозониш ҳардоим ҳам ёқимли. Лекин, яна жамоамиз катта устунликка эришиб, кўплаб вазиятларни кўкка совуряпти. Биринчи таймнинг ўзидаги вазиятларимизни голга айлантира олганимизда, ҳисоб йирик кўринишга келарди. Йигитларда озгина совуққонлик етишмаяпти, назаримда. Бу борада машғулотларда қаттиқ меҳнат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ.
Йигитларга курашганлари учун ва муҳим 3 очкони қўлга киритганлари учун ташаккур. Курашишда давом этамиз. Биринчи бўлимдан фарқлироқ, иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб қарши ҳужумда ўйнагандек таъсурот уйғотгандир, лекин бу футболчиларнинг психологияси билан боғлиқ ҳол. Нима бўлган тақдирда ҳам тўп билан муомала қилиш борасида устунлик биз томонда бўлди. Ҳақиқий "Бухороча" дербига гувоҳ бўлдик. Рўзимбой Аҳмедов ва Сонг
Лонгжини бир вақтда майдонга тушишини кўришимиз мумкинми? Ҳа, мумкин! Турнирнинг асосий палласи яқинлашмоқда, сиз уларни бир вақтда, майдонда албатта кўрасиз", - деди Фузайлов.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).