Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қизилқум» сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Олий лигада биринчи давра ўйинлари якунига етмоқда. Бугун 12-тур ўйинларига старт берилди. Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида Зарафшоннинг "Қизилқум" клубини қабул қилди.

Ўйин бошида майдон эгалари зарафшонликлар дарвозаси томон катта босим уюштиришди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Аммо темирйўлчиларга омад етишмади.

Бўлим ўрталарига келиб Равшан Ҳайдаров шогирдлари майдонга мослашиб олишди ва ўз ўйинларини намойиш қила бошладилар. Ҳаттоки, 1-2 вазиятда ҳисобни очишга ҳам яқин келишди: Ғулом Ўруновнинг олис масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда эса майдон эгалари мураббийи керакли чизиқларга янги футболчиларни туширди. Натижада иккинчи 45 дақиқаликда ташаббус тўлалигича Ҳаким Фузайлов жамоаси томонида бўлди. Аммо "Қизилқум" асосий эътиборни ҳимоя қаратгани туфайли, мезбонлар рақиб мудофаа чизиғини ёриб ўтишга қийналишди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида "Локомотив" футболчилари ўта хавфли ҳужум уюштиришди. Қанотдан узатиб берилган тўпга жарима майдончаси ичида Музаффақр Умрзоқов зарба берди. Дарвоза тўсинига тагига кириб бораётган тўпни Эркин Жабборов муштлари билан уриб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Тожиев жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилиб олиб, уни Абдуллаевга узатди. Садриддин эса жарима майдончасига ёриб кириб, ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда, янада қулайроқ вазиятда турган Иномовга тўпни етказди. Исломнинг ўткир бурчак остида берган зарбаси эса ноаниқ чиқди.

Ҳакам ўйинга 4 дақиқа қўшиб берганини кўрсатганидан бир дақиқа ўтар-ўтмас Санъат Шихов дарвогача 25 метрлардан кучли зарба берди ва тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди.

Шу тариқа "Қизилқум" кетма-кет иккинчи марта сафардан ғалаба билан қайтаётган бўлса, "Локомотив" кетма-кет иккинчи марта мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди.

ОЛИЙ ЛИГА, 12-ТУР.
"ЛОКОМОТИВ" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 0:1 (0:0)
Гол: Санъат Шихов (90+1)
Огоҳлантиришлар: Ромик Хачатрян (32), Дилшод Раҳматуллаев (70), лёр Жаҳонов (90+2) — Ғулом Ўрунов (32), Шерали Жўраев (63), Дилшод Жабборов (75)
"Локомотив": Азиз Ашуров, Ислом Иномов, Садриддин Абдуллаев, Зайниддин Тожиев, Ромик Хачатрян (Дилшод Раҳматуллаев 62), Музаффар Умрзоқов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Шарипов, Дилшод Жабборов, Собир Усмонхўжаев (Бахтиёр Ашурматов 85), Николай Гурьянов (Элёр Жаҳонов 65)
"Қизилқум": Эркин Жабборов, Саматов, Ғулом Ўрунов, Андрей Власичев (Ф.Ҳайдаров 89), Азамат Бобожонов (Акмал Холиқов 90+2), Тўлқин Мирзаев (Феруз Бобоқулов 79), Рустам Боқиев, Шерали Жўраев, Аваз Агалиев, Илья Ильин, Санъат Шихов
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:53, 25.06.2012. Ўқилди: 5080 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.