Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холанд Пеп жамоасида ҳеч нарса қилмай голлар уряпти, уни тўхтатиб қолиш қийин

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Холанд Премьер-лигада кетма-кет иккинчи марта хет-трик қайд этди. Унга мослашиш учун қанча вақт кетди деб ўйлайсиз?

“Ман Сити” лигага эндигина қайтган “Ноттингем”ни шунчаки босиб ўтиб кетди - 6:0.

Гвардиола шогирдлари рақибга бирорта ҳам имконият қолдирмади ва янги келган жамоани тор-мор келтирди. Яна. Биз Эрлинг Холанднинг ўйинини алоҳида таъкидлаймиз. У бундан олдинги турда "Кристал Пэлас"га хет-трик қайд этганидан сўнг пауза қилмасликка қарор қилди ва яна учта гол урди.

Хўш, уни қандай тўхтатиш мумкин?

12-дақиқа – норвегиялик футболчи Фил Фоденнинг узатмасини Хендерсон дарвозаси тўсини остига жойлаб қўйди. Эрлинг учун ҳеч қандай мураккаб нарса туюлмади.

23-дақиқа - Хендерсон ноаниқ пас берди. Бернарду Силва тўпни жарима майдончасидан унча узоқ бўлмаган жойда ушлаб олди ва Фоденга берди, у жарима майдончаси марказига ёриб кирди ва посбонни ўзига тортди. Фил Холандга тўпни узатди ва у ҳеч қандай қаршиликсиз бўш қолган дарвозага зарба берди.

39-дақиқа - Фоден яна ассистентликни амалга оширди ва яна осон гол - ва 40 дақиқа ичида худди шундай осон хет-трик. Шундан сўнг, "Сити" яна учта гол урди - лекин баҳснинг асосий характери биринчи бўлимда яққол намоён бўлди.

•‎ Норвегиялик ҳисобида Премьер-лигадаги бешта ўйинда 9та гол мавжуд. У лигада узоқ йиллар ўйнаган Серхио Агуэро ва Майкл Куиннинг рекордини янгилади - улар дастлабки 5 турда атиги 8 та гол уришганди.

•‎ Холанд Премьер-лиганинг кетма-кет иккита ўйинида иккинчи хет-тригини қайд этди. Ундан олдин бор-йўғи 6 нафар футболчи бу муваффақиятга эришганди: Лес Фердинанд ва Тьерри Анри, Иан Райт ва Дидье Дрогба ҳамда Уейн Руни. Аммо фақат Харри Кейн бу ишни икки марта бажарди. Эрлинг ҳали инглизнинг ютуғини такрорлашга улгуради. 

•‎ 2022 йилда Премьер-лигада фақат Эрлинг ва Криштиану Роналду иккита хет-трик қайд этишган. Эсингизда бўлса, ўтган мавсум "Норвич" ва "Тоттенхэм" португалияликдан жабр кўрди.

Ўйиндан сўнг Холанд ушбу муваффақиятидан жуда хурсанд бўлди: “Ажойиб, бошқа айтадиган гапим йўқ. Бу иккинчи бўлимда "Пэлас"га қарши қилган ишимизни давом эттириш ҳақида эди. Бу яхши. Ҳозирча яхши, мен шикоят қилмайман. Олдинда жуда кўп ўйинлар бор, шунинг учун олдинга интилишда давом этиш муҳим”.

"Бугун яхши ўйин бўлди", - дейди Гвардиола ўйиндан кейин. Биламан, Холанд гол уришни яхши кўради, лекин у ғалаба қозонишни хоҳлайди. Агар у рекордларни янгиласа ва биз ғалаба қозона олмасак, у хурсанд бўлмайди. Эрлинг майдоннинг барча қисмларида кучли. Унинг ҳужумни якунлаши ва меҳнатсеварлиги жуда чиройли".

Умумий кайфиятни Майкл Оуэн энг яхши тарзда етказди: “Қайта айтаман: бу йигит урилган голлар бўйича деярли барча мавжуд рекордларни янгилайди. У жуда катта, жуда тез, тўрни аниқ нишонга олади ва ўнлаб вазиятлар яратадиган жамоада ўйнайди.

У фақат шу формасида қолса бас".

Киритилди: 00:35, 02.09.2022. Ўқилди: 2231 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.