Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3921 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзда Европада амалга оширилган энг йирик 11 та трансфер

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европанинг "кучли бешлик" чемпионатларида трансфер ойнаси ёпилди. Сизларга ёзнинг энг йирик 10 та трансферини келтириб ўтамиз.

Рафинья

Қаерга: Барселона (Испания)

Қаердан: Лидс (Англия)

Нархи: 58 миллион евро

Марсело Бьелса бошчилигида сезиларли ютуқларга эришган ва "Лидс"га жиддий даромад келтирган яна бир футболчи. Рафинья "товуслар"нинг энг қизиқарли ҳужумкор ўйинчиларидан бири эди ва унга даъвогарлар кўп эди. "Челси" ва "Арсенал" бразилиялик футболчини АПЛда сақлаб қолишга ҳаракат қилишди, бироқ футболчининг ўзи Каталонияга боришни хоҳлади. "Барселона" молиявий муаммоларга қарамай, Рафиньяни сотиб олиш имкониятини топди.

Бироқ, ҳозирча бразилиялик футболчининг қайси позицияда ўйнаши унчалик аниқ эмас. "Барселона" Дембелени сақлаб қолди, шунингдек, таркибда Фати бор, Левандовски ҳам ҳужумни кучайтирди. Рафинья ҳужум қанотида ўйнай олади ва баъзилар уни ҳатто қанот ярим ҳимоячиси сифатида ҳам кўришади. Ҳар ҳолда, 25 ёшли бразилиялик "Камп Ноу"га жиддий таянади ва шу пайтгача Хави бошчилигида майдонга барқарор кириб келмоқда.

Ришарлисон

Қаерга: "Тоттенхэм" (Англия)

Кимдан: "Эвертон" (Англия)

Нархи: 58 миллион евро

Ришарлисон "Эвертон"даги бир неча муваффақиятли мавсумлардан сўнг, кучли клублари эътиборига тушди. "Эвертон" Чемпионлар лигасига чиқиш учун курашадиган жамоа бўла олмади, "Тоттенхэм" эса янги мавсумда ЕЧЛда ўйнайди. Бразилиялик футболчи учун бир нечта даъвогарлар бор эди, лекин айнан "шпорлар" энг самарали ва аниқ бўлиб чиқди.

Шу билан бирга, Антонио Конте қандай ҳужум ташкил қилиши ҳозирча аниқ эмас. Энди унинг ихтиёрида Ришарлисондан ташқари, Кейн ва Сон бор. Ушбу учликнинг ҳар бири захира ўйинчиси бўлишни эмас, балки асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди. Шу билан бирга, "Тоттенхэм"нинг доимий равишда учта ҳужумчи билан ўйнашини тасаввур қилиш қийин. Албатта, янги мавсум жуда узоқ бўлади, аммо Конте барчани қандай қилиб майдонга тушириши ҳалигача сир.

Эрлинг Холанд

Қаерга: "Манчестер Сити" (Англия)

Қаердан: "Боруссия" Дортмунд (Германия)

Нархи: 60 миллион евро

Эрлинг Холанд 2022 йилнинг ёзида клубини ўзгартиришини ҳамма олдиндан билар эди. Норвегиялик футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клуби даражасидан юқорилаб кетди ва чемпионлик учун курашиш учун катта жамоада ўйнашни орзу қилди. Шу билан бирга, Холанд клуб танлаш масаласига масъулият билан ёндашди ва баҳорда ҳаммасини ҳал қилиб, бир вақтлар отаси ўйнаган "Манчестер Сити" билан шартнома имзолади. Ҳужумчининг ўзи ҳам "шаҳарликлар"га мухлислик қилишини яширмаганди.


Натижада, "Манчестер Сити" юқори даражадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Холанднинг ўзи энди ўз мақсадларига кубокларни қўшиши мумкин, "шаҳарликлар" сафида бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги аниқ. "Боруссия" яна бир ажойиб трансфердан мўмайгина пул ишлаб олди. Холанд энг қиммат норвегиялик футболчи бўлди, "Манчестер Сити"нинг энг йирик харидлари ҳам, "арилар"нинг энг қиммат савдоси рейтингида ҳам учинчи ўринни эгаллади. Фақатгина, буларнинг барчаси қаерга олиб боришини кўриш қолди, холос.

Марк Кукурелья

Қаерга: "Челси" (Англия)

Қаердан: "Брайтон" (Англия)

Нархи: 65,3 миллион евро

Энг кўп пул қаерда эканлигини тушуниш учун одатий трансфер. Марк Кукурельяга ҳурмат билан айтадиган бўлсак, барча футбол мухлислари уни танимайди. 24 ёшида у Испания терма жамоаси сафида атиги 1 та ўйин ўтказди. Бироқ, Кукурелья тарихдаги энг қиммат чап қанот ҳимоячиси, шунингдек иккинчи энг қиммат испаниялик футболчига айланди!

Аслида "Манчестер Сити"да ҳамма Кукурельяни кутаётганди, Хосеп Гвардиола эса испаниялик футболчини ўз жамоасида кўришни жуда хоҳларди. Бироқ, "шаҳарликлар" "Брайтон"нинг ҳаддан ташқари катта иштаҳасини қондиришга журъат эта олишмади. Ёзги трансфер кампаниясида муваффақиятсизликка учраган "Челси" ҳеч бўлмаганда кимнидир сотиб олиш учун ҳар қандай пул тўлашга тайёр эди. Албатта, Кукурелья жуда кўп имкониятларга эга. У буни ўз ватанида кўрсатди ва Англиядаги дебют мавсумини ажойиб ўтказди. Шунга қарамай, 65 миллион евродан кўпроқ маблағга уни сотиб олиш қандайдир жиннилик.

Матиас де Лихт

Қаерга: "Бавария" (Германия)

Қаердан: "Ювентус" (Италия)

Нархи: 67 миллион евро

Балки бу трансфер бироз ҳайратланарли кўринади. Нидерландиялик футболчи ёзда 23 ёшга тўлди ва ҳимоячи учун бу жуда ёш. Уч йил аввал "Ювентус" унинг учун 85,5 миллион евро ажратган ва жиддий рақобатга киришганди. Бироқ Туринда де Лигт жаҳон миқёсидаги юлдузга айлана олмади ва “кекса синьора” футболчини кўпроқ ривожлантиришдан фойда йўқ, деб ҳисоблади. Бу ёзда нидерландиялик футболчи учун муносиб пул ишлаб топиш мумкин эди, бундан италияликлар фойдаланишди.

"Бавария" бир вақтнинг ўзида "Челси"дан де Лигт учун рақобатда ғолиб чиқди. Мюнхен бир йил олдин Алаба кетганидан кейин ҳимоя марказини кучайтириши керак эди. Ле Лигт учун "Бавария" катта миқдордаги маблағни йўқотди ва бу уни Люк Эрнандесдан кейин клуб тарихидаги қиймат бўйича иккинчи футболчига айлантирди. Қизиғи, нидерландиялик футболчининг ўзи трансфер суммасига кўра иккинчи марта дунёнинг энг қиммат 7 та марказий ҳимоячисидан жой олди.

Александр Исак

Қаерга: "Ньюкасл" (Англия)

Қаердан: "Реал Сосьедад" (Испания)

Нархи: 70 миллион евро

"Ньюкасл" трансфер ойнаси якунида клуб хўжайинлари Саудия Арабистонининг тубсиз бой шайхлари эканлигини эслади. "Қарғалар" "Реал Сосьедад"га рад эта олмайдиган таклиф юборишди. Бундай пул эвазига испан клуби, албатта, сентябрда 23 ёшга тўладиган Исакни сотиб юборди.

Улар швециялик ҳужумчи ҳақида анчадан бери, у ҳали ўсмирлик чоғида ва Стокгольмнинг "АИК" жамоасида ўйнаганидан бери гапиришади. Ҳужумчи 18 ёшга тўлиши биланоқ Дортмунднинг "Боруссия" клуби уни дарҳол ўз сафига қўшиб олди, лекин у Германияда ўзини кўрсата олмади, шунингдек, Нидерландиянинг "Виллем II" жамоасида ижарада ўйнади. Натижада "арилар" уч йил аввал Исакни "Реал Сосьедад"га сотиб юборишганди. Испанияда швециялик футболчининг фаолияти ёмон кўриниш олмади: 132 ўйинда 44 гол ва 8 голли узатма. Агар Исак "қотил ҳужумчи" бўла олса, "Ньюкасл"да яна йиллар давомида супер форвард бўлади, акс ҳолда у шунчаки яхши ҳужумчи мақомида қолади.

Каземиро

Қаерга: "Манчестер Юнайтед" (Англия)

Қаердан: "Реал Мадрид" (Испания)

Нархи: 70,65 миллион евро

Балки бу охирги йиллардаги энг кутилмаган трансферлардан бири бўлса керак. Мадридда Каземиро ярим ҳимоядаги трионинг энг ёши эди. Афтидан, бразилиялик футболчи жамоадан охирги бўлиб кетиши керак эди, аммо Модрич ва Кроос Испанияда қолишди. Бироқ, жанубий америкалик футболчи янги саёҳатга отланди. Энди Каземиронинг вазифаси "Манчестер Юнайтед" майдонининг марказини тартибга келтириш.


“Қизил иблислар” анчадан бери ҳимоявий ярим ҳимоячига муҳтож эди, шунинг учун Каземиро жамоага ёрдам бериши керак. Тўғри, "Манчестер Юнайтед" бутун ёз давомида Френки де Йонгни ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаб юрганини ҳисобга олсак, бу трансфер бироз ғалати кўринади. Бразилиялик футболчини унинг ўрнини боса олмайди. Бошқа томондан, "қизил иблислар" майдон ўртасида ҳеч бўлмаганда жаҳон даражасидаги ўйинчига эга бўлишди, энди эса унинг атрофида ярим ҳимояни қуриш учун кимдир бор. "Реал" эса 30 ёшли ярим ҳимоячи учун муносиб товон пули ишлаб олди.

Дарвин Нуньес

Қаерга: "Ливерпуль" (Англия)

Қаердан: "Бенфика" (Португалия)

Нархи: 75 миллион евро

Эрлинг Холанд янги клуб танлашга қарор қилганидан сўнг, бошқа жамоалар Дарвин Нунь ес учун кураш олиб боришди. Уругвайлик футболчи "Бенфика" билан қийин мавсум ўтказди ва барча турнирларда 41 ўйинда 34 та гол урди. Шу билан бирга, Чемпионлар лигасининг 10та учрашувида 6та голга муаллифлик қилди. Узоқ вақт давомида "Манчестер Юнайтед" футболчи фаворит ҳисобланарди, Эрик тен Хаг раҳбариятдан уругвайлик футболчини қўлга киритишни сўради. Бироқ, Садио Мане кетишга қарор қилганидан сўнг, "Ливерпуль" футболчи учун курашда ғалаба қозонди.

Нуньес шу ёзда 23 ёшга тўлди, шунинг учун "мерсисайдликлар" уни келажакка олиб боришлари аниқ. Бироз вақт ўтгач, у Жота ва Диас билан ҳужум триосини тузиши керак. Бу орада Нуньес катта эҳтимол билан ротация футболчиси бўлади, чунки ўша Салоҳ ҳали ҳеч қаерга кетмайди. Бироқ, Англияда ўйинлар сони кўплигини ва келгуси мавсумдаги тиғиз жадвални ҳисобга олсак, Нуньес етарлича ўйин амалиётига эга бўлади ва ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Орельен Чуамени

Қаерга: "Реал" (Испания)

Қаердан: "Монако" (Франция)

Нархи: 80 миллион евро

Мадриднинг “Реал” клуби шу ёзда “ПСЖ” етакчиси Килиан Мбаппени сотиб олмоқчи эди, бироқ у Париж клуби билан шартномани узайтиришга қарор қилди. Шундан сўнг, "Монако"нинг ҳимоячи ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени сотиб олиш учун иккала жамоа янги трансфер жангида тўқнаш келишди. "Реал" ҳам, "ПСЖ" ҳам "монегасклар"га катта пул таклиф қилишди ва футболчини ҳар томонлама илтифот қилишди. Чуамени билан шартнома имзолаш ҳар икки клуб учун ҳам шараф масаласидек туюлди. Натижада "Қироллик клуби" ғалаба қозонди.


Чуамени ўтган мавсумда "Монако"нинг етакчи футболчиси бўлган ва Франция терма жамоасидан ўрин олганди. Бу ўзининг мустаҳкамлиги билан ажралиб турадиган ҳимоявий ярим ҳимоячи. "Реал"да франциялик футболчи Каземирога муносиб ўринбосар бўлиши керак. Аввалига Чуамени бу мавсумни мослашиш учун ўтказадигандек туюлди, аммо бразилиялик кетганидан кейин асосий таркибдаги жой ҳозир бўшаб қолди.

Уэсли Фофана

Қаерга: "Челси" (Англия)

Қаердан: "Лестер" (Англия)

Нархи: 80,4 миллион евро

"Челси"нинг яна бир йирик трансфери. Лондонликларга кучлироқ ҳимоя чизиғи керак эди, лекин Кунде ва де Лигтни қўлга кирита олмади. Натижада, аввалроқ “Лестер” сафида Англия Премьер-лигасида ўйнаган Уэсли Фофана Англия пойтахтига кўчиб ўтди. Франциялик футболчи учун "Челси" 80 миллион евродан кўпроқ пул тўлади, бу эса уни тарихдаги тўртинчи энг қиммат марказий ҳимоячига айлантирган.

Фофана 21 ёшда, икки мавсумда у Англияда ўзининг энг яхши томонларини кўрсата олди. Гарчи 80 миллион жуда юқори нархдек туюлса-да ва бу келажак учун кўпроқ фойда келтирилиши кутилмоқда. Фофана, Калиду Кулибалининг назорати остида, келгуси йиллар давомида "Челси" ҳимоясининг устунига айланиши керак. Асосийси, франциялик ёш футболчи унга берилган барча ютуқларни оқлайди.

Антони

Қаерга: "Манчестер Юнайтед" (Англия)

Қаердан: "Аякс" (Нидерландия)

Нархи: 95 миллион евро

Бу ёздаги энг катта трансфер достонларидан бири бразилиялик футболчи билан бўлди. "Манчестер Юнайтед" бош мураббий Эрик тен Хаг Антонини жуда хоҳлади, аммо "Аякс" уни қўйиб юборишни истамади. Жанубий америкалик футболчининг ўзи инглиз клубига ўтишни талаб қилди, аммо амстердамликлар етакчилардан бирини сақлаб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилишди. Шунга қарамай, Антони барибир ўз сўзида туриб олди ва "Манчестер Юнайтед" 95 миллион евро тўлашга мажбур бўлди. Бразилиялик футболчи бунинг эвазига Нидерландия чемпионати тарихидаги энг қиммат савдога айланди.

Очиғини айтганда, Антонининг статистикасига назар ташласангиз, бу энг яққол трансфер эмас. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи Нидерландия чемпионатида 23 учрашувда атиги 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Антони Чемпионлар лигасида анча ёрқинроқ ҳаракат қилди - 7 та учашувда 2 та гол ва 4 та голли узатма. "Манчестер Юнайтед"да бразилиялик футбллчини жиддий рақобат кутмоқда, чунки "Олд Траффорд"да вингерлар етарли. Бироқ, Тен Хаг Антонини жуда яхши билади...

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:10, 02.09.2022. Ўқилди: 6670 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.