Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • 0:2
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • 2:4
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • 0:7
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • 0:3
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 3:2
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Верона
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • -:-
      • Барселона
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛнинг энг бадавлат соҳиблари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол - улкан бизнес, ҳар қачонгидан ҳам улканроқ бизнес ва Англия футболи, шубҳасиз, бундан мустасно эмас

Охирги 20 йил давомида сайёрамиз миллиардерлари ўз сармояларини АПЛга киритганликлари ва шу билан чекланиб қолмаганликлари сир эмас. Инглиз клублари соҳиблари билан телефон орқали боғланиб, уларнинг бойликлари хусусида савол бериш анчайин машаққатли ва ноқулай юмуш эканлиги боис, «Форбес»нинг бадавлат шахслар рўйхатидан фойдаланиш ва тегишли сармоядорларни танлаб олишни ўринли топдик.

Материалда «Манчестер Сити» соҳиби шайх Мансур ёки «Ньюкасл»нинг саудиялик соҳиблари йўқлиги сизни ажаблантириши мумкин. Бунинг сабаби - сармоя ягона шахсга тегишли эмаслиги ва шунчаки, уни тасдиқлашнинг иложи йўқлигидир. Энди навбатни Англия футболидаги етакчи соҳиблар ўнлигига берамиз.


10. Го ГУАНЧАН, «Вулверхэмптон» (3,5 млрд. фунт)

2016 йилнинг ёзида Го Гуанчаннинг Fosun International конгломерати «Бўрилар»ни харид қилди ва унинг молиявий кўмаги эвазига жамоа олий дивизиондаги мавқеини тиклаб олди.


9. Тодд БОУЛИ, «Челси» (3,6 млрд. фунт)

Шу йилнинг май ойида Тодд Боулининг консорциуми «кўклар» хариди учун 4,25 млрд. фунтни тўлаб, Роман Абрамовичнинг «Стэмфорд Бриж»даги даврига якун ясади. 48 ёшли америкалик бизнесмен «Челси»дан ташқари, «Лос-Анжелес Додгерс» номли бейсбол ва «Лос-Анжелес Лейкерс» номли баскетбол жамоаларига ҳам сармоя киритган.


8. Хансйорг ВИСС, «Челси» (4 млрд. фунт)

86 ёшли швейцариялик бизнесмен Хансйорг Висс ҳам Боули билан биргаликда «кўклар»нинг директорлар кенгашидан жой олган. «Форбес» уни дунёдаги энг саҳоватпеша кишилардан бири сифатида эътироф этган. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига сидқидиллик билан ҳисса қўшишга одатланган қария 2028 йилга қадар табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига 1 млрд. доллар сарфлашга ваъда берган.

 

7. Даниэль КРЕТИНСКИ, «Вест Хэм» (4,1 млрд. фунт)

Праганинг «Спарта» клуби ҳамсоҳиби ва президенти бўлишга улгурган чехиялик ҳуқуқшунос Даниэль Кретински 2021 йилнинг ноябрида «Вест Хэм» акцияларининг 27 фоизини харид қилган ва яқин келажакда клубга тўла-тўкис эгалик қилишга келишиб олганди. «Болғачилар» - Кретинскининг Англиядаги ягона бизнес-лойиҳаси эмас: 46 ёшли тадбиркор Sainburys клуби акцияларининг 10 фоизини ҳам харид қилган. 

 

5. Жош ХАРРИС, «Кристал Пэлас» (4,3 млрд. фунт)

Бу тадбиркор 2017 йилда Дэвид Блитцер билан ҳамкорликда «Кристал Пэлас»га ўзининг спорт портфелидаги «Филадельфия 76эрс» баскетбол ва ««Нью-Жерси Девилз» хоккей клублари ёнидан жой берганди. Спорт ишқибози бўлган Гарвард бизнес мактабининг битирувчиси ҳозир марафон ва триатлон мусобақаларида иштирок этмоқда.


5. Жо ЛЬЮИС, «Тоттенхэм»  (4,3 млрд. фунт)

Отасининг ресторани устида дунёга келган «Тоттенхэм»нинг хушчақчақ соҳиби валюта савдоси, кўчмас мулк ва меҳмонхона бизнеси туфайли бойиб кетганди. 85 ёшли қария «тақачилар»нинг акциялар пакетини 2001 йилда харид қилгач, ўзининг ENIC Group компанияси директори Дэниэл Левини бошқарув раиси лавозимига тайинлаганди.

4. Нассеф САВИРИС, «Астон Вилла» (5,8 млрд.фунт)

Мисрдаги энг бадавлат оиланинг аъзоси бўлган Савирис «Форбес»да бойвачча араблар рўйхатининг пешқадами ҳисобланади. 61 ёшли бизнесмен «Астон Вилла»ни америкалик миллиардер Уэс Эденс билан ҳамкорликда бошқармоқда. Кимё ҳамда қурилиш тармоқларининг йирик вакили ҳисобланадиган мисрлик ишбилармон «Нью,Йорк Кникс» баскетбол, «Нью,Йорк Рейнжерс» ҳамда «Адидас» хоккей клублари соҳибидир.


3. Шоҳид ХОН, «Фулхэм» (5,9 млрд. фунт) 

2011 йилда МФЛнинг «Жексонвилл Ягуарс» клубини харид қилган Шоҳид Хон 2013 йилда Муҳаммад ал Файёддан «Фулхэм»ни сотиб олди. 71 ёшли қария 16 ёшли пайтида АҚШга йўл олган, Иллиноис университетини «муҳандис-технолог» ихтисоси бўйича тамомлаб, автомобил саноатида улкан бойликка эга бўлган.


2. Стэн КРОЕНКЕ, «Арсенал» (8,8 млрд. фунт)

«Тўпчилар» билан 2007 йилда алоқа боғлаган америкалик кўчмас мулк ва спорт магнати Стэн Кроенке 2018 йилда Алишер Усмоновнинг улушини ҳам харид қилиб, клубнинг мутлақ соҳибига айланди. 74 ёшли бизнесмен шунингдек, ўз юртида МLSнинг Colorado Rapids, МХЛнинг Colorado Avalenche, МБАнинг Denver Niggets ва Суперкубокнинг амалдаги соҳиби Los Angeles Rams жамоаларига ҳам эгалик қилмоқда.


1. Лакшми МИТТАЛ, «ҚПР» (13 млрд. фунт)

«ҚПР»нинг чемпионлик экипировкалари ҳамсоҳиби Лакшми Миттал Англия футболидаги энг бадавлат шахс. «Форбес» маълумотларига биноан, у сайёрамиздаги бадавлат кишилар рўйхатида 102-ўринни банд этган. 71 ёшли ҳиндистонлик пўлат магнати 2007 йилда дўстлари Берни Экклстоун ва Флавио Бриаторелар билан ҳамкорликда Loftus Road бош­қарув кенгашидан жой олганди.

СОДИҚ СОБИР тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 00:01, 03.09.2022. Ўқилди: 4228 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.