Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Сен футбол ўйнашдан воз кечиб, менинг айтганимни қиласан, мен сени рекордсменга айлантираман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳоланднинг «Манчестер Сити» ўйинидаги анормаллик кишини ҳайратга солади.

Трансфер содир бўлганида, ҳужумчининг Гвардиола системасида, айниқса, қисқа ва ўртача паслар билан ўйнашда муаммоларга дуч келиши мумкинлиги хавотирга солганди.

Ҳозирча, бунга эҳтиёж ҳам йўқлиги намоён бўлмоқда. Пеп унга майдонда шундай рол топдики, ҳужумчи деярли футбол «ўйнамай» туриб, ўзининг энг устун жиҳатлари билан натижага хисса қўшмоқда.

Қаранг, ўтган 5 ўйинда Ҳоланд атиги 48 маротаба аниқ пас узатган. Бунинг 21 таси дастлабки турда ва 6 таси майдон марказидан тўпни ўйинга киритиш чоғида бўлганини эътиборга олсак, кейинги 4 ўйинда - 21 пас, ўртача бир ўйинга 5.25 дан (масалан, Ҳарри Кейнда 22, Ҳоланднинг ўзи Дортмунддаги сўнгги мавсумида, 13.6) тўғри келади. Гвардиола жамоасида!

Шу билан бирга Ҳоланд 5 ўйинда 9 гол урди ва 1 ассистни амалга оширди. 9 голдан 5 таси дарвозабон майдонидан, 1 таси пенальтидан. 2 таси 4-5 метр масофадан зарба бериб амалга оширилган.

Бир журналист айтганидек, гўёки вазият яратишда дунёнинг энг зўр жамоаси вазиятлардан фойдаланишда дунёнинг энг зўр ҳужумчиси билан бирлашди. Қўрқинчли, тўғрими?

Демак, Ҳоланд очиқ зоналарда, кенг худудда, қарши ҳужумларда топ даражада ўзини намоён қилган бўлса-да, Гвардиола учун муҳим эмас - жарима майдони ичида, керакли пайтда керакли вазиятни ҳис қила оласизми, Пеп тизими сизни катта бомбардирга айлантира олади.

«Сен футбол ўйнашдан воз кечиб, менинг айтганимни қиласан, мен сени рекордсменга айлантираман» — ажойиб таклиф.

Яна бир фикр, эсингизда бўлса, Криштиану Роналду ўтган йили «Манчестер Сити»га ўтмоқчи бўлганда, кўпчилик Пеп-Роналду жуфтлиги у қадар самарали бўлмаслигини тахмин қилганди. Ҳоланднинг Пеп тизимидаги бугунги ролидан келиб чиқсак, айнан роналдубоп вазифа. Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, голга айлантириш бўйича, Ҳоланддан кам бўлмаган қайси ҳужумчини биласиз? Топдингиз...

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 14:14, 03.09.2022. Ўқилди: 5289 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик