Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: "Андижон" бемалол Суперлигада ўйнай олади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Андижон” – АГМК (0:2) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

— Ўйин яхши бўлди. Мақсадимизга эришдик. Ярим финалга чиқиш ниятимиз эди, буни уддаладик. Албатта, қизиқарли ўйин бўлди. Жанговар бўлди. Бу нолиш эмас, шунчаки таклиф, негаки федерация ҳам футболчиларга имкон қадар шароит яратиб бериш учун майдон сифатига эътибор қаратяпти. Лекин “Андижон” жамоаси ҳам бекорга 1-ўринда кетмаяпти. Қолаверса, яхши ўйинчилар йиғилган. Бемалол Суперлигада ўйнай олади. Албатта, бу майдон футболнинг тезлигини ҳам йўқотади. Ўйинчиларга қарши кураш ва қолаверса майдонга қарши кураш ҳам бироз оғир кечди. Виктор Кумиковни услубини биламиз. Ёшликдан у билан бирга ишлаганман. 2006 ёки 2007 йили мураббий сифатида унинг қўлида ҳам таҳсил олганман. Кўпроқ эътибор стандартларга қаратилади. Жамоада йиғилган ўйинчилар ҳам кўриниб турибди. Яхшики, Алишерни туширмадим. Агар туширганимда Миличдан уч баробар катта бўлардида. “Андижон” кўп стандартларга урғу қаратди. “Шўртан”га қарши иккала голни ҳам стандартдан урган. Шунинг учун ҳам осон кечмади. Аммо олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик.

— Про лига билан Суперлига ўртасидаги фарқни сездингизми?
— Ўзи водийда осон эмас. “Андижон”ни бекорга 1-ўринда кетаётганини айтмадим. Жамоанинг олдига қўйган мақсади бор. Кейинги ўйинларда “Андижон”га омад тилаб қоламан. Бемалол ўйнай олади.

— АГМК ҳар иккала бўлимнинг 20 дақиқасида босим остида ўйнагандек бўлди. Саросима кўзга ташланди...
— Бу саросима эмас. Бу нормал. Узун паслар, юқоридан тўп оширишлар...Бу ҳақида йигитларга айтиб ўтдим. Бизни ҳам тўп билан муомала қилишимиз бошқача. Лекин майдон сифати талабга жавоб бермайди. Бу саросима эмас, яхши кураш бўлди. Бу футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади. Нимадан қўрқиш керак? Қўрқса умуман майдонга чиқиш керак эмас.

— Жамоа сардори Санжар Турсуновни мухлислар томон ҳаракатига муносабатингиз қандай?
— Нормал ҳолат. Сизни ҳақорат қилса, сиз нима дейсиз? У нима деди? Сўкканига уят деди, бўлди. Келинглар, пашшадан фил ясамайлик. Шунчаки уни сўкканидан кейин уят деди, мен шундай тушундим. Нимадир кўрсатдими, нима ёмон нарса кўрсатдими? Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ёмон нарса кўрсатгани йўқ. Бошқа гапим йўқ. Агар ёмон нарса кўрсатганида ўзим узр сўрардим, мухлислардан. Битта мухлис келса, ўша мухлис учун ўйнаймиз. Шуни эсингиздан чиқарманг.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:26, 03.09.2022. Ўқилди: 1617 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик