Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диёр Имомхўжаев ЎФАга мурожаат қилди: Катта кеманинг фақат бир ёнида эшкакчилар ишлайвергани билан кема тез сузиб кетмайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Нодирхўжа Йўлдошевнинг постида Диёр ҳакамлар пулини ошириши керак, деган жойи бор экан (слишком "крутой" одам бўлиб кетганимни бугун билибман). ПФЛ раҳбари сифатида 2020 йилдан буён ишлаб келаётган бўлсам, шу вақт ичида Суперлига ҳакамларининг гонорари 2,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача ошди. Бугунги кунда ойда 3 та катта ва 1 та кичкина ўйин бошқарадиган ҳакамнинг 20 млн сўмдан кўпроқ пули бор. Битта турда айрим ҳакамлар ҳам ВАР мутахассиси, ҳам бош ҳакам сифатида ҳам ишлайди. Ўзбекистон шароити учун ойига 15-25 млн жуда ёмон сумма эмас.

Бу ерда чиндан ҳам обрўсизлантиришга бўлган интилиш бор. Аҳамиятлиси, буни ким қилаётгани ва ким шундан манфаатдор эканигача биламиз. Албатта ҳакамларга кўпроқ ҳақ тўлаш керак. Айниқса, аёллар чемпионатида, Биринчи лигада ишлаётган ҳакамлар гонорари паст. Аммо бизни ОКМК, НКМК, Нефтгаз ёки шу каби ташкилотлар молиялаштирмайди. Биз спиртли маҳсулотларни реклама қилиб пул топмаймиз, букмекерлик орқасидан ҳам пул ишламаймиз. Молиялаштириш манбаларимиз чегараланган. Клублардан йилига 6,5 млрд пул оламиз ва фақатгина ҳакамлар учун 8 млрд харажат қиламиз.

Муаммо борлигини билганимиз учун ҳам таклиф киритишга тайёргарлик кўряпмиз. Агар ЎФА Мусобақалар ўтказиш бўлими ҳам енг шимариб ишлаб, аёллар чемпионати, футзал чемпионати каби мусобақаларни ўзига олса, Лига сифатида биз Суперлига, Про лига, Биринчи лигада фаолият олиб бораётган ҳакамлар гонорарини янада оширишга эришамиз. ЎФА бирорта катта мусобақани ўтказиш учун ёрдам бериши керак. Ўзбек футболининг 110 йиллигини нишонлаш учун 2 млрд топилаётган бўлса, ҳар йили шу 2 млрд сўмга бемалол футзал ва аёллар чемпионатини эплаш мумкин. Қолаверса, ФИФА доим аёллар футболини кўтариш учун ёрдамини аямайди, ЎФА бу борада изланса, имконияти кўпроқ.

Ҳакамлик ҳолатини кўтариш учун энг яхши номзод бизда бор, у кишини жаҳон танийди. Мана шундай бир вақтда ҳеч ким бир четда турмаслиги керак. ЎзПФЛ имкониятлари чеклангани ҳолида шунча мусобақа ўтказаверса ва ёрдам олмаса, ўсиш бўлмайди. ФИФА кунларида Суперлиганинг 14 та клуби бош мураббийлари, ЎзПФЛ Ижроқўми аъзолари билан учрашув ўтказиб, юқоридаги масалаларни конкрет гаплашиб оламиз. Катта кеманинг фақат бир ёнида эшкакчилар ишлайвергани билан кема тез сузиб кетмайди, айланиб кетади. Ҳозир шундай бўляпти.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 06:37, 04.09.2022. Ўқилди: 3145 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик