Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азму-шижоатли Азим ака

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Телетрансляциялар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳаётда исми жисмига монанд инсонлар етарлича топилади.

Бундайнинг феъл-атвори, ўзига хос фазилатларига қараб, беихтиёр исми ўзига нақадар мос тушганидан ёқа ушлайсан гоҳида.        Бугунги мақоламиз қаҳрамони ҳам ўз касбидан бахт-иқбол топган фидоий инсонлардан. 80 ёшли Азим ака Алимов умрининг қарийб 70 йилини миллионлар ўйини, хусусан, спорт журналистикасига бағишлади. Қуйида ана шу жонкуяр инсоннинг умр йўли ҳақида муфассал тўхталамиз.

***  

Азим ака тўғрисўз, дилидагини тили билан изҳор этишни хуш кўради. Яна баъзи инсонлардан фарқли ўлароқ, қусурларни кўрган паллада жим туролмайди. Шунинг учун кўпчилик баралла айтади: «Жўмардликни Азим акадан ўрганиш керак». «Беғубор болалигим Тошкент шаҳри Сирли ёхуд Қўшбозор маҳалласида ўтган, - дея эслайди Азим ака. - Падари бузрукворим - Ҳошим ота юртимиздаги биринчи полиграфчилардан бири эди. Волидам Жамила ая икки қиз ва тўрт ўғилни оқ ювиб, оқ таради. Отам Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур (аввалги Октябрь) тумани Илғор маҳалласига 40 йил раислик қилиб, одамлар дардига малҳам бўлган. Дастлабки таълимни Тошкент шаҳридаги 3та илм даргоҳи - 82, 32 ва 111-мактабларда олдим. Спорт,  жумладан, футболга иштиёқ болалигимдан ўйғонган. Тошкентнинг эски шаҳар ҳудудида жойлашган «Спартак» стадионида таниқли мураббий Маъруф Акбаров ташкил этган футбол секциясига қатнаганман. Ўша пайт «Сокол» жамоасини тажрибали мураббий Виталий Валицкий бошқарарди. Каминага ҳам ушбу клуб машғулотларида иштирок этиш насиб этган. Дўстим Ғайрат Шоқурбонов билан машғулотларга битта йўналишдаги трамвайда бориб-келардик. Кечагидек эсимда, «Сокол»нинг асосий таркибида Валерий Любушин ва Игорь Малинов­ский каби таниқли футболчилар ўйнашарди. Биз эса ўринбосарлар сафида тўп суриб, машғулотларни улар билан бирга ўтказардик. «Сокол» нафақат Ўзбекистон, ҳаттоки, собиқ иттифоқ миқёсидаги турнирларда ҳам порлади. Кейинчалик шарт-шароит туфайли маълум вақт ўзимни ота касбида синаб кўрдим. 1960 йили 2-полиграфия билим юртида ҳарф терувчи сифатида ишладим...».

*** 

Қаҳрамонимиз Азим ака Алимов шундан сўнг Тошкент давлат миллий университети филология факультети қошидаги журналистика бўлимида таҳсил олади ва «Сирдарё ҳақиқати» газетасида фаолият бошлайди. Чўл об-ҳавоси, у ерда тер тўкаётган фидоийларнинг жасоратли меҳнатини кўриб, қайноқ ҳаёт тафтини қалбдан ҳис этади. Шу аснода 3 йил мобайнида Мирзачўл баҳодирлари, Боёвут ва Сардоба пахтакорлари меҳнатини тараннум этади. Шунинг баробарида Гулистон ҳамда Янгиердаги навқирон авлоднинг спортга меҳр қўйганидан фахр туйғусини туяди. Шу орада ҳарбий хизматда бўлиб, ўша давр таъбири билан айтганда, йигитлик бурчини ўтайди. Азим ака 1968 йили Ўзбекистон радиосида иш бошлаб, меҳнат фаолиятида янги саҳифа очади. Даст­лаб «Ахборот» бош таҳририятида, сўнг спорт бўлимини ташкил этишда олдинги сафда бўлади.1970-2012 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг спорт таҳририятида мухбирликдан бош муҳаррирликкача бўлган йўлни босиб ўтади. Бу йиллар давомида нафақат футбол, балки спортнинг бошқа турларини ҳам равон шарҳлашда ҳамкасбларига ўрнак кўрсатади. «Касб сирларини ўрганишда устозим Нўъмон Насимов, журналистиканинг назарий томонларини обдон англаб олишда бевосита кўмак берган Анвар Шомақсудовдан бир умр миннатдорман, - дейди Азим ака Алимов. - Бежиз журналистни конда меҳнат қиладиган заҳматкашларга ўхшатишмайди. Қадрдон дўст­ларим Шоабдулла Муҳаммаджонов, Роман Турпишев, Тўлқин Илҳомов, Талъат Солиев, Азим Пўлатов билан ёнма-ён изланиб, кам бўлмадик. «Пахтакор» жамоаси ўйинларини Ўзбекистон радиоси ва телеведениесида шарҳлаб, миллионлар мухлислар хонадонига кириб бордик. Москва, Киев, Санкт-Петербург, Рига, Вильнюс, Тбилиси, Боку, Ереван шаҳарларида бўлиб, футбол ихлосмандлари билан учрашганимизда, ўзбеклар, ўзбекистонликларга қанчалик ҳурматда эканликларини теран англаганмиз. Ҳеч эсимдан чиқмайди, Тюмень шаҳрига етиб борганимизда, «Пахтакор» ҳужумчиси Тўлаган Исоқов ҳайратини яширолмаганди: «Қойил, шу ерга ҳам келдингизми?»

1979 йилнинг 11 августида «пахтакорчилар»нинг авиаҳалокати ҳақидаги хабар барчамизни ларзага солгани... «Дўст дўст­нинг кунига оро киради», деганларидек, «Пахтакор» қисқа муддатда янгидан шакллантирилди. Бироқ юракдаги доғ ҳалигача барчамизни қийнайди...»

*** 

Мустақиллик барча соҳа ходимлари сингари матбуот, ОАВ вакиллари учун ҳам кенг имконият эшикларини очди. Ўзбекистон миллий телерадио­компаниясида спорт муҳарририяти махсус телерадиоканалга айлантирилди. Унинг тетапоя бўлишида Азим ака Алимовнинг ҳам ўзига хос хизмати бор. Бу ерда шарҳловчилик мактабининг янги вакиллари вояга етишди. Комил Жумаев, Мурод Ризаев, Сапармат Сафаев, Малика Муродова, Мусурмон Элмуродов сингари иқтидор эгалари ўз меҳнатлари, устозлар ўгит-маслаҳатлари туфайли элга танилишди. «Азим ака Алимов том маънода ўрнак олса арзийдиган фидоий устозлардан, - дея қўшимча қилади таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев. - У киши билан суҳбатлашган инсон дилдан яйрайди. Самимий, ютуқларимизни кўриб қувонади, баъзи масалаларда холисона фикр билдиради. Кишини илиқ сўзлар билан руҳлантириб, ўз касбига ишончни оширади. Меҳнаткаш, вақт билан ҳисоблашмасдан ишлашни ёқтиради. Азим аканинг водий ва воҳа вилоятлари бўйлаб сафарларда ёшларга хос азму-шижоат кўрсатганини бир неча бор кўриб, қойил қолганман. Буни устоздаги ҳақиқий юртпарварлик фазилатига менгзаш мумкин».

*** 

Дарҳақиқат, Азим ака Алимов шундай беназир, беқиёс инсон, ўз касбининг моҳир устаси. Турмуш ўртоғи Машҳура ая билан фарзандлари Зиёдулла, Фарида, Зафар, Диёр, шунингдек, 10 нафар набира, 4 нафар эварани эл-юрт ишига муносиб ворислар қилиб тарбиялади. Гарчи ҳозирги кунда нафақада бўлсада, маҳалла ташвишлари билан бирга  Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашининг фаол аъзосидир. «Инсон ҳаётда яхши ном, эзгу амаллар қолдириш учун яшаши керак, - дейди Азим ака. - 80 йиллик умримнинг бесамар ўтмаганидан ғоят мамнунман. Мустақилликнинг дастлабки йиллари ишлаш осон кечмаганди. Дейлик, 1994 йили Осиё ўйинларини намойишида роса қийналгандик. Оқ-қора тасвир, коммуникация борасидаги муаммолар... Мана, йиллар ўтиб, техника ва кадрлар масаласидаги камчиликлар з ечимини топди. Айни пайт Ўзбекистон телерадиоси энг сўнг­ги замонавий техникалар, салоҳиятли кадрларга эга. Буларни кўриб, ёшлигимга қайт­гим келади, доруломон кунларга етказгани учун шукроналар айтаман. Кўплаб иқтидорли шогирдлар камолини кўриб фахрланаман. Буларнинг барчаси тинчликсевар юрт халқининг аҳиллигидан, албатта».

Устоз журналист, моҳир шарҳловчи Азим Алимов ҳақ гапларни айтди. Унинг шукроналикка йўғрилган сўзларида Янги Ўзбекистоннинг нурли истиқболи ёрқин акс этиб турибди. Шунинг ўзи қутлуғ ёшини нишонлаётган устознинг азми-шижоатга эш бўлганидан далолатдир. Устоз шарҳловчи 26 август куни 80 ёшга тўлди. Шу муносабат билан таҳририятимиз, кўп сонли ўқувчилар номидан у кишини самимий қутлаймиз.

Ҳусан ТЕМИРОВ

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:40, 05.09.2022. Ўқилди: 1578 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.