Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тарихий фарқ билан мутлақ ғалаба!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Карим Бензема ниҳоят, ўз фаолиятида илк марта евромавсумнинг энг яхши ўйинчисига аталган «Бриллиант футболка» совринини қўлга киритди.

УЕФА бош совринга «Реал» голеадоридан таш­қари, дарвозабон Тибо Куртуа ва ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне номзодини ҳам кўрсатганди. Эътиборлиси, Бензема сўровда бельгиялик ҳар икки рақобатчисидан мислсиз даражада ўзиб кетди.

 

Барчаси статистикага яраша

Бенземанинг мутлақ ғалабасида ажабланадиган жиҳати йўқ. Барчасини франциялик футболчининг мавсум-2021|2022да клуби ва терма жамоасида қайд этган умумий статистикаси кўрсатиб турибди: 50та гол ва 16та самарали узатма, Европа ЧЛ ва Испания Ла Лигасида энг яхши тўпурар. Бунга мувофиқ равишда, 5та йирик турнир (Ла Лига, ЧЛ, Испания ва Европа суперкубоги, Миллатлар Лигаси) ғолиби!

 

«Бриллиант футболка» қандай соврин?

Бензема қўлга олган соврин ҳақида нималарни билиш керак? УЕФА евромавсумнинг энг яхши футболчисига аталган мукофотни 2011 йили таъсис қилган. Бунга қадар ташкилот фақат клуб футболининг энг яхши вакилига сов­рин топширарди. «Бриллиант футболка» шу кунга қадар 9 нафар юлдузга насиб этди. Бу борада Криштиану Роналду рекордчи - 3 карра лауреат. Лионель Месси ҳисобида эса 2та «Бриллиант футболка» бор. Қолганлар УЕФА сўровида 1 мартадан ғолиб чиқишган. Булар - Андрес Иньеста, Франк Рибери, Лука Модрич, Виржиль ван Дейк, Роберт Левандовски, Жор­жиньо ва Карим Бензема. УЕФА сўровида аввалига худди «Олтин тўп»да бўлгани каби журналистлар иштирок этишган. Бунда жараён икки босқични ўз ичига олган. Дастлабки раундда УЕФА таркибига кирувчи 54та ассоциация номидан 54 нафар журналист кучли учликни танлаган: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко ва 3-ўрин - 1 очко. Якунда энг кўп очко олган 3 нафар футболчи финалга чиққан. Охирида журналистлар УЕФА кенгашида яна бир бора овоз бериш йўли орқали ғолибни аниқлашган. Бу тизим 2017 йилгача ишлади, УЕФА шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати (овоз берувчилар)га ЧЛ ҳамда ЕЛ гуруҳ босқичида иштирок этувчи 80та клуб бош мураббийини ҳам қўшди. Шунингдек, журналистлар сони 55 нафарга оширилди. 

 

Янги формулада кимлар ғалаба қозонишди?

Эътиборлиси, сўров тизими ислоҳ қилинганидан кейин лауреат ҳар йили ўзгармоқда. Яъни Карим Бенземагача нақ 5 нафар футболчи журналистлар ва мураббийлар қўшма овози бўйича сўров ғолибига айланди. Дарвоқе, бунга қадар энг ишонарли ғалабани Криштиану Роналду ва Роберт Левандовски қайд этишганди. Португалиялик юлдуз 2017 йили 482 очко тўплаган бўлса, польшалик голеадор 2020 йили 477 балл олди. Умуман, биргина Жоржиньо сўровда ҳаттоки, 200 балл маррасига етмади, қолганлар 300 очкодан кўп олишди.

 

Охирги 6 йиллик сўров ғолиблари (янги тизим бўйича)

2017 йил: Криштиану Роналду (Португалия) - 482 балл

2018 йил: Лука Модрич (Хорватия) - 313 балл

2019 йил: Виржиль ван Дейк (Нидерландия) - 305 балл

2020 йил Роберт Левандовски (Польша) - 477 балл

2021: Жоржиньо (Италия) - 175 балл

2022 йил: Карим Бензема (Франция) - 523 балл

 

Жорий йилги сўров

Бу сафар кучли 10таликка ЧЛнинг амалдаги ғолиби «Ре­ал»дан 4 нафар ва финалчи «Ливерпул»дан 3 нафар футболчи кирди. Шунингдек, «Бавария», «Манчестер Сити» ҳамда «ПСЖ»дан ҳам вакил бор.

 

Бензема - рекордчи!

Карим Бензема ғалабасида нодир ҳолат бор. Жорий йилгача сўровда кўп очко олиш бўйича рекорд Криштиану Роналдуга тегишли эди - 482та (мавсум-2016|2017 якунида). Бензема эса бу маррани 523 баллга кўтариб қўйди. Оддий айтганда, Криш рекордини 41 очко даражасида янгилади. Франция миллий жамоаси ҳужумчиси шунингдек, энг яқин таъқибчисини ортда қолдириш масаласида ҳам мутлақ натижа кўрсатди. Бунга қадар ушбу рекорд Роберт Левандовскига тегишли эди - польшалик тўпурар 2020 йили Кевин де Брюйнедан нақ 384 очко ўзиб кетди. КДБ бу сафар ҳам яна 2-ўрин (қаторасига 3 марта!) билан чекланди, бироқ очколар миқдори бўйича ғолибдан янада ортда қолди. Оддий айт­ганда, Бензема сўровда бельгияликдан нақ 401 очко балл кўп олди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:31, 09.09.2022. Ўқилди: 2713 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.