Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энг қиммат мураббийлар қаторига кирган Поттер ўзига сарфланган пулларни оқлай оладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Челси" Поттер учун 23 миллион евро тўлаган. Ҳеч бир мураббий бунчалик қимматга харид қилинмагани қизиқарли албатта.

"Челси"нинг янги бош мураббийи Грэм Поттер чоршанба куни янги жамоасида дебют қилади.
Томас Тухелнинг бундай кескин ишдан бўшатилишидан сўнг, у муносиб босимга дучор бўлади, аммо бу ҳолат асабларни янада таранглаштириши табиий. Лондонликлар "Брайтон"га Поттер ва унинг ходимларининг трансфери учун 23 миллион евро тўлашди - мураббийнинг трансферидан сўнг дарҳол бошқа рақамлар ҳам чиқа бошлади, аммо бу ерда биз The Times маълумотларига таянганимиз маъқулроқ. У дарҳақиқат, истиқболли мутахассис, аммо ҳозир у мураббийларга тўланган суммалар рейтингида ҳам етакчилик қилмоқда.

Поттер "Брайтон"ни 2019 йилдан бери бошқариб келди, унинг шартномаси 2025 йилгача тузилган эди, шу сабабли "Челси" қўшимча товон пули тўлашга ҳам мажбур бўлди.

Қуйида Поттердан бошқа яна энг қиммат мураббийларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

• Юлиан Нагельсманн "Бавария"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Бу вақт ичида у иккита совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди: мамлакат чемпионати ва Германия Суперкубоги.

• «Реал»га ўтган декада бошларида Жозе Моуриньо жуда ҳам керак эди, у «Интер» билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан сўнг "қироллик клуби" эътиборини тортди. Бироқ "Реал" учун португалиялик мутахассис жуда ҳам қимматга тушди. У фаолиятининг навбатдаги чўққисига чиқишни мақсад қилар эди. Мадридда Жозе биринчи мавсумда фақат Испания кубогини, иккинчисида эса ниҳоят чемпионликни, кейин эса мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Уни қайсидир маънода ўзига сарфланган пулларини оқлади дейиш мумкин.

• "Челси"га келган Андре Виллаш-Боаш ҳам ўша пайтда катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Мутахассис "Порту"да порлагандан сўнг "аристократлар" бош мураббийлигига тавсия қилинди. Кейинчалик у ички лига, Португалия кубоги ва Европа лигасида ғолиб чиқди. Ўша пайтда Виллаш-Боаш учун тўланган маблағ рекорд даражада эди - аммо у "Челси"да муваффақиятга эриша олмади.

• Брендан Роджерс икки марта катта трансферга сабаб бўлди: дастлаб у "Ливерпуль" билан Премьер-лига олтин медалига яқин келганди, иккинчи марта эса унинг "Лестер"и еврокубокларнинг барқарор иштирокчисига айланди.

• Кристоф Галтье. Бу ёзда мутахассис Месси-Мбаппе-Неймар ҳужуми атрофида мазмунли ўйин қуриш учун "ПСЖ"га келди. Натижаларга эътибор беришга шошилманг, уни кузатишда давом этамиз.

• Рубен Аморим "Спортинг"даги мавсумида Португалия чемпионатида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди. Ҳозир ҳаммаси яхши эмас (8-ўрин), аммо Чемпионлар лигасида Аморим клуби меҳмонда "Айнтрахт"ни мағлуб этди (2:0) ва кеча "Тоттенхэм"ни ҳам.

• "Боруссия Мёнхенгладбах" май ойида жамоа устози Ади Хюттер билан шартномани бекор қилди. Қониқарсиз натижалардан сўнг унинг ўрнига март ойи бошида “Краснодар”ни тарк этган Даниел Фарке келди.

• Марк Хьюз шайх даври бошланишидан икки ой олдин «Манчестер Сити»га келиб қўшилганди. У клубда бор-йўғи бир мавсум ишлади ва кейинчалик "Бредфорд Сити"ни бошқарди.

Киритилди: 06:09, 14.09.2022. Ўқилди: 1987 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик